Ўзбекистон республикаси олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги наманган муҳандислик-қурилиш институти


-жадвал Электрокимёвий фаоллаштирилган сув асосида кўпайтирилган браконни ғўза тунламига қарши кўрсатган биологик самарадорлиги



Download 21,04 Mb.
bet49/56
Sana26.02.2022
Hajmi21,04 Mb.
#467196
1   ...   45   46   47   48   49   50   51   52   ...   56
Bog'liq
Диссертация Хайитов Баходир 22222

4.2-жадвал
Электрокимёвий фаоллаштирилган сув асосида кўпайтирилган браконни ғўза тунламига қарши кўрсатган биологик самарадорлиги.
Дала тажрибаси, Наманган вилояти, Наманган тумани, “Зардўст Замин Зилол” ф/х, 2016 й.



Вариантлар

Тажриба майдони, га

Тарқатилган
бракон сони, дона

Ишлов берилгандан кейинги 100 туп ғўзадаги қуртлар сони, дона

Биологик самарадорлик,%
Кунларга:

Ишлов бергунга қадар

Ишлов берилгандан кейинги, кунларга:

3

7

10

3

7

10

1.

Назорат (ишлов берилмаган)

1

-

5,25

5,5

5,75

6,25

-

-

-

2.

Амалдаги усул (оддий водопровод суви)

1

1000

5,0

3,75

3,25

2,25

25,0

35,0

55,0

3.

Электрокимёвий фаоллаштирилган водопровод суви ЎҲҚИТИ рецепти

1

1000

5,25

4,0

3,25

1,75

23,8

38,0

66,6

4.

Электрокимёвий фаоллаштирилган водопровод суви Х.Р.Мирзалиева рецепти

1

1000

5,0

3,75

3,0

2,0

25,0

40,0

60,0

Юқоридаги натижалардан кўринадики электрокимёвий фаоллаштирилган сув асосида кўпайтирилган браконни ғўза тунламига қарши биологик самарадорлиги электрокимёвий фаоллаштирилган водопровод суви асосида ЎҲҚИТИ рецепти бўйича кўпайтирилган бракон билан ўтказилган тажрибада бошқа вариантларга нисбатан юқорилиги (66,6%) аниқланди.
2017 йилда электрокимёвий фаоллаштирилган сув асосида озиқлантирилган мум куяси қуртларида кўпайтирилган браконни дала шароитидаги биологик самарадорлигини ўрганиш бўйича тажрибалар Наманган вилоятининг Тўрақўрғон тумани ҳудудида жойлашган “Мехринса ая набираси Садоқат” фермер хўжалигида ўтказилди. Тажрибалар 4 та вариантдан иборат бўлиб, ҳар бир вариант учун 3 гектардан ҳар бир вариант оралиғида 2 гектар ҳимоя ҳудуди қолдирилди. Бунда 1 вариант ғўза тунламига қарши биологик ишлов берилмаган назорат варианти сифатида, 2 вариант оддий водопровод суви асосида амалдаги усулда кўпайтирилган браконни биологик самарадорлигини ўрганиш учун, 3 вариант электрокимёвий фаоллаштирилган водопровод суви асосида ЎҲҚИТИ рецепти бўйича кўпайтирилган браконни биологик самарадорлигини ўрганиш учун, 4 вариант электрокимёвий фаоллаштирилган водопровод суви асосида Х.Р.Мирзалиева рецепти бўйича кўпайтирилган браконни биологик самарадорлигини ўрганиш учун белгиланди. Кузатувлар ғўза шоналаш давридан бошлаб ҳар беш кун оралиғида шахмат усулида 1 м2 да 4 тупдан жами 25 м2 майдондаги 100 туп ўсимликда 4 такрорийликда олиб борилади.
Тажриба натижаларига кўра, 2 вариантда текширишнинг 3-кунида самарадорлик 26,0 % ни, 3 вариантда 27,5% ни, 4 вариантда эса 25,4% ни ташкил этди. Текширишнинг 7-кунида биологик самарадорлик 2 вариантда 36,0 % ни, 3 вариантда 39,5% ни, 4 вариантда 38,0 % ни, текширишнинг якуни бўйича яъни 10-кунида биологик самарадорлик 2 вариантда 54,5 % ни, 3 вариантда 60,7 % ни ва 4 вариантда 56,5 % ни ташкил этди.
2018 йилда ҳам электрокимёвий фаоллаштирилган сув асосида озиқлантирилган мум куяси қуртида кўпайтирилган бракон авлодларини ғўза экинларида кўсак қуртига қарши қўллаш бўйича тадқиқотларимизни давом эттирдик. Бунда асосий икки тур Республикамизда ўсимликларни биологик ҳимоя қилиш учун биолабораторияларда кенг равишда кўпайтириладиган Bracon hebetor Say ва Bracon juglandis Ashm турларини ажратиб олдик. Bracon juglandis Ashm асосан омборхона паразит энтомофаги бўлганлиги ва кўсак қуртига қарши биологик самарадорлиги Bracon hebetor Say турига қараганда 2-3 маротаба паст бўлганлиги учун тадқиқотларимизни асосий қисмини Bracon hebetor Say тури билан олиб бордик.
Дала тажрибалари Наманган вилоятининг Тўрақўрғон тумани ҳудудида жойлашган умумий пахта майдони 35 гектарга тенг бўлган “Қўрғонча оқ олтини” фермер хўжалигида ўтказилди. Тажрибалар давомида тегишли агротехник тадбирлар ўз вақтида ўтказилиб турилди. Экилган пахта нави-Бухоро-102. Тажрибалар учун умумий майдоннинг 30 гектарли қисми ажратиб олинди.
Тажрибалар 4 та вариантдан иборат бўлиб, ҳар бир вариант учун 5 гектардан ҳар бир вариант оралиғида 2,5 гектар ҳимоя ҳудуди қолдирилди. Бунда 1 вариант ғўза тунламига қарши биологик ишлов берилмаган назорат варианти сифатида, 2 вариант оддий водопровод суви асосида амалдаги усулда кўпайтирилган браконни биологик самарадорлигини ўрганиш учун, 3 вариант электрокимёвий фаоллаштирилган водопровод суви асосида ЎҲҚИТИ рецепти бўйича кўпайтирилган браконни биологик самарадорлигини ўрганиш учун, 4 вариант электрокимёвий фаоллаштирилган водопровод суви асосида Х.Р.Мирзалиева рецепти бўйича кўпайтирилган браконни биологик самарадорлигини ўрганиш учун белгиланди.
Тажриба натижаларига кўра, ишлов беришдан аввалги дастлабки текширувда 1 вариантда 100 туп ғўзадаги кўсак қурти сони 2,0 дона, 2 вариантда 1,75 дона, 3 вариантда 2 дона ва 4 вариантда эса 1,25 донани ташкил этди. Тажрибаларда 1 назорат вариантида биологик восита ишлатилмади. 2, 3 ва 4 вариантларда тегишли тартиб бўйича бир гектар ҳисобига оддий ва электрокимёвий фаоллаштирилган сув асосида озиқлантирилган мум куяси қуртида кўпайтирилган бракон авлодларини Bracon hebetor Say тури 1:10 нисбатда, кечки салқинда ва имога ҳолида, +29+0,5оС ҳаво ҳарорти, 58 % ҳаво нисбий намлигида тарқатилди.
Унга кўра, 2 вариантда текширишнинг 3-кунида самарадорлик 23,5 % ни, 3 вариантда 25,0% ни, 4 вариантда эса 23,8% ни ташкил этди. Текширишнинг 7-кунида биологик самарадорлик 2 вариантда 34,6 % ни, 3 вариантда 37,5% ни, 4 вариантда 35,6 % ни, текширишнинг якуни бўйича яъни 10-кунида биологик самарадорлик 2 вариантда 52,5 % ни, 3 вариантда 58,6 % ни ва 4 вариантда 54,3 % ни ташкил этди (4.1-расм).


Download 21,04 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   45   46   47   48   49   50   51   52   ...   56




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish