Ўзбекистон республикаси олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги мухаммад ал хоразмий номидаги тошкент ахборот технологиялари университети


Кутубхона – ахборот муассасалари технологияси: мазмуни, аҳамияти ва тузилмаси. 2



Download 1,3 Mb.
bet82/158
Sana30.06.2022
Hajmi1,3 Mb.
#720300
1   ...   78   79   80   81   82   83   84   85   ...   158
Bog'liq
АКФБ УМК 2020

1. Кутубхона – ахборот муассасалари технологияси: мазмуни, аҳамияти ва тузилмаси.
2. Кутубхона- ахборот муассасаларида цикллар ва жараёнларни такомиллаштириш.
3. Кутубхона – ахборот муассасаларида меҳнат тақсимоти ва кооперация
1. Кутубхона-ахборот технологияси: мазмуни, аҳамияти ва тузилмаси.

Кутубхона – ахборот муассасалари кутубхоначилик – ахборот маҳ-сулотларини ҳам материаллаштирилган ҳам номатериаллаштирилган яъний кутубхоначилик ва ахборот хизмати шаклида яратади. Кутубхона ресурсларини холати, кутубхона ва ахборот хизматининг ранг-баранглиги, тезкорлиги фан-техника тараққиёти жараёнига ва жамият маданиятига бевосита таъсир кўрсатади. Чунки кутубхоналар ва ахборот муассасаларида тўпланган, тартибга келтирилган ва сақланадиган ахборот илмий- маданий потенциални етказиб берувчи манба бўлиб, усиз жамият ва ҳар бир инсон ривожланмайди ва ривожланиши ҳам мумкин эмас.


Кутубхона – ахборот муассасалари иш жараёнларида бир қанча оқимлар кузатилади: булар доимий равишда янги адабиётлар олиниши; китобхонлар оқимини ўзгариб бориши; адабиётлар берилиши ва уларни қайтариб олиниши ва хокозо. Янги олинган адабиётлар асосий ва ёрдамчи китоб сақланадиган фондларга, ҳар бирини тегишли вазифаси ва жойига кўра жойлаштирилади. Фондни яҳлит кўринишини яратиш, у ҳақида ахборотларни системалаштириш ҳамда ундан фойдаланишни осонлаштириш мақсадида йўлланма тузиш учун янги келтирилган китоблар тавсиф қилинади ҳамда каталоглар ва кўрсаткичларда акс эттирилади.
Истеъмолчиларлар оқими ҳам ўзгариб туради. Уларни аниқ талаб ва вазифаларга эга бўлган барқарор жамоа қилиш учун, зарур маълумотлар жамланган формулярлар, абонементлар, китобхонлик билетлари ва бошқалардан иборат махсус ҳужжатлардан фойдаланилади. Кутубхона – ахборот муассасалари ишининг мураккаблиги ва динамикаси истеъмолчиларга бериладиган адабиётлар ва ахборотларнинг даврий айланишида ҳам намоён бўлади.
Кутубхона – ахборот муассасаларини иш жараёнларининг узлуксизлиги, улар таркибини ўзгарувчанлиги, жавонларда мутаасил излашларга бўлган эҳтиёж ҳамда фойдаланилган адабиётларни ўз жойига қайтариш, кутубхона – ахборот муассасаларини истеъмолчилар билан аниқ ўзаро муносабатини ўрнатишга бўлган зарурат махсус тадбирлар қўллашни тақозо қилади. Буларга: келтирилган адабиётларга ва ахборотларга ишлов бериш, фондни ташкил этиш, истеъмолчиларни адабиёт ва ахборот олиш муомиласини расмийлаштириш ва ҳокозолар. Юқорида қайд этилган ишларни эътиборсизлик ва пала-партиш бажариш кутубхона ва ахборот муассасаларини нормал ишлашини бузади.
Кутубхона-ахборот муассасаларини нормал ишлашини таъминлайдиган жараён ва операциялар йиғиндиси кутубхона технологиясидан иборатдир. “Технология” термини фаннинг турли тармоқларида, ишлаб чиқариш ва ноишлаб чиқариш соҳаларида кенг қўлланилади. Ушбу тушунча икки аспектда – технология фан сифатида ҳамда амалга ошириладиган технологик жараёнлар сифатида ўрганилади. Технология ишлаб чиқариш ва ноишлаб чиқариш сохаларида мавжудлиги туфайли, улар моддий ва номоддий технологик ишлаб чиқаришларга ажратилади. Моддий ишлаб чиқариш- бу ишлаб чиқариш ёки истеъмолчига моддий неъматлар етказиб берувчи соҳалар йиғиндисидир. Буларга ишлаб чиқариш, қишлоқ хўжалиги, ўрмон хўжалиги, сув хўжалиги ва бошқалар киради. Кутубхона- ахборот муассасалари мураккаб ижтимоий- маданий муассасаси сифатида ноишлаб чиқариш тармоғига киради.
Номоддий ишлаб чиқариш тармоғини ўзига хос хусусияти шундан иборатки, бу соҳада табиат ва унинг кучларини ўзгартиришга тўғридан тўғри харакатлар бўлмайди. Бу соҳанинг объекти табиат эмас, балки инсон, уни яшаши ва фаолият кўрсатишига шароит яратувчи ижтимоий шарт-шароитлардир.
Кутубхона- ахборот технологияси фондларни тўлдириш, истеъмолчиларга хизмат кўрсатиш, ахборот бериш, услубий ишлар ва бошқаларни ҳам қўшган холда, кутубхона- ахборот муассасалари фаолиятининг барча турларида мавжуд. Шу билан бирга кутубхона- ахборот фаолиятининг барча турлари ўз технологияси- ишнинг шу турини бажариш учун жараёнлар ва операциялар йиғиндисига эга. Масалан, фондни тўлдириш технологияси, фондни асраш технологияси, кутубхона ёки библиографик хизмат кўрсатиш технологияси, услубий ёрдам ва бошқалар.
Технология кутубхона- ахборот муассасаларининг ишлаш механизмига узвий равишда хосдир. Аммо унинг мазмуни вақт ва шароит таъсири остида ўзгаради. Бундан икки- уч аср муқаддам, кутубхоналарнинг китоблар билан таъминланиши ҳали унча юқори бўлмаган пайтда, янги келтирилган китоблар рўйхатдан ўтказиладиган журнал бир вақтни ўзида инвентарь китоб, каталог ҳамда библиографик рўйхат бўлиб хизмат қилган. Китоблар ва китобхонлар оқимининг ортиши,улар талабининг мураккаблашувига кўра фондлар хисоби, уларни каталоглаштириш ва системалаштириш ажралиб чиқди ва бир қатор хизмат кўрсатиш технологияси вужудга келди: абонементларда адабиётлар бериш- олиш, фондларни тўлдириш, уларни жойлаштириш, маълумот- библиографик ҳамда ахборот хизмати ва оммавий ишлар ўз технологиясига эга бўлди.
Хисоб-китоб ишларининг кўпгина тизими ҳам ўз қиёфасини ўзгартирди. Чунки, гурухли ва соддалаштирилган ишлов бериш, материалларни кассеталарда, дискларда ва тематик папкаларда сақлаш, брошюраларни соддалаштирилган хисобга олиш ва ишлов бериш, дарсликларни осон инветаризация қилиш ва бошқалар.
Бугунги кунда кутубхона- ахборот муассасаларида замонавий ахборот технологияларидан жадал фойдаланиш ишлари амалга оширилаётганлиги муносабати билан кутубхона- ахборот муассасалари технлогиялари ҳам ўзгариб, такомиллашиб, замонга мослашиб бориши табиий холдир.
Технология абадий эмас, ўзгариши ҳам мумкин.Бу янги келтирилган китобларни алохида хисоби бўладими ёки уйга бериладиган адабиётларни қайд қилиш ва китобларни жойлаштириш усули бўладими, у адабиёт ва ахборот олиш учун келганларга хизмат кўрсатиши лозим. Шунинг учун ҳам технологик вариантларни танланганда қатор асосий мезонларга амал қилинади:
-китобга ёки ахборотга ишлов беришнинг оперативлиги ёки истеъмолчилар талабини қондириш;
- ишончлилик ёки берилган вазифанинг янада аниқроқ бажарилишини таъминлаш;
- оптимал сермеҳнатлик;
- харажатни қоплаш ( яъний у ёки бу жараёнга сарфланган харажат уни қўллашдан олинадиган самара қийматидан ошмаслиги керак).
Зарурат бўлмаганда кутубхона технологиясини, унинг айрим жараёнларини мураккаблаштириш мақсадга мувофиқ бўлмайди.
Кутубхона- ахборот муассасалари ишининг хилма-хиллиги икки йўл билан вужудга келади. Энг кўп ва куч сарфланадиган етакчи вазифалардан биринчи гурухига кутубхона – ахборот муассасасининг асосий вазифасини- истеъмолчиларга хизмат қурсатиш, уларни талабларини қондиришни назарда тутади. Бу фондга ишлов бериш, уни асраш ва ундан фойдаланишдир. Бошка гурухларнинг функцияси, кутубхона – ахборот муассасаларгагина эмас, балки бошқа кўпгина муассасаларга ҳам хос: ходимлар жамоасига раҳбарлик қилиш; маъмурий- хўжалик фаолияти, бошқа муассасаларга услубий ёрдам кўрсатиш; ахборот, услубий ва бошқа материалларни нашр этиш.

Download 1,3 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   78   79   80   81   82   83   84   85   ...   158




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish