427
қурилмалар имкониятидан максимал фойдаланиш борасида қатор муаммолар
келтириб чиқаради. Бу масала қуёш панелларини оптимал бурчак остида
ўрнатилган қўзғалмас асосли ёки қуёш координатасини автоматик аниқлаш
тизими – қуёш трекерига жойлаштириш [4-6] ёрдамида қисман ҳал қилиниши
мумкин.
Ҳар икки усулда ўрнатилган қуёш элементларининг самарадорлиги
амалий аниқлаш мақсадида 2019 йил август ойида тажриба ўтказилди.
Фарғона шаҳридаги 40,25025`51`` шимолий кенглик ва 71045`42`` шарқий
узунликда жойлашган дала майдонида ўтказилган
тажрибалар давомида
қўзғалмас асос ва қуёш трекерига 600 бурчак остида нур қабул қилувчи
юзаси шарққа йўналтирилган ҳолда фотоэлементлар ўрнатилди. Чиқувчи
қийматларни (кучланиш ва ток кучи) электрон амперметр ва вольтметр
ёрдамида ўлчанди ва натижаларни қайд этиб бориш учун ҳар икки тизим
Arduino Uno платформаси ёрдамида компютерга уланди. Соат 07:00 дан
18:00 гача олиб борилган тажриба асосида қуйида 1-расмда кўрсатилган
натижалар олинди.
1-расм. Қўзғалмас асос ва қуёш трекерига ўрнатилган қуёш элементларидан
олинган натижаларнинг солиштирма графиги.
Назарий ҳисоб-китобларга кўра [7] қуёш панелининг қуёш
нурларини
электр энергиясига айлантира олиш имконияти шартли равишда 100% га
тенг деб олингани ҳолда, уларнинг самарадорилиги оптимал оғиш
бурчагига нисбатан 150 гача хатолик билан ўрнатилганда 98-100 % ни этиши
мумкин. Лекин тажрибалар бу кўрсаткич ташқи омиллар таъсири ҳисобга
олинмаган, жуда қисқа вақт оралиғига тегишли ҳусусий ҳол учун ўринли
эканини кўрсатди. Қўзғалмас асосга ўрнатилган фотоэлементнинг максимал
самарадорлиги 63% ва ўртача самарадорилиги 24% ни ташкил этди.
Максимал самарадорликнинг бу қадар пастлиги назарий ҳисоб-китоб ва
қурилмаларни ўрнатишдаги техник хатоликлар билан изохланади. Қуёш
трекерига ўрнатилган қуёш элементларининг максимал ва ўртача
самарадорлиги эса мос равишда 97,5% ва 62% ни ташкил этди. Қуёш
трекерига жойлаштирилган қуёш элементлари самарадорлиги мўътадил
эмаслиги ҳароратининг ортиб кетганлиги билан тушунтирилади. Демак
0,00
10,00
20,00
30,00
40,00
50,00
60,00
70,00
80,00
90,00
100,00
7
8
9
10
11 11:30 12 12:30 13 13:30 14
15
16
17
18
Трекер
Статик
428
фотоэлементларни қуёш трекерига ўрнатилган фототермогенератор
таркибида ишлатиш ва қўшимча совутиш
тизимига улаш улардан
олинадиган кўрсаткичлар мўътадиллиги ва юқори самарадорлигини
таъминлай олади.
Адабиётлар
1. Green, M. A., Dunlop, E. D., Hohl
‐Ebinger, J., Yoshita, M., Kopidakis,
N., & Ho
‐Baillie, A. W. Y. (2019). Solar cell efficiency tables (Version 55).
Progress
in
Photovoltaics:
Research
and
Applications,
28(1),
3–
15. doi:10.1002/pip.3228
2. Элекрон ресурс: https://ru.wikipedia.org/wiki/байпас
3. Элекрон ресурс: https://en.wikipedia.org/wiki/solar_panel
4. Sumathi, V., Jayapragash, R., Bakshi, A., & Akella, P. K. (2017).
Solar
tracking methods to maximize PV system output–A review of the methods adopted
in recent decade. Renewable and Sustainable Energy Reviews, 74, 130-138
5. Ferdaus, R. A., Mohammed, M. A., Rahman, S., Salehin, S., & Mannan,
M. A. (2014). Energy efficient hybrid dual axis solar tracking system. Journal of
Renewable Energy, 2014
6. Racharla, S., & Rajan, K. (2017). Solar tracking system–a
review. International Journal of Sustainable Engineering, 10(2), 72-81
7. Зокиров, С.И.,
Обиджонов, З. (2018) “Қўзғалмас асосли қуёш
панелларининг оптимал жойлашиш бурчагини аниқлаш”, ФарПИ, иқтидорли
талабалар, магистрантлар, докторантлар ва мустақил изланувчилар илмий-
амалий анжумани.
Do'stlaringiz bilan baham: