429
даражада ўсди, бу кўп миқдордаги чиқинди шиналарнинг пайдо бўлишига
олиб келди. Чиқинди шиналарнинг йўқ қилишнинг
янги усулларини ишлаб
чиқиш бўйича изланишларни долзарблиги шундаки, атроф-муҳитнинг токсик
чиқиндилар билан ифлосланишининг олди олинади ва қайта ишлаш
имконияти пайдо бўлади. Табиий энергия манбалари ҳисобланган нефт ва газ
захиралари чекланганлиги, бугунги кунда замонавий иқтисодиёт ва
энергетикадаги бир қатор муаммоларни ҳал этадиган юқори молекулали
чиқиндиларини қайта ишлашнинг янги
инновацино усулларини ишлаб
чиқишни тақазо этмоқда.
Кўплаб
саноати
ривожланган
мамлакатларда,
чиқинди
полигонларининг ўсиши туфайли, ҳар йили жуда кўп эскирган автомобил
шиналари тўпланади. Бугунги кундаги қайта ишлашнинг мавжуд усуллари
уларни йўқ қилиш муаммосини тўлиқ ҳал эта олмайди, чунки шиналарнинг
катта қисми ҳанузгача қаттиқ чиқиндилар полигонлари сақланмоқда ёки
турли мақсадларда ёқиб юборилмоқда.
Илмий изланишлар натижасида чиқинди автошиналарни қайта ишлаб,
муқобил энергия манбалари, турли ёқилғилар ва техник углерод олиш учун
янги инновацион усул ишлаб чиқилди. Жараённи амалга ошириш учун паст
ҳароратли термик пиролиз усули танлаб олинди. Пиролиз – нефт кимё
саноатининг кенг қўлланиладиган жараёнларидан бири ҳисобланади.
Пиролиз жараёни бошқа кимёвий жараёнлар сингари муқобил технологик
режим меъёрларни танлаш ҳамда аниқ параметларни ишлаб чиқишни
талаб
этилади. Жараён учун хом ашё танлаш билан пиролиз мақсади аниқланади.
Пиролиз жараёнида маҳсулотларнинг чиқиши хом ашё сифатига ва
қурилманинг технологик режимига боғликдир.
Термик пиролиз - бу юқори молекулали материалларнинг кислородсиз
шароитда қиздириш йўли билан улардан паст молекулали бирикмалар
олишдир. Дунё олимлари олиб борган тадқиқотлар ўрганилганда, жараённи
паст хароратли ва юқори хароратли режимда олиб бориш мумкинлиги
аниқланган. Чиқинди шиналардан муқобил ёқилғи олиш жараёнини
амалга
ошириш учун паст ҳароратли термик пиролиз усули қўлланди.
Лаборатория шароитида эскирган автошинадан ёқилғи олиш учун
лаборатория жихозлардан фойдаланиб схема йиғилди (1-схема). Жараённи
амалга ошириш учун техника хавфсизли қоидаларига қатъий риоя этиш талаб
этилади. Жараённи амалга ошириш учун муқобил ҳароратлар танлаб олинди.
Паст ҳароратда борадиган пиролиз жараёни асосан 400-600 ºC ҳарорат
оралиғида амалга оширилиши зарур эканлиги назарий жиҳатдан ўрганилди.
Ўтказилган тадқиқот шуни кўрсатдики, газ фазанинг чиқиш ҳарорати
46
о
C дан бошланади, 130-150
о
C харорат оралиғида газни чиқиши кўпаяди.
Суюқ фракция чиқиши 148
о
C
дан бошланди, аммо суюқлик 300
о
C гача
оралиқда жуда оз миқдорда чиқди.
430
1-схема. Лаборатория шароитида эскирган чиқинди шина бўлакларидан суюқ
муқобил ёқилғи олишнинг принципиал технологик схемаси.
1-печ; 2- колба; 3-совутгич; 4-хромотография анализи учун газ йиғгич; 5-
ишқорли газ тозалагич; 6- штатив; 7-шина бўлаклари; 8-олинган суюқ
ёқилғи; 9- тозаланган газ; 10-суюқлик ва газ ажратгич;
Термик пиролиз жараёни асосида ёқилғи олиш учун оптимал ҳарорат
этиб, 360-600
о
C оралиқдаги диапазон танлаб олиш керак эканлиги
исботланди. Йиғгичдан олинган суюқ ёқилғилар ўзига ҳос ҳидли бўлиб,
ёқилғи хусусияти ва енгил мойга ўхшашлиги аниқланди. Тадқиқот давомида
ҳарорат ёқилғиларнинг ароматик таркибини оширишга таъсир қилиши ва
кейинчалик жараён юқори ҳароратда давом эттирилса,
таркибининг
пасайишига олиб келиши мумкинлиги аниқланди. Олинган суюқ маҳсулот
очиқ хавода кислород билан оксидланиши мумкинлиги аниқланди. Чукни
очиқ хавода вақт ўтиши билан олинган суюқ ёқилғининг ранги бироз
тўқлашгани кўринди. Олинган суюқлик таркибида ароматик углеводородлар
борлигини ўзига хос хидидан ҳам аниқлаш мумкин. Тажрибада олинган
суюқлик нефтдан олинган қозонхона ёқилғиси билан таққослаб очиқ
шароитда ёқиб кўриди. Суюқликнинг ёниш даражаси ва вақти меёрида
эканлигини аниқланди. Олинган маҳсулотларнинг таркибини текшириш учун
таҳлилга юборилди.
Do'stlaringiz bilan baham: