4.3-жадвал
Электрокимёвий фаоллаштирилган сув асосида бракон кўпайтириш технологиясининг иқтисодий самарадорлиги
№
|
Кўрсаткичлар
|
Жами ҳаражатлар
|
Назорат
|
ЎҲҚИТИ рецепти
|
Х.Р.Мирзалиева рецепти
|
1
|
Озуқа маҳсулотлари харажатлари, сўм
|
63829
|
61556
|
64303
|
2
|
Иш ҳақи, сўм
|
85980
|
85980
|
85980
|
3
|
Ягона ижтимоий тўлов, (12%)
|
10318
|
10318
|
10318
|
4
|
Сув сарфи, сўм
|
2560
|
2560
|
2560
|
5
|
Электр энергияси сарфи, сўм
|
4506
|
4542
|
4542
|
6
|
Бошқа харажатлар, сўм
|
79355
|
79355
|
79355
|
7
|
Жами харажатлар, сўм
|
246548
|
244311
|
247058
|
8
|
Олинган бракон сони, дона
|
30587,5
|
34242
|
33870
|
9
|
1 дона браконнинг таннархи, сўм
|
8,06
|
7,13
|
7,29
|
10
|
1 дона браконни сотиш нархи, сўм
|
9
|
9
|
9
|
11
|
Сотилган бракон нархи, сўм
|
275 287,50
|
308 178,00
|
304 830,00
|
12
|
Олинадиган соф фойда, сўм
|
28 739,50
|
63 867,00
|
57 772,00
|
14
|
Рентабеллик, %
|
111,7
|
126,1
|
123,4
|
15
|
Назоратга нисбатан, %
|
|
14,4
|
11,7
|
Биолаборатория шароитида катта мум куяси қуртларини озиқлантириш ва ундан бракон кўпайтиришда электрокимёвий фаоллаштирилган сувдан фойдаланиш бўйича олиб борилган тадқиқот ишлари натижалари шуни кўрсатадики, биолабораториялар шароитида ҳозирга қадар қўлланилаётган технологияларда сунъий озуқа тайёраш, озуқа намликини сақлаш, идишларни юқумсизлантириш, хоналарини меъёрий намликда сақлаш каби бир қатор босқичларида электрокимёвий фаоллаштирилган сувдан фойдаланилганда ишлаб чиқариш самарадорлигини ўртача 18-20 % га ортади. Буни электрокимёвий фаоллаштириш асосида олинган ишқорий муҳитга эга бўлган сув (католит)нинг умумий қаттиқлиги, хлоридлар миқдори, сулфатлар миқдори оддий сувга нисбатан бир неча баробар пастлиги, кислотали муҳитга эга бўлган сув (анолит)нинг зарарли микроорганизмларни йўқотиш ҳусусиятига эга бўлганлиги билан изоҳлаш мумкин.
Электрокимёвий фаоллаштирилган водопровод сувининг рН=100,5 бўлган ишқорий муҳитга эга бўлган қисмидан сунъий озуқа тайёрлашда фойдаланилганда энг юқори самарадорликка эришилди.
4.4-§ Ғўза агробиоценозида кўсак қуртига қарши электрокимёвий фаоллаштирилган сув асосида озиқлантирилган мум куяси қуртида кўпайтирилган браконни қўллашнинг иқтисодий самарадорлиги
Электрокимёвий фаоллаштирилган сув асосида озиқлантирилган мум куяси қуртида кўпайтирилган браконни ғўзада кўсак қуртига қарши қўллашнинг хўжалик ва иқтисодий самарадорлигини аниқлаш мақсадга мувофиқ.
Бунда 1 вариант биологик ишлов берилмаган назорат варианти сифатида, 2 вариант оддий водопровод суви асосида амалдаги усулда кўпайтирилган браконни, 3 вариант электрокимёвий фаоллаштирилган водопровод суви асосида ЎҲҚИТИ рецепти бўйича кўпайтирилган браконни,
4 вариант электрокимёвий фаоллаштирилган водопровод суви асосида Х.Р.Мирзалиева рецепти бўйича кўпайтирилган браконни ғўзада кўсак қуртига қарши қўллашнинг хўжалик ва иқтисодий самарадорлигини ўрганиш учун белгиланди. Тадқиқотлар Наманган вилояти Тўрақўрғон тумани “Қўрғонча оқ олтини” фермер хўжалиги шароитида ўтказилди.
Назорат вариантида эса кўсак қуртига қарши ҳеч қандай ишлов ўтказилмади. Шунингдек, ғўза экинида агротехник тадбирлар ҳам маълум меъёрлар асосида олиб борилди. Мавсум сўнгида етиштирилган ҳосил, кураш чоралари сарф ҳаражатлари ва умумий сарф ҳаражатлар ҳисоб қилинди.
Тажриба натижаларига кўра 2 вариантда 30,4 ц/га ҳосил етиштирилиб, назоратга нисбатан қўшимча сақлаб қолинган ҳосил 1,3 ц/га ташкил этди. 3 ва 4 вариантларда мос равишда 33,6 ва 32,3 ц/га ҳосил етиштирилиб, назоратга нисбатан мос равишда 4,5 ва 3,2 ц/га қўшимча ҳосил сақлаб қолинди (4.4-жадвал).
Назоратда вариантида (1 вариант) эса 29,1 ц/га ҳосил етиштирилди. Бунда, ҳар гектар майдонга сарфланган ишлаб чиқариш ҳаражатлари ўртача 3037,0 минг сўмни, кўсак қуртига қарши браконни қўллаш учун кетган ҳаражатлари 2 вариантда 256,0 минг сўмни, 3 вариантда 480,0 минг сўмни ва 4 вариантда эса 389,0 минг сўмни ташкил этди.
Do'stlaringiz bilan baham: |