Ўзбекистон республикаси олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги наманган муҳандислик – Қурилиш институти


“МАШИНАСОЗЛИК ТЕХНОЛОГИЯСИ АСОСЛАРИ” ФАНИНИ



Download 3,35 Mb.
Pdf ko'rish
bet30/71
Sana22.02.2022
Hajmi3,35 Mb.
#98749
1   ...   26   27   28   29   30   31   32   33   ...   71
Bog'liq
2-qism

МАШИНАСОЗЛИК ТЕХНОЛОГИЯСИ АСОСЛАРИ” ФАНИНИ 
РИВОЖЛАНТИРИШНИНГ ДОЛЗАРБ МУАММОЛАРИ ВА ИШЛАБ 
ЧИҚАРИШДАГИ ЎРНИ 
методист Ш. Б. Турсунова 
(НамДУ ҳузуридаги ХТХҚТМОМ
 
Бугунги глобаллашаётган даврда фан ва техниканинг ривожланиши катта 
ўрин тутаётгани сир эмас. Ҳозирги кунда Республикамизда машинасозлик 
соҳасининг ривожланиши ҳам жадаллик билан бормоқда. Бу ривожланиш 
босқичида биринчи навбатда мутахассис кадрлар тайёрлаш сифатини ошириш 
мақсадга мувофиқ. Ёшларни интеллектуал салоҳиятини оширишга хизмат 
қилишда, 
бугунги 
кунда 
мамлакатимиздаги 
замонавий 
ахборот 
коммуникациялари технологияларидан фойдаланишда, умумий ўрта таълимда 
ва олий таълимда таълим ва тарбия жараёнидаги ўрни борасида сўнги йилларда 
улкан ишлар амалга оширилмоқда. Буларнинг самараси ўлароқ, аввало, 
мамлакатимиздаги техника ва технология институтларида машинасозлик 
соҳалари бўйича турли хил янгиликлар устида ишлар олиб борилмоқда. Бир сўз 
48


билан айтганда, замонавий шахсни тарбиялаш маъсулияти, барча 
инсоншунослик фанлари олдига янгича талаб ва муаммоларни қўймоқда. 
Мазкур муаммоларни ечимини излаш ва ечим топиш йўлидаги ҳаракатлар 
ёшларнинг техникага бўлган қизиқишлари ва улардан оқилона фойдаланиш 
маданиятини тарбиялашга ҳизмат қилган бўлар эди. 
Олий ўқув даргоҳларида ўқув жараёнида фойдаланилаётган янги 
дарсликлар, тажриба синовдан ўтган стандарт талабларига жавоб берадиган 
замонавий дарслар асосида ташкил этилишига талаб янада ортиб бормоқда. 
Шуни унутмаслик керакки, келажагимиз пойдевори билим даргоҳларида 
яратилади, бошқача айтганда халқимизнинг эртанги куни қандай бўлиши 
фарзандларимизнинг бугун қандай таълим ва тарбия олишига боғлиқ. 
Ўқув жараёнларида тарихий – миллий ва замонавий педагогик 
технологиялар уйғунлаштирилса, таълим жараёнида миллий ва жаҳон 
тажрибалари интеграцияси йўлга қўйилса, ўқитувчи ва талаба муносабатларида 
инсонпарвар демократик характер касб этса, инновацион метод ва усуллардан 
фойдаланилса, таълим самарадарлигини таъминлаш мумкин. 
“Машинасозлик технологияси асослари” фани асосий фанлардан бири 
ҳисобланади. Фанни ўқитишдан мақсад – талабаларда машинасозлик 
технологияси асослари тўғрисида тушунча ҳосил қилишдан иборатдир. 
Фаннинг вазифаси – олинган билимларни амалий жиҳатдан қўллай олиши ва 
деталларни тайёрлаш технологик жараёнларни ишлаб чиқишни ўргатишдир. 
Замонавий таълимда юқори самарага эришишда бевосита назарий ва 
амалий машғулотларни талаба шахсига, унинг қизиқишлари, ҳохиш ва 
эҳтиёжларига йўналтирилган ҳолда олиб борилмаса, ўзлаштиришда юқори 
сифатга эришиб бўлмайди. 
Маълумки, анъанавий таълимда юқори самарага эришишда бевосита 
назарий ва амалий машғулотларни ёшларни шахсига маълум ахборот, билим, 
тушунча, кўникма ва малакалар тайёр ҳолда берилади. 
Унинг камчиликлари асосан: 
- машғулотларни бир хил қолипда ташкил этилиши;
- фанни ўзлаштириш жараёнининг асоси, уй вазифаси сифатида амалга 
оширилиши; 
- талабаларнинг мустақил равишда фикр юритмай дарсларга пассив 
муносабатда фаолият юритиши;
- машғулотларда талабалар билан ўқитувчи ўртасидаги қайта алоқанинг 
йўлга қўйилмаганлиги; 
- ўқитиш – билим бериш жараёнининг барча талабаларга бир хил 
ёндашув асосида олиб борилиши; 
- таълим мазмуни ўқитувчи томонидан баён этилиб, талаба эса тайёр 
билимларни олувчи пассив иштирокчи бўлиб қолиши кабилардан иборат. 
Мазкур камчиликларнинг олдини олишда, ўқитувчи ўз фанини чуқур 
билиши, ўқитишнинг самарали замонавий педагогик технологияларини пухта 
ўрганиб, уни таълим жараёнида қўллай олиши, бу борада янгиликларни 
узлуксиз доимий ўрганиб бориши, ўз касбий маҳоратини ошириб бориши 
муҳим. 
49


Замонавий педагогик технология – таълим олувчига олдиндан 
белгиланган мақсад бўйича таъсир ўтказиш фаолиятидан иборат бўлиб 
кафолатлайдиган жараёндир. Бу жараёнда талабалар фаолиятини амалга 
оширишда уни ташкил қилиш, қиёслаш, умумлаштириш, хулоса чиқариш, 
бошқариш, назорат қилиш кабиларни ўз ичига олади. Педогогик технология 
тушунчаси кўп қиррали бўлиб, унга педагогик, психологик, ташкилий, 
иқтисодий, ижтимоий, экологик нуқтаи-назардан ёндашилади.
Олий касб таълими Давлат таълим стандартига асосан, бакалавриатда 
қуйидаги билим ва кўникмаларни шакллантиришдан иборат:
- талабалар машиналарни йиғишни, деталларни тайёрлашда унинг 
аниқлигини ошириш йўлларини, иқтисодий жиҳатдан самарали усулларда 
детал тайёрлаш жараёнларини билишлари шарт; 
- талаба ишлаб чиқариш жараёнлари, ишлаб чиқариш турлари, механик 
ишлов беришдаги аниқликни таъминлаш, ишлов бериладиган юза сифатини 
таъминлаш; 
- талаба машинасозликда тайёрланадиган махсулотларни аниқлигига ва 
сифатига қўйилган талаблар бўйича тайёрлай олиш тўғрисида билим ва 
малакага эга бўлиши керак; 
- талаба машинасозликда тайёрланадиган маҳсулотларни тайёрлашда, 
ишлаб чиқариш жараёнини ташкил этиш,ишлаб чиқариш турини танлаш, 
керакли аниқлик ва сифатни таъминлаш бўйича керакли тадбирларни амалга 
ошириш кўникмасига эга бўлиши керак. 
Ҳозирги кунда, ишлаб чиқаришни илғор технологиялар асосида ташкил 
қилишда, замонавий автоматик тизимлардан кенг фойдаланиш, янги 
конструкциядаги машиналарни ишлаб чиқаришни талаб қилади. 
«Машинасозлик технологияси асослари» фанини ўрганмасдан туриб, 
технологик машиналарнинг сифатли ишлашини таъминлаб бўлмайди. 
Хулоса қилиб айтганда, “Машинасозлик технологияси асослари» фанини 
ўқитиш жараёнида қўлланилган илғор педагогик технологиялар асосида олиб 
борилса, талаба ўз касбини моҳир устаси бўлиб этишади. Ёш 
мутахассисларимиз эса олган билим ва кўникмаларини мустақил равишда 
ишлаб чиқариш жараёнларига ҳеч қандай қийинчиликларсиз тадбиқ этишлари 
билан бирга иш жараёнида ҳам ишлаб кета оладилар. 

Download 3,35 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   26   27   28   29   30   31   32   33   ...   71




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish