Бахтсиз ҳодисалар ва уларнинг келиб чиқиш сабаблари
Меъёрий иш режимидан четга чиқиш, ишлаб чиқаришда зарарли ва хавфли муҳитнинг борлиги, хавфсизлик қоидалари ва меҳнат интизомининг бузилиши натижасида ишлаб чиқаришда бахтсиз ҳодисаларни келтириб чиқариши мумкин.
Ишлаб чиқаришда бахтсиз ҳодисалар - ишлаб чиқариш шароитида соғлиқнинг тўсатдан бузилишидир. Масалан: ўткир тиғли кесувчи асбоб билан тана аъзоларининг тўсатдан кесиб олиниши; кўзга бирор нарсанинг кириб кетиши; иш жойида бирор газнинг қўққисдан чиқиб, концентрациясининг ортиши натижасида захарланиш; юқоридан тушиб кетиш ва ҳоказо.
Бахтсиз ҳодисалар икки гуруҳга бўлинади: оғир ва енгил даражадаги гуруҳларга бўлинади. Агар бахтсиз ҳодиса туфайли оғир тан жароҳати юзага келса, бундай бахтсиз ҳодисалар оғир даражадаги бўлиб ҳисобланади ва аксинча, енгил жароҳатланиш келтирса, енгил турдаги жароҳатланиш ҳисобланади.
Бахтсиз ҳодиса иш вақтида, ташкилот худудида, ташкилот топшириғини бажариш вақтида, дам олиш ва байрам кунларида бўлса, бу ҳолларда бахтсиз ҳодисалар ишлаб чиқариш билан боғлиқ бўлади. Агар давлат ва жамоат вазифаларини бажариш вақтида, фуқоролик бурчини бажариш вақтида, ишга бориш ёки ишдан қайтиш йўлида (агар ишга боришида шахсий манфаат томон чалғиб кетилмаса) ва шу кабиларда содир бўлса, бундай бахтсиз ҳодисалар иш билан боғлиқ деб ҳисобланади. Шахсий манфаат йўлида, рухсатсиз ҳолда содир бўладиган бахтсиз ҳодисаларни ишлаб чиқариш билан боғлиқ бўлмаган ҳолдаги деб ҳисобга олинади.
Ишлаб чиқаришдаги бахтсиз ҳодиса барча ҳолларда иш билан боғлиқ бўлган бахтсиз ҳодиса ҳисобланади.
Иш билан боғлиқ бўлган бахтсиз ҳодисада жароҳатланган киши вақтинчалик ишга яроқсизлиги учун нафақа олиш ва ишда шикастланганлиги учун нафақа олиш ҳуқуқига эга бўлиб қолади. Ишлаб чиқаришда содир бўлган бахтсиз ҳодисада жабрланган киши вақтинчалик ишга яроқсизлиги учун нафақа, товон пули олиш ва бу ҳолда кархонанинг айби бўлса, етказилган зарарни корхонадан ундириб олиш ҳуқуқига эга бўлиб қолади. Бундан ташқари, корхона маъмуриятига ишлаб чиқариш жароҳати олдини олиш юзасидан аниқ амалий вазифалар юкланади.
Бахтсиз ҳодисанинг сабаблари турлича бўлиши мумкин:
-ишлабчиқаришда
Жароҳат ҳолати, яъни бахтсиз ҳодисалар даражасини умум қабул қилган кўрсаткичлар, яъни Кч - жароҳатланиш частоталари коэффициенти, Кт - бахтсиз ҳодисаларнинг оғирлик коэффициенти ёрдамида аниқланади. Улар қуйидаги формулалар ёрдамида топилади:
; бу ерда Т - ҳисобот даврида бўлиб ўтган бахтсиз ҳодисалар сони; Р - ишловчиларнинг рўйхатдаги ўртача сони; Д - ишга яроқсиз бўлган кунлар сони. Формулани таҳлил этиб шуни айтиш мумкинки, ҳисобот даврида бўлиб ўтган бахтсиз ҳодисалар сонини камайтириш билан жароҳатланиш частоталари коэффициентини камайтиришга эришиш мумкин.
Хулоса
Мамлакатимизда мева ва сабзавотлардан қандолат маҳсулотлари ва уларнинг яримфабрикатлари тайёрлашни хозирги холати тахлил этилиб шундай хулосага келиндики, мавжуд технологиялар мева ва сабзавотлардан қандолат маҳсулотлари ишлаб чиқариш жараёнларини интенцификациялаш имконини бермайди. Шунинг учун бугунги кунда бозор иқтисодиёти шароитида сабзавотлардан тайёрланган қандолат махсулотлари белгиланган меъёрлардан кам истеъмол қилинмоқда. Тахлиллар шуни кўрсатдики, сабзавотларни мавсумийлиги хам ва маълум муддатдан кейин уларни таннархини қимматлашиши белгиланган физиологик меъёрлар даражасида истеъмол қилинишига олиб келмоқда.
Юқоридагиларни ҳисобга олган ҳолда биз сабзавотлардан қандолат маҳсулотлари ишлаб чиқариш технологияси мавзуси бўйича тадқиқотлар ўтказишимизга асос бўлиб хизмат қилди.
Ўтказилган илмий-тадқиқот натижалари асосида сабзавотлардан қандолат маҳсулотлари ишлаб чиқаришда жараёнлар кетма-кетлиги ва бу махсулотлар ишлаб чиқаришда ишлатиладиган хом-ашёларни мутаносиб миқдори аниқланди. Тажрибалар асосида сабзавотлардан қандолат маҳсулотлари тайёрлаш технологик схемаси ва рецептураси ишлаб чиқилди.
Яратилган янги махсулотни асосий сифат кўрсаткичлари яъни органолептик хусусиятлари ва физик – кимёвий кўрсаткичлари текширилди. Олинган махсулотни хиди, таъми, ташқи кўриниши, ранги, консистенция бахолаш шкаласининг энг юқори баллари даражасида бахоланди.
Сабзавотлардан қандолат маҳсулотларини ишлаб чиқаришга жорий этиш учун технологик линияни принципиал схемаси ишлаб чиқилди. Бунда линияда қўлланиладиган аппаратларни номенклатураси ва характеристикаси берилиб, яна бир мухим томони шундан иборатки, линияда ишлатиладиган жихозлар бугунги кунда Республикамизда мавжуд.
Яратилган технология асосида сабзавотлардан қандолат маҳсулотлари тайёрлашдан олинадиган иқтисодий самара хисоблаб чиқилди.
Do'stlaringiz bilan baham: |