Ўзбекистон республикаси олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги мухаммад ал хоразмий номидаги тошкент ахборот технологиялари университети



Download 1,3 Mb.
bet79/158
Sana30.06.2022
Hajmi1,3 Mb.
#720300
1   ...   75   76   77   78   79   80   81   82   ...   158
Bog'liq
АКФБ УМК 2020

2.Менежер ва унинг функцияси.

Менежер фаолияти ақлий, ижодий хусусиятларга эга ва уни баҳолаш жуда қийин. Бошқарув мақсадга мувофиқ таъсир кўрсатиш жараёни сифатида аввалло кишиларга таъсир ўтказиш, улар фаолиятини бошқариш, ўзаро муносабатларни созлаш билан боғлиқ. Фаолиятига эса ишлаб чиқаришни моддий- мулкий элементлари билан эмас, балки кўп ҳажмдаги ахборотлар билан турли ҳужжатлар ва бошқарув қарорлари билан боғлиқлик хос.


Инсон ижтимоий- иқтисодий жараёнларни бош компоненти, яъни бошқарувнинг ҳам субъекти ҳам объекти эканлигини инкор қилиб бўлмайди. Демак бошқарув фаолияти билан шуғулланувчиларда алоҳида ўзига хос қобилият, руҳий хусусиятлар бўлиши зарур. Чунки бошқарув фаолияти кишилар орасидаги муносабатларни шакллантиришни, улар билан мулоқатда бўлишни, тўғри мақсад ва вазифалар белгилашни, кишиларни турли фаолиятга қизиқтиришни, назорат қилишни тақозо этади. Раҳбарнинг асосий иши одамлар билан ишлашдан иборат. Раҳбар жамоа олдига қўйилган мақсадни, режани, топшириқни, буюртмани, сон ва сифат кўрсаткичлари бўйича бажариш учун, ишловчиларнинг билимдонлигидан, касбидан мақсадга мувофиқ фойдаланиши ва уларни бир оқимга йўналтира олиш қобилиятига эга бўлиши керак.
Хорижий олимларни фикрига кўра менежер корхонада қуйидаги вазифаларни бажаради:
- бор имкониятлардан , мавжуд моддий асосдан, хом ашё заҳиралари ва меҳнат ресурсларидан фойдаланиб, ҳақиқий бир бутун ишлаб чиқариш бирлигини яратади, яъни корхона юқори даражада ривожланишини таъминлайди, унинг заиф томонларини аниқлайди, бартараф этади;
- ҳар бир қарор ва фаолиятда замон талабини хисобга олган ҳолда корхона келажагини кўзда тутади ва бошқаришга тегишли бўлмаган ишларни ҳам бажаради;
- менежер рағбатлантирувчи механизм ва алоқани яратади, яъни мукофатлаш, юқори лавозимга кўтариш каби усуллардан фойдаланиб ягона жамоани шакллантиради;
- менежер ташкилот фаолиятини тахлил қилади, унинг меъёрини белгилайди, корхона ишчи- ходимларининг ишига баҳо беради;
- менежер ходимларнинг ўз вазифаларини сифатли бажаришларига қараб уларнинг лавозимлари ўсишига ёки пасайишига таъсир кўрсатади.
Менежернинг иши техника, хисоблаш ишлари ёки маҳсулотларни сотиш билан боғликми, йўқми, ундан қатъий назар ишнинг самараси унинг эшитиш, ўқиш, сўзлаш ва ёзиш қобилиятига, ахборотлар ( рақамлар) билан ишлаш, уларни тахлил қилиш қобилиятига боғлиқ бўлади. Раҳбар меҳнатининг мухим омили – қарор қабул қилиш ва уни бажаришда ҳар хил бошқарув аппарати бўғинлари харакатини тўғри йўналишга солишдан иборат.
Бозор иқтисодиёти шароитида барча менежерларга қуйидаги талаблар қўйилади:
- касбий махорат, билим, кўникмаларга эга бўлиши;
- ўзига масъулият юклай олиш қобилияти;
- интеллектуал (ақлий) қобилиятларнинг юқори даражасини шакллантириши;
-мустақил равишда фикрлаши, тахлил қилиши, қарорлар қабул қилиш ва фаолият юритиш қобилияти;
-бошқалар билан ҳамкорликка интилиши ва мулоқат қобилияти;
-мақсад ва вазифаларни ҳал қилишга ижодий ёндошуви;
-доимий билим олишга, малакасини оширишга, ўз устида ишлашга интилиши;
-фуқаролик ғурури, яъни Ватанни, меҳнат жамоаси, халқи учун чин дилдан хизмат қилиши.



Download 1,3 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   75   76   77   78   79   80   81   82   ...   158




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish