Ўзбекистон республикаси олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги наманган муҳандислик қурилиш институти


Аттестация натижаларига кўра чора - тадбирлар режаси таклиф қилинади



Download 1,49 Mb.
bet15/78
Sana05.06.2022
Hajmi1,49 Mb.
#637393
1   ...   11   12   13   14   15   16   17   18   ...   78
Bog'liq
ММваТХ ф-2.. 300322102051

Аттестация натижаларига кўра чора - тадбирлар режаси таклиф қилинади:


Меҳнат шароитини яхшилаш ва соғломлаштириш бўйича иш ўрни учун.
  1. Комиссиянинг қўшимча таклифлари:


а) иш ўрнида қайта аттестация ўтказиш; б) айрим иш ўринларини қисқартириш ;
в) иш жойида меҳнат шароитини яхшилашнинг ташкилий
томонини мукаммаллаштириш.
г)комиссиянинг бошқа таклифлари.
  1. Аттестация натижаларини ўрганиб чиқиб комиссия қарор қилади:


    1. Аттестация бўйича ишлар якунланди деб ҳисоблансин.

    2. «Меҳнат шароитини яхшилаш ва соғломлаштириш бўйича чора –тадбирлар режаси» корхона раҳбарига ўрганиш ва тасдиқлаш учун тақдим этилсин.

    3. Имтиёзли тарзда пенсияга чиқиш ҳуқуқига эга бўлганлар учун

Ҳужжатлар расмийлаштирилиб меҳнат ва аҳолини ижтимоий муҳофаза қилиш бош ҳудудий бошқармасига тақдим этиш таьминлансин.

Аттестация комиссияси раиси


(имзо)
Аттестация комиссияси аъзолари
(имзо)

      1. Аттестация ҳужжатларини тўлдиришга доир топшириқ


Корхонадаги турли иш ўринлари учун қуйидаги17.1–расмда келтирилган диаграммадаги маълумотлардан фойдаланиб ат тестация ҳужжатларини тўлдиринг.Ишни бажариш вариантлари қуйидаги 17.9–жадвалда келтирилган. Иш охирида хулоса қилинг

17.1-жадвал


Топшириқ маълумотлари.

Аттестация ҳужжатлари тўлдириладиган иш ўринлари

Вариантлар

1,10,
19

2,9,
18

3,13
15,

4,7,
21

5,11,
16

6,12,
20

8,17,
14

Токарлик

Х



















Слесарлик




Х
















Газпайвандчи







Х













Электрпайвандчи










Х










Темирчи













Х







Мисгар
















Х




Дурадгор



















Х


Назорат саволлари


  1. Иш ўринлари аттестацияси нима учун ўтказилади?

  2. Қанақа ҳужжатлар аттестация ўтказишнинг меъёрий асосларидир?

  3. Аттестация ўтказишнинг илмий–методик базасини кимлар ишлаб чиқади?

  4. Аттестация ўтказишнинг даврийлиги қанақа?

  5. Меҳнат шароитини шакллантирувчи омилларга нималар киради?

  6. Аттестация ўтказишга ким жавобгар ва уни ўтказиш қандай бошланади?

  7. Аттестация ўтказиш комиссияси таркибига корхонадан кимлар кириши тавсия этилади?

  8. Аттестация ўтказиш натижалари бўйича қанақа ҳужжатлар тўлдирилади?


28-мавзу. МЕҲНАТ МУҲОФАЗАСИ БЎЙИЧА ТАДБИРЛАРНИ ИШЛАБ ЧИҚИШ ТАРТИБИ.


Режа:
1. Меҳнатни муҳофаза қилиш тадбирларини режалаштириш
2.Меҳнатни муҳофаза қилиш бўйича тадбирлар
3.Меҳнат муҳофазаси бўйича комиссия

1.Меҳнатни муҳофаза қилиш тадбирларини режалаштириш


  1. Меҳнатни муҳофаза килиш тадбирларини режалаштириш бўйича тавсиялар (кейинги ўринларда–“Тавсиялар”деб аталади) Ўзбекистон Республикаси Меҳнат кодексининг 216-моддаси, “Меҳнатни муҳофаза қилиш тўғрисида”ги Қонунининг 8 ва 11-моддалари асосида ишлаб чиқилган бўлиб, корхоналарда меҳнат шароитларини яхшилаш, ишлаб чиқаришдаги бахтсиз ҳодисалар ва касб касалликларининг олдини олиш, ходимларни санитария-маиший шароитлар билан таъминлашни режали равишда амалга оширилувчи ташкилий-техникавий ва санитария-соғломлаштирув тадбирларини белгилайди.

  2. Меҳнатни муҳофаза қилиш бўйича тадбирлар тегишли лойиҳа-ишланмалари ва технологик ҳужжатлар билан таъминланади.

  3. Меҳнатни муҳофаза қилиш бўйича тадбирлар, ишлаб чиқаришдаги жароҳатланиш ва касб касалликлари сабабларининг таҳлили, ишлаб чиқариш жиҳозларининг техник ҳолати экспертизаси натижалари асосида Меҳнат вазирлигининг инспекцияси ва бошқа назорат органлари, иш берувчилар билан меҳнат муносабатларида бўлган ходимлар, касаба уюшмалари ёки ходимларнинг бошқа вакиллик органларининг таклифларини, шунингдек ишлаб чиқариш объектларидаги иш жойларини меҳнатни муҳофаза қилиш талабларига мос келишини ҳисобга олган ҳолда жамоа шартномасининг меҳнат муҳофазаси бўйича битими (кейинги ўринларда–“Битим”деб аталади) кўринишида расмийлаштирилади.

Битим-бажариш муддатлари ва масъул шахсларни кўрсатган ҳолда меҳнатни муҳофаза қилиш бўйича тадбирларни режалаштириш ва амалга оширишнинг ҳуқуқий шаклидир.
Битим тарафлар (иш берувчилар ва касаба уюшмалари ёки ходимларнинг бошқа вакиллик органлари)томонидан имзоланган кундан ёхуд, битимда белгиланган кундан бошлаб кучга киради. Битимга ўзгартириш ва қўшимчалар киритиш тарафларнинг ўзаро келишуви орқали амалга оширилади. Битимнинг бажарилишини назорат қилиш бевосита тарафлар ёки уларнинг ваколатли вакиллари томонидан амалга оширилади. Назоратни амалга оширишда тарафлар бунинг учун мавжуд бўлган барча зарур ахборотларни тақдим этишлари шарт.

  1. Меҳнатни муҳофаза қилиш бўйича тадбирларга сарфланган харажатлар ҳақидаги ҳисобот Ўзбекистон Республикаси Давлат статистика қўмитаси томонидан тасдиқланган шаклда тўдирилади.

  2. Ходимларни махсус кийим, пойабзал ва бошқа шахсий ҳимоявоситалари, зарарли меҳнат шароитларида банд бўлганларга даволаш-профилактика озиқ-овқат маҳсулотлари ва сут (шунга тенг бошқа озиқ-овқат махсулотлари) билан таъминлаш, бино (ишлаб чиқариш, маъмурий, маиший,оммавий,омбор)ларни, иншоотларни, хоналарни, қурилиш ва саноат майдончалари ҳамда ишлаб чиқариш воситаларини таъмирлаш билан боғлиқ

чора-тадбирлар Ўзбекистон Республикасида амалда бўлган қонун ва бошқа меъёрий ҳужжатлар асосида амалга оширилади ва жамоа шартномасининг меҳнатни муҳофаза қилиш бўйича битимига киритилмайди.

Download 1,49 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   11   12   13   14   15   16   17   18   ...   78




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish