Ўзбекистон республикаси олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги наманган муҳандислик қурилиш институти



Download 1,49 Mb.
bet46/78
Sana05.06.2022
Hajmi1,49 Mb.
#637393
1   ...   42   43   44   45   46   47   48   49   ...   78
Bog'liq
ММваТХ ф-2.. 300322102051

Блокировкалаш қурилмалари. Машина ва механизмларнинг ўта хавфли зоналарида хавфсизликни ошириш мақсадида тўсиқлар билан биргаликда блокировкалаш қурилмаларидан ҳам фойдаланилади.
Блокировка – бу машиналар қисмини муайян ҳолатда ушлаб ту- рувчи воситалар ва услублар мажмуи ҳисобланади. Кўпгина машина ва механизмларда хавфсизликнинг техник воситалари комплекс ҳолда ишлатилсада, хавфсизлик тўлиқ таъмин-ланмайди. Чунки, кўпгина бахтсиз ҳодисалар ишчининг эътиборсизлиги ёки хавфсизлик қоидаларига амал қилмаслиги сабабли келиб чиқади. Масалан, ҳар қандай машина ёки тракторни ўт олдиришдан олдин узатмалар қутиси ажратилган ҳолда бўлиши шарт, акс ҳолда турли кўринишдаги бахтсиз ҳодисалар содир бўлиши мумкин. Ёки машиналарнинг айланувчи ёхуд бошқа хавфли зоналарига ўрнатилган тўсиқлар таъмирлашдан сўнг ишчининг лоқайдлиги туфайли ўрнатилмай қолиши натижасида иш вақтида хавтли вазиятлар юзага келиши мумкин. Блокировка қурилмалари ана шундай ҳолатларнинг олдини олиш мақсадида ишлатилади ва машина ёки механизмдан фойдаланиш хавфсизлигини оширади. Масалан, машина корпусининг ҳимоя тўсиғи ўрнатиладиган жойигамахсус контактлар ўрнатилади. Ҳимоя кожухи ечиб олинганда контактлар электр таъминотини узади, натижада машина бошқариш пулти орқали қўшилганда ишга тушмайди. Фақатгина, ҳимоя тўсиғи ўрнатил-гач, контакт қўшилади ваЭлектр таъминоти уланади.
Шунингдек, машина ва тракторларга шундай махсус мослама ўрнатиш мумкинки, натижада узатмалар қутиси қўшилган вақтда машина ўт олмайди.
Сақлаш қурилмалари. Сақлаш қурилмаларининг асосий вазифаси назорат қилиниши талаб этиладиган кўрсаткичлар (куч миқдори, босим, ҳарорат, силжиш узунлиги ва б.) рухсат этилган миқдордан ошган тақдирда, машина ёки механизмни автоматик равишда ишдан тўхтатиш мумкин. Шу сабабли, сақлаш қурилмаларининг конструк-сияларимашиналарватехнологикжараёнларнингхусусиятларигабоғлиқҳолдатурличабўлишимумкин. Ишлабчиқаришдагихавфлифакторларнингҳосилбўлиштабиатигакўрасақлашқурилмалари 4 гуруҳгабўлинади:
1. Механик зўриқишлардан сақловчи.
2. Машиналар қисмларининг белгиланган чегарада ҳаракатла-нишини таъминловчи.
3. Босим ва ҳароратни рухсат этилган меъёрдан ошишини тақиқловчи.
4. Электр токи кучини рухсат этилган миқдордан ошмаслигини таъминловчи.
Биринчи гуруҳдаги сақлаш қурилмаларига муфталар, юк кўтаришни чеклаш мосламалари, узилувчи штифтлар ва шпилкалар, айланишлар сонирегулаторлари киради.
Иккинчи гуруҳ сақлаш қурилмаларига машина ва механизмларнинг ҳаракатланувчи қисмларини белгиланган чегарада ҳаракатланишини таъминловчи мосламалар: ажратгичлар, таянчлар, тўхтатгичлар киради.
Учинчи гуруҳ сақлаш қурилмаларига босим остидаги буғ, газ ёки суюқликлар билан ишловчи механизмлардаги сақлаш клапанлари ва мембраналар мисол бўлаолади. Барча буғ қозонлари, гидравлик вапневматик тизимлар, босим белгиланган меъёрдан ошиб кетганда автоматик равишда ишга тушувчи клапанлар билан жиҳозланади. Сақлаш клапан-ларидан фойдаланиш етарли бўлмаган шароитларда мембра-налардан фойдаланилади. Мембраналар юпқа металл пластинка-лардан тайёрланади ва босим белгиланган миқдордан ошиб кетганда пластинка ёрилиб, ортиқча босим атмосферага чиқарилиб юборилади. Шу сабабли, мембрана пластинкасининг қалинлиги тизимдаги босимга мос ҳолда танланади.
Тўртинчи гуруҳ сақлаш мосламаларига электр токи таъсиридаги хавфли вазиятлардан ҳимоя қилиш ҳамда электр токи кучини белгиланган миқдордан ошиб кетишининг олдини олиш мақсадида ишлатилувчи эрувчи сақлагичлар киради.
Бундай сақлагичлар электр токи меъёрий миқдордан ошиб кетганда эриб узилади ва ток таъминотини тўхтатади. Ўта хавфли электр қурилмаларида автомат ажратгичлардан фойдаланилади.

Download 1,49 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   42   43   44   45   46   47   48   49   ...   78




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish