73
табиатдан фарқли бўлиб, оддий тушунчадир. Агар ҳаёт модда алмашиши
натижасидаги ривожланиш экани кўрсатилса, илмий тушунча бўлади.
Тушунча воқеликдаги нарса ва ҳодисаларни акс эттиради ва уни
турлича тилда айтилса ҳам мазмун-моҳияти ўзгармайди:
Китоб – книга – book – ۥبات ک
Ном – тушунчаларнинг нарса ва ҳодисаларнинг ўзини билдирадиган
сўз ва сўз бирикмалари билан ифодаланиши бўлиб, якка нарсаларни
(Тошкент, Наманган, Бухоро), бир гуруҳ нарсаларни
(халқ, ўрмон, шаҳар)
ҳодиса ва жараёнларни (
рефлекс, ҳаракат, тўй) акс эттиради. Бир
нарсанинг номини ўзгартириш билан унинг ўзини ҳам ўзгартириб
бўлмайди. Ҳар қандай тушунча ўзининг мазмуни ва ҳажмига эга бўлиб,
тушунчанинг мазмуни унда ифодаланган нарсалар белгиларининг
йиғиндисидан иборат. Тушунча ўз мазмунида унда ифодаланган
нарсаларнинг муҳим ва умумий белгиларини акс этиради.
Тушунчанинг ҳажми тушунчалар акс этган нарсалар йиғиндисидан
иборатдир. Агар тушунчалар оламдаги нарса ва ҳодисаларни тўғри акс
эттирса
тўғри тушунча дейилади. Агар тушунчалар нарса-ҳодисаларни
нотўғри акс эттирса
ёлғон тушунча дейилади. Борлиқдаги нарса-
ҳодисаларнинг моҳияти чуқур англашилиб бориши билан тушунчаларнинг
мазмуни ва ҳажми ҳам ўзгариб боради. Тушунча мазмунининг ўзгариши
унинг ҳажми ўзгаришига олиб келади, шунингдек, тушунчалар ҳажмининг
ўзгариши ҳам унинг мазмуни ўзгаришига олиб келади.
Тушунчалар ҳажми жиҳатидан якка ва умумий тушунчаларга
бўлинади.
Якка тушунчалар объектив оламдаги айрим, алоҳида нарса-
ҳодисаларнинг умумий ва муҳим томонларини акс эттириш орқали ҳосил
бўлади
(Самарқанд, Фарғона, Хоразм). Бир ёки бир неча гуруҳ
нарсаларнинг муҳим ва умумий томонларни акс эттирувчи тушунчалар
умумий тушунчалар дейилади
(китоб, жамият, фабрика, эстрада,
адабиёт, компьютер). Чегараланган аниқ тушунчалар маълум миқдордаги
нарсаларни умумий акс эттиради
(Ўзбекистон шаҳарлари, олий ўқув
юртлари). Умумий тушунчалар чегараланмаган миқдордаги нарсаларни
ҳам акс эттириши мумкин
(шаҳар, олимпиада, олам, кроссворд, автобус,
коллеж). Умумий тушунчалар ҳажми йўқ (ноль) тушунчаларни ҳам акс
эттиради
(сув париси, жин, туш, хаёл, руҳий кечинмалар). Тўплама
тушунчалар бир тўплам, бир гуруҳ нарсаларнинг бир бутун, яхлит ҳолда
акс эттирилишидир
(халқ – яратилган, Аллоҳ яратган махлуқотлар ичида
ақли ва тафаккури, ижодкорлик қобилиятига эга инсонлар).
Тушунчалар мазмунига кўра, конкрет ва абстракт тушунчага
бўлинади. Реал нарса-ҳодисаларни акс эттирувчи тушунча конкрет
(ер,
ўйинчоқ, стол) тушунча, нарсадан фикран ажратиб мавҳумлаштирилган,
маълум хусусият ва белгилар акс эттирилган тушунча абстракт
(соғинч,
баҳс, мўъжиза, қаҳрамон) тушунча дейилади. Тушунчалар нисбатдош ва
нисбатсиз, ижобий ва салбий бўлади.
Do'stlaringiz bilan baham: