Ўзбекистон республикаси олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги наманган муҳандислик – Қурилиш институти



Download 3,35 Mb.
Pdf ko'rish
bet17/71
Sana22.02.2022
Hajmi3,35 Mb.
#98749
1   ...   13   14   15   16   17   18   19   20   ...   71
Bog'liq
2-qism

 
 
 
 
 
 
24


ЎҚУВ ИШЛАБ ЧИҚАРИШ МАЖМУАЛАРИДА ТЕХНИК ФАНЛАРНИ 
ЎҚИТИШДА ЎҚУВЧИЛАРДА МУСТАҚИЛ ФИКРЛАШНИ 
ШАКИЛЛАНТИРИШ 
кат. ўқ. Ё. И. Адашев (Наманган Саноат КҲК, ЎИЧМ),
С.Хожиева (Чортоқ туман 46-мактаб) 
 
Касб-ҳунар таълими тизимида ўзгаришлар шубхасиз мазкур соҳанинг 
ривожи учун катта ҳизмат қилиши шубхасиз. Сўнги йилларда касб-ҳунар 
таълимини эгаллаш бўйича амалга оширилаётган ишлар, ҳусусан Ўзбекистон 
Республикаси 
Вазирлар 
Маҳкамасининг 
“Умумий 
ўрта 
таълим 
муассасаларининг 10-11-синф ўқувчиларига касбий таълим беришга 
ихтисослаштирилган ўқув ишлаб чиқариш мажмуаларини ташкил этиш чора-
тадбирлари тўғрисида”ги қарори талабаларидан келиб чиқиб бугунги кунда 
Наманган Саноат касб-ҳунар коллежида мазкур коллеж имкониятларидан 
фойдаланилган ҳолда ўқув ишлаб чиқариш мажмуаси фаолият олиб бормоқда.
Мактаб ўқувчиларини муҳандислик фанларини фанларига қизиқтириш, 
келажакда техник жараёнларни тасаввур этиш ва уларнинг илмий соҳага оид 
дунёқарашларини шакиллантиришда юқоридаги каби ўқув ишлаб чиқариш 
мажмуалари (ЎИЧМ) фаолиятидан тўлиқ ва самарали фойдаланиш мақсадга 
мувофиқ ҳисобланади. Бунинг учун, ЎИЧМ фаолиятини такомиллаштиришда 
тизимга касбий кўникмаларни шакиллантира олган моҳир педагогларни жалб 
этиш, улардаги махсус методик билим ва кўникмаларни дарс жараёнида 
ўқувчиларга янги билим, малака ва кўникма сифатида ўтказа олиш самарали 
бўлар эди. Мактаб ўқувчилари онгида назарий ва амалий топшириқларни 
мустақил бажара олиш кўникмасини шакиллантиришда уларнинг онгида 
таълим олишнинг энг ишончли ва самарали усули бу мустақил фикрлаш ва 
ишлаш кўникмаси эканлигини шакиллантириш асосий тамойил бўлади. Ушбу 
холатда таълим берувчи педагог ўзининг маҳорати асосида ўқув машғулоти 
материалларини босқичма – босқич ўқувчилар эътиборига ҳавола этиш билан 
узвий ҳолда мустақил фикрлаш ва ёндошувларини билдира олиш 
кўникмаларини ривожлантириши лозим. Ўқувчини мустақил ўрганиши ва 
фикрлашга йўналтириш биринчи вазифа қилиб олинган ўқув машғулотида 
таълим берувчи ва олувчилар қуйидаги ҳолатларни эгаллайдилар: 
- махсус фан ўқитувчиси ўқув жараёнида ёритилаётган мавзу ва 
берилаётган амалий кўникмалар бўйича йўналтирувчи ва маслаҳатчи вазифада 
туради (ўқув жараёнидаги анъанавий «авторитар» мавқеидан воз кечади); 
- ўқувчиларга бериладиган янги билим, кўникмалар шу мақсадда 
тайёрланган саволлар, тестлар, диаграммалар, кўргазмалар ва бошқа дидактик 
материалллар асосида ўқув жараёнинг марказида бўлади; 
- ўқувчилар эса янги билим, кўникмаларга ўзларининг ёндашувларни 
фаол билдиришлари талаб этиб борилади. Мана шу босқич янги мавзуни 
самарали ўзлаштиришида асосий босқич вазифасини бажариб беради. Бу 
ҳолатда ўқувчилар ўз фикрларини оғзаки, ёзма ёки дидактик материалдан 
фойдаланилган ҳолда ифода этишга имкон берилади. 
25


Ўқувчини ўз фикрини билдириши асносида у йўл қўяётган ҳато ва 
камчиликлар дарров тахлил қилинмаслиги, аксинча бу ҳолатга эътибор 
қаратмай мазкур фикр бўйича бошқа ўқувчиларнинг ҳам фикрларини жамлаб 
борилади.
Наманган саноат касб-ҳунар коллежи ЎИЧМда «Автомобилларга техник 
хизмат кўрсатиш» касби бўйича ўтказилаётган назарий ва амалий ўқув 
машғулотларини мустақил фикрлашни шакиллантиришга қаратилган дарс 
шаклида олиб боришорқали мактаб ўқувчилари онгида мазкур соҳага 
қизиқишни янада ортириши эришилмоқда. Ўқув жараёнини бундай усулда 
самарали ташкил қилишда қуйидаги босқичлар билан режалаштириши лозим:
1. Ўқувчилардаги мақсадни белгилаш. Бу ҳолатда ўқувчилар ўзларига 
берилган топшириққа асосан муайян мақсадни белгилайдилар, яъни 
топшириқни бажаришдан мақсад нима эканлигини тушунадилар. Натижада
ўқувчи мазкур жараён учун қайси омиллар кераклигига оид фикрлашни 
бошлайди. Бу ҳолатда ўқитувчи ўқувчининг харакатларини йўналтирувчи, 
топшириқ учун керак бўладиган билим ва малакаларни билидириб турувчи 
вазифасини бажаради; 
2. Ўқувчи берилган мақсад бўйича якка ёки жамоа (гуруҳ) бўлган ҳолда 
режалаштириш босқичини тузадилар, яъни берилган топшириққа оид меодик ва 
дидактик воситалардан, кўргазма ва макетлардан фойдаланиш кетма –
кетлигини ишлаб чиқади (режалаштиради). Бу ҳолатда ўқитувчи ўқувчиларга 
керакли ахборотларни топиш бўйича тавсияларини бериб боради, вазиятга 
қараб ўзи ҳам ойдинлик киритиб бориши ҳам мумкин.
3. Ўқувчи ўз режаси мувофиқ берилган топшириққа нисбатан синов 
тариқасида ўз фикрини билдириб ўтади, ҳато камчиликларини муҳокамада кўра 
олади. Бунинг учун ўқув машғулотига оид дарслик мавзуларидаги саволлар 
ёки бошқа ўқувчилар томонидан билдириладиган фикрлар инобатга олиб 
борилади. Ўқитувчи бу ўринда мазкур жараёнга аралашувида анча эхтиёткор 
бўлиши талаб этилади, чунки билдирилаётган хато фикрларни рад этиш ёки 
тўғрилашда шошма шошарликка йўл қўйиши ўқувчининг ижодкорлигини 
чеклаб қўйишига олиб келади.
4. Якуний босқичда ўқувчи ўзига берилган топшириқни синфда 
муҳокамага қўяди ва ҳимоя қилади. Мазкур жараёнда бошқа ўқувчиларга 
мазкур топшириқ бўйича ўз фикрларини савол, таклиф, қўшимча маълумот 
кабилар шаклида эркин ифода этишларига тўлиқ имконият берилади. 
Ўқитувчи бу ўринда ўқувчилар фаолиятини бахолаб ўз фикрларини қайд этиб 
боради. Машғулот якунида иштирокчи ўқувчиларни олган бахолари билан 
таништириб ўтади. 
Мазкур кетма кетликда ўқув жараёнини ташкиллаштириш ўқувчиларда 
мустақил мушоҳада қилиш, берилаётган масалага нисбатан қизиқиш ва 
масулият билан ёндошиш шу билан бирга фанлараро боғлиқликлардан 
фойдаланиш орқали қўшимча билим, кўникмаларни эгаллаш имкониятлари ҳам 
ошиши кутилади. Бу орқали ўқувчиларни мактаб давридаёқ илмий 
маълумотларни қабул қилиш ва қайта ишлаш, келгусида эса илмий-тадқиқот 
жараёнларида фаолият олиб боришларига катта туртки бўлиши мумкин.
26



Download 3,35 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   13   14   15   16   17   18   19   20   ...   71




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish