равнақига раҳна солувчи кинофильмлар, ёвузликка бошловчи ранг-баранг
адабиётлар замиридаги мафкуравий ва ғоявий мақсадларни фақат ақлий-
ҳиссий идрок тарбияси орқали фош этиш мумкин. Зеро, бадиий идрок
ҳам, нафосатли идрок ҳам моҳиятан инсон ҳиссиётини тарбиялашда,
54
ҳаёт қувончларидан баҳраманд бўлишда, ижтимоий муносабатларда
намунали фаолият олиб боришда муҳим аҳамият касб этади.
ХХ аср буюк кашфиётлар асри сифатида тарихда муҳим из
қолдирди. Инсон аввалги даврларга қараганда ўзининг юксак салоҳиятини
намоён қилишга муайян маънода эришди: замонавий шаҳарлар бунёд
этилди, кўркам, салобатли, осмонўпар бинолар барпо қилинди, эҳтиёж
учун зарур бўлган моддий неъматлар ишлаб чиқилди. Уларнинг барчаси
инсон тафаккурининг маҳсули саналади. Тафаккурни тўғри йўналтириш
бевосита тарбия масалалари билан боғлиқ жараён бўлиб, нафосатли
тарбия ана шу жараёнда тафаккурни гўзаллаштиришга хизмат қилади.
Тарбиянинг бош вазифаси инсон борлиғини камол топтиришдир.
Ҳуқуқий, ахлоқий, иқтисодий, сиёсий ва бошқа тарбия шаклларининг
барчасида инсон масаласи ётади. Уларнинг ҳар бири ўз тадқиқот
доирасидан келиб чиқиб, у ёки бу тарзда инсон тарбиясига таъсир
кўрсатади. Бу борада нафосатли тарбия шахснинг диди, ҳис-туйғулари,
тасаввурларини турли воситалар орқали тарбиялашни зиммасига олади.
Нафосатли тарбия назарияси табиат ва инсон ўртасидаги нафосатли
моҳият орқали изоҳланади ва шахснинг ҳаёт фаолиятига чуқурроқ назар
ташлашга ундайди. Нафосатли тарбия – шахснинг диди, туйғулари,
тасаввурларини зарур воситалар орқали тарбиялаб, ижтимоий
тараққиётнинг барча жабҳаларида аниқ мақсадларга йўналтирилган
фаолият сифатида иш олиб боради.
Нафосатли тарбия ўз-ўзидан пайдо бўлиб, ривожланадиган
«микроорганизм» ҳам, айни пайтда бирдан тўхтаб қоладиган «механизм»
ҳам эмас. У секин-аста инсон томонидан орттирилган ҳаётий тажриба,
кўникма, билим орқали шаклланиб боради. Нафосатли тарбия моҳиятига
кўра, инсоний аъмол (идеал) билан боғлиқ бўлиб, мазкур аъмол эгаси
бўлган шахс бошқалар орасида нафис дидга, покиза туйғуларга эгалиги
билан ажралиб туради. Нафосатли тарбия бадиий тарбия билан
муштаракдир. Нафосатли тарбиянинг бадиий тарбиядан фарқи бор.
Нафосатли тарбия бадиий тарбия билан узвий алоқада бўлиб, бадиий
тарбия ижод жараёнидаги ранг-барангликлар оламини инсон томонидан
нафосатли тарзда англаш ва ўзлаштиришнинг бир қисмини ифодаласа,
нафосатли тарбия жамиятда маънавий муҳитни пайдо қилишга кўмак
берувчи, инсон дидини шакллантирувчи, ривожлантирувчи ҳамда шу
орқали инсонни жамият муносабатларига яқинлаштирувчи кучдир.
Нафосатли тарбиянинг пировард мақсади инсон маънавий оламини
бойитишга қаратилган бўлади.
Нафосатли тарбия инсонни бунёдкорликка ундаш билан бирга,
уларни
нафосат
тамойиллари,
гўзаллик
талаблари
асосида
ривожлантиришга ўргатади. Инсон дунёга нафосатли қараши бой, ҳис-
туйғу ва диди тарбияланган ҳолда келмайди. Бу кўникмалар воқеликни
кузатиш, ўрганиш ва улардан тегишли хулосалар олиш натижасида
юзага келади. Пировардида, инсон ана шу туйғулар таъсирида ўзи учун
мутлақо янги бўлган оламни кашф этади.
55
Нафосатли тарбия нафосатли туйғу ва нафосатли диднинг инсон
ҳаёти ва фаолиятида устувор бўлишини таъминлайди. Нафосатли
тарбиянинг вазифалари қуйидагилар:
– инсонда санъат асарлари, бадиий ижод намуналарини нафақат
фаол ўзлаштириш, балки уларнинг нафосатли моҳиятини англаш ва
Do'stlaringiz bilan baham: |