Ўзбекистон республикаси олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги наманган муҳандислик – Қурилиш институти


СИНОВ ХИЗМАТЛАРИНИНГ ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИДА



Download 3,35 Mb.
Pdf ko'rish
bet7/71
Sana22.02.2022
Hajmi3,35 Mb.
#98749
1   2   3   4   5   6   7   8   9   10   ...   71
Bog'liq
2-qism

СИНОВ ХИЗМАТЛАРИНИНГ ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИДА 
МАҲСУЛОТ СИФАТИ ВА ХАВФСИЗЛИГИНИ ТАЪМИНЛАШДАГИ 
РОЛИ 
ўқит. О. Худойбердиев (СамДАҚИ) 
Ўзбекистон 
Республикаси 
Харакатлар 
стратегисининг 
учинчи 
йўналишдаги вазифалардан бири бўлиб “... принципиал жиҳатдан янги 
маҳсулот ва технология турларини ўзлаштириш, шу асосда ички ва ташқи 
бозорларда миллий товарларнинг рақобатбардошлигини таъминлаш” вазифаси 
тадбиркорликни ривожлантириш учун катта аҳамиятга эга [1]. 
Ушбу вазифанинг бажарилиши ташкилий-иқтисодий шароитларни 
ривожлантириш билан биргаликда ишлаб чиқариш инфратузилмасининг муҳим 
қисми бўлмиш махсулот ва хизматларни сертификациялаш тизимини тубдан 
ислоҳ қилиш ва жаҳон талабаларига мос холатга келтиришдан иборат. 
Ўзбекистон Республикасида ҳалқни сифатли ва хавфсиз маҳсулотлар 
билан таъминлаш борасида охирги йилларда бир қатор қонун хужжатларини 
қабул қилинди. Шулар жумладасидан, 2009 йил 23 апрелдаги “Техник 
жиҳатдан тартибга солиш тўғрисида”ги Қонуни, 2013 йил 6 июндаги 
«Мувофиқликни баҳолаш тўғрисида »ги Қонуни, Ўзбекистон Республикаси
Вазирлар 
Маҳкамасининг 2011 йил 28 апрелдаги 122-сонли 
“Сертификатлаштириш тартиботларини ва сифат менежменти тизимларини 
жорий 
этишни 
такомиллаштиришга 
доир 
қўшимча 
чора-тадбирлар 
тўғрисида”ги қарори, Ўзбекистон Республикаси Адлия Вазирлигидан 2015 йил 
30 декабрда рўйхатдан ўтган “Мувофиқликни баҳолаш соҳасида ходим 
сифатида 
иштирок 
этишга 
талабгор 
бўлган 
мутахассисларни 
сертификатлаштириш тартиби тўғрисидаги” низоми бўлди.
Айниқса 2017 йилда Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2017 йил 
28 
апрелдаги 
ПП-2935-сонли 
“Стандартлаштириш, 
метрология 
ва 
сертификатлаштириш Ўзбекистон агентлиги фаолиятини такомиллаштириш 
қўшимча чора тадбирлари тўғрисида”ги қарори, Ўзбекистон Республикаси 
Президентининг 2017 йил 21 июндаги ПП-3077-сонли “Ташқи иқтисодий 
фаолиятни такомиллаштириш ва экспорт қилувчи маҳаллий ташкилотларни 
9


қуллаб қувватлаш чора тадбирлари тўғрисида”ги қарорини эътироф этиш 
жоиздир.
Қабул қилинган қонун хужжатларида Республикада ишлаб чиқарилаётган 
ва импорт бўлиб келаётган халқ истеъмол махсулотларини сифатини ва 
хавфсизилиги таъминлаш, ушбу ишларни бажарувчи субъектлар, жумладан 
синов лабораториялари ва сертификатлаш идораларининг асосий вазифалари ва 
мажбуриятлари кўрсатиб ўтилган.
Сертификациялаш тизимини синовлар жараёнларисиз тасаввур қилиш 
қийин. Маҳсулот сифати ва хавфсизлиги ўз навбатида уларни тўғри синовдан 
ўтказилганлигига боғлиқ. Синов натижаларига асосан маҳсулот истеъмолга 
яроқли ёки яроқсизлиги, сифатли ёки сифатсизилиги, хафли ёки хавфсизлиги 
аниқланади. Мазкур мақолада бизлар синов жараёнларини ва синов 
лабораториялари 
фаолиятини 
такомиллаштириш 
масаласини 
ҳавола 
қилмоқчимиз. 
Синовлар маҳсулот ишлаб чиқариш жараёнларининг ҳар хил 
босқичларида амалга оширилиши мумкин. Синовлар самарадорлигини 
таъминлаш мақсадида синов ўтказиш тармоғи, яъни лабораториялар 
шаклланган.
Ўтказилаётган синов турларидан келиб чиққан ҳолда, лабораториялар 
қўйидаги турларга бўлинади: биринчи томон лабораториялари, иккинчи томон 
лабораториялари ва учинчи томон лабораториялари.
Биринчи томон лабораториялари: булар маҳсулот, ҳом-ашё ишлаб 
чиқарувчилар (етказиб берувчи) корхоналар манфаатига ишлайдиган 
лабораториялардир. Иккинчи томон лабораториялари эса бу маҳсулотни 
истеъмол қилувчилар, харидорлар манфаатини кузловчи лабораториялар. 
Учинчи томон лабораториялари эса, мустақил ва бетараф бўлган корхоналар 
лабораториялари, яъни биринчи ва иккинчи томон манфаатлари йўлида хизмат 
қилмайдиган корхоналар лабораторияларидир.
Ўзбекистон шароитида юқорида кўрсатиб ўтилган лабораториялар 
мавжуд ва ҳозирги кунда ўз фаолиятини амалга оширмоқда. Бироқ, мазкур 
лабораториялар ўзлари олдига қўйилган масалаларни, яъни корхонанининг 
«суғурталовчи» тармоғи сифатида фаолият юритишида бир қатор тусиқларга 
дуч келишмоқда. Корхоналар рахбарияти томонидан лабораторияларни 
малакали кадрлар билан таъминламаслиги, уларни рагбатлантириш эътибордан 
четда қолаётганлиги, лабораториялар синов базасининг (ўлчов воситалари, 
синов 
ускуналари) 
эскирганлиги, 
уларни 
янгилаш 
учун 
маблағ 
ажратилмаётганлиги, лабораторияларга янги жаҳон андозаларига жавоб 
берадиган, ўз аналогигига эга бўлмаган маҳсулотларни яратишга 
кумаклашмаслик ва бошқалар шулар жумласига киради.
Ишлаб чиқариш жараёнларининг ривожланиши, истеъмол бозорининг 
кенгайиши ишлаб чиқарувчи корхоналар орасида истеъмолчилар ишончига 
эришиш, ўз маҳсулотларини уларга сотиш борасида кучли рақобатга олиб 
келмоқда. Шу тариқа, ишлаб чиқарувчилар синовлар натижаларини бошқа 
идора томонидан тасдиқланиши ва тасдиқни истеъмолчиларга тақдим этиш 
натижасида ишлаб чиқарилган маҳсулот хақиқатдан ҳам сифати ва хавфсизлиги 
10


бўйича тан олинган меъёрларга жавоб беришни исботлашга эхтиёж пайдо 
бўлиши оқибатида, сертификат, маҳсулотни сертификатлаштириш 
атамалари дунё бозорларида олиб борилаётган савдо-сотиқ жараёнларига кириб 
келди. 
Ўзбекистон Республикасида сертификатларининг барчаси ўз кучига эга 
бўлиб, сертификатлаштириш жараёнларини амалга ошириш қонуний-
лаштирилган. Бунда мувофиқлик сертификатларга аҳамият берилмоқда. Чунки 
айнан ушбу сертификатлар ишлаб чиқарувчилар ва истеъмолчилар ўртасида 
товар айрибошлаш жараёнига катта таъсир қилади.
Ишлаб чиқарувчи, ёки импорт қилувчи, маҳсулотни тасдиқлаш учун 
сертификатлаштириш идорасига мурожаат қилади. Сертификатлаштириш 
жараёнида маҳсулотдан намуна танлаб олинади ва лабораторияга синовдан 
ўтказиш учун топширилади. Лаборатория синовлари амалга оширилганидан 
сўнг (синов натижалари ижобий бўлса), мувофиқлик сертификати 
расмийлаштирилади. Сертификатланган маҳсулот мувофиқлик сертификати 
билан биргаликда истеъмол бозорига чиқарилади. 

Download 3,35 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   2   3   4   5   6   7   8   9   10   ...   71




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish