Ўзбекистон республикаси олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги наманган муҳандислик-қурилиш институти


-мавзу. Мантиқ илми предмети ва аҳамияти. Мантиқ фани



Download 1,13 Mb.
Pdf ko'rish
bet33/67
Sana23.02.2022
Hajmi1,13 Mb.
#141587
1   ...   29   30   31   32   33   34   35   36   ...   67
Bog'liq
falsafa axloqshunoslik estetika mantiq

7-мавзу. Мантиқ илми предмети ва аҳамияти. Мантиқ фани 
ривожининг асосий босқичлари
1. Мантиқ – тафаккур шакллари ва қонунларини ўрганувчи фан 
2. Тафаккур – мантиқ илмининг ўрганиш объекти сифатида
3. Тафаккурнинг мантиқий шакллари ва қонунлари ҳақида тушунча 
4. Қадимги Ҳиндистон, Хитой, Юнонистон ва Римда мантиққа оид 
билимларнинг вужудга келиши ва тараққиёти. Яқин, Ўрта Шарқ 
ва Марказий Осиёда мантиққа оид билимларнинг тараққий этиши
5. ХХ асрда мантиқ илми ривожи 
Мантиқ тафаккур шакллари ва қонунларини ўрганувчи фан бўлиб, 
юнонча «логика» атамасига тўғри келади. Мантиқ арабча сўз бўлиб, фикр, 
сўз, ақл, фаросат, қонуният каби маъноларга эга. Тафаккур мантиқ 
илмини ўрганиш объектини ташкил этади. Тафаккур арабча сўз бўлиб, 


59 
фикрлаш, ақлий билиш деган маънони англатади. Тафаккур билишнинг 
юқори босқичидир. Тафаккурнинг моҳиятини яхшироқ билиш учун унинг 
билиш жараёнида тутган ўрни, билишнинг бошқа шакллари билан билан 
муносабатини аниқлаймиз. 
Билиш – воқеликнинг инсон миясида субъектив, идеал образлар 
шаклида акс этишидан иборатдир. Билиш мураккаб, зиддиятли, турли 
даража ва шаклларда амалга ошадиган жараён бўлиб, кишилар унда ўз 
олдиларига маълум бир мақсадларни қўядилар. Билишнинг дастлабки 
босқичи – ҳиссий билиш бўлиб, унда нарса ва ҳодисаларнинг ташқи 
хусусиятлари ва муносабатлари, уларнинг ташқи томонида бевосита 
намоён бўладиган ва шунинг учун ҳам инсон бевосита сеза оладиган 
белгилари ҳақида маълумотлар олинади. Ҳиссий билиш сезги, идрок, 
тасаввур шаклида амалга ошади. Ҳиссий билиш тафаккур билан 
чамбарчас боғлиқ бўлиб, назарий билимларнинг чинлиги охир оқибатда 
эмпирик талқин қилиш йўли билан асосланади ва ақл томонидан 
бошқарилади.
Ҳиссий билишнинг ўзига хос хусусиятлари қуйидагича: 
а) ҳиссий билиш объектнинг субъектга бевосита таъсир этишини 
тақозо этади;
б) ҳиссий билиш шакллари нарсанинг ташқи хусусиятлари ва 
муносабатларида акс этади;
в) ҳиссий билиш образи нарсанинг яққол образидан иборат;
г) ҳиссий билиш инсоннинг сезиш қобилияти билан боғлиқ тарзда 
ўзига хос хусусиятга эга бўлади;
д) ҳиссий билиш билишнинг дастлабки ва зарурий босқичи 
ҳисобланади ва усиз билиш мавжуд бўла олмайди. 
Ҳиссий билиш нарса-ҳодисалар ҳақида етарли маълумот бера 
олмайди, баъзан ҳиссиёт алдаб қўяди. Нарса ва ҳодисаларнинг моҳияти 
тафаккур ёрдамида англашилади. Тафаккур билишнинг юқори босқичи 
бўлиб, унда нарса ва ҳодисаларнинг умумий ва муҳим хусусиятлари 
аниқланади, улар ўртасидаги ички, зарурий алоқа ва боғланишлар акс 
эттирилади.
Тафаккурнинг ўзига хос хусусиятлари қуйидагича:
а) тафаккурда воқелик мавҳумлашган ва умумлашган ҳолда акс 
этади;
б) тафаккур борлиқни билвосита акс эттиради. Унда янги 
билимлар мавжуд билимларга таянган ҳолда ҳосил қилинади;
в) тафаккур инсоннинг ижодий фаолиятидан иборат. Бунда нарса 
ва ҳодисаларнинг мураккаб хусусиятларини ўрганиш, ҳодисаларни 
олдиндан кўриш, башоратлар қилиш вужудга келади;
г) тафаккур тил билан узвий алоқада мавжуд бўлиб, фикр идеал 
ҳодисадир. Фикр фақат тилда реаллашади, ўзаро фикр алмашиш 
воситасига айланади, яъни «тил фикрнинг бевосита воқе бўлиш шакли» 
бўлади.


60 
Тафаккур «тушунча», «ҳукм», «хулоса чиқариш» шаклида мавжуд 
бўлади. Тушунча – оламдаги нарса ва ҳодисаларнинг умумий муҳим 
белги ва хусусиятларининг инсон миясида фикрий акс этиши натижасида 
пайдо бўлади. Ҳукмларда нарса ва унинг хоссаси, нарсалар ўртасидаги 
муносабатлар, нарсанинг мавжуд бўлиш ёки бўлмаслик факти ҳақидаги 
фикрлар тасдиқ ёки инкор шаклда ифода этилади. Хулоса чиқариш бир 
ёки бир неча фикрдан янги фикр ҳосил қиладиган тафаккур шаклидир. 
Муҳокама юритишда ишончли натижаларга эришишнинг зарурий 
шарти фикрнинг чин бўлиши ва шаклан тўғри қурилишидир. Чин фикр – 
ўзи ифода қилаётган нарсага мувофиқ келадиган фикрдир. (темир – 
металл). Хато фикр нарсага мос келмайдиган фикрдир (темир – металл 
эмас). Фикрнинг чин ёки хато бўлиши унинг мазмунига боғлиқдир. 
Формал мантиқ тўғри тафаккур шакллари ва қонунларини 
ўрганувчи фалсафий фан бўлиб, муҳокамани тўғри қуриш билан боғлиқ 
қоида ва мантиқий амалларни тадқиқ этади. Диалектик мантиқ 
тафаккурни унинг мазмуни ва шакли бирлиги ҳамда тараққиётида олиб 
ўрганади. Математик мантиқ тафаккурни математик усулда тадқиқ этади. 

Download 1,13 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   29   30   31   32   33   34   35   36   ...   67




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish