Ўзбекистон республикаси олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги мухаммад ал хоразмий номидаги тошкент ахборот технологиялари университети


-мавзу: Менежмент назариясининг мазмуни ва асосий тушунчалари. Менежментнинг ривожланиш босқичлари



Download 1,3 Mb.
bet78/158
Sana30.06.2022
Hajmi1,3 Mb.
#720300
1   ...   74   75   76   77   78   79   80   81   ...   158
Bog'liq
АКФБ УМК 2020

2-мавзу: Менежмент назариясининг мазмуни ва асосий тушунчалари. Менежментнинг ривожланиш босқичлари.

1. Ташкилот- менежмент объекти сифатида.


2. Менежер ва унинг функцияси.
3. Менежментнинг ривожланиш боскичлари.


1. Ташкилот - менежмент объекти сифатида.


Менежмент инглизча сўз бўлиб, бошқарув маъносини англатади. У ҳар қандай ташкилотларда банд бўлган кишиларга раҳбарлик қилиш, уларни бошқариш фаолиятидир. Менежмент деганда маълум мақсадларга эришиш йўлида одамларни хатти- харакатини ташкил қилиш ва тартибга солиш фаолияти тушунилади. Оддий қилиб айтганда , менежмент – ташкилот олдига қўйилган мақсадларга бошқа одамларни меҳнатини, қобилиятларини, интеллектини, харакат мотивларини қўллаган холда эришиш демакдир. Менежмент шунингдек бошқарув борасидаги вазифаларни амалга оширишга ёрдам берувчи инсоний билимлар доирасидир. Ва нихоят, менежмент бошқарув фаолиятини амалга оширувчи алоҳида кишилар тоифаси – менежерлар мажмуаси сифатида ҳам тушуниш мумкин.
Бошқарув ижтимоий ривожланишнинг объектив зарур элементидир. Ҳар қандай жамоа фаолияти бошқарувсиз, тартиб белгилаш, фаолиятини ташкил қилиш, кишилар орасида маълум муносабатларни юзага келтиришсиз, ҳамда турли ташкилотларни ишини келиштиришсиз амалга ошириб бўлмайди. Демак, бошқарув ташкилий, маъмурий, ижтимоий- психологик жихатларга эга бўлиб, корхона, алоҳида ташкилот, тармоқ, тизимларни мақсадга мувофиқ тарзда функция қилишини таъминлайдиган алоҳида фаолият.
Ҳар қандай бошқарувнинг объекти бу бирон- бир ташкилотдир. Ҳар қандай ташкилотга унинг хажми, қандай доирада фаолият кўрсатиши ва қандай вазифаларни ҳал қилишидан қатъий назар, умумий хос жихатлар мавжуд. Ҳар қандай ташкилотнинг асосини ташкил қилувчи элементлар: ташкилот фаолиятини амалга оширувчи одамлар, ташкилот ҳал қилиши лозим бўлган мақсадлар ва шунинг учун яратилган методлар, ҳамда ушбу қўйилган мақсадларга эришиш учун ташкилотни харакатга келтирувчи ва жамловчи бошқарувчилар мавжуд. Ташкилотни ушбу умумий ташкил этувчиларидан келиб чиқиб қуйидагича таърифини бериш мумкин.
Ташкилот – бу бир умумий мақсадни кўзлаб харакат қилувчи кишилар харакатини системалашган, онгли равишдаги бирлашувидир.
Ташкилотлар расмий, норасмий, оддий ва мураккаб бўлиши мумкин. Расмий ташкилотлар ўзини расмий ҳукукий статусига эга. Норасмий ташкилотлар эса ўз доирасига кишиларни қизиқишлари, диний, маданий ва бошқа эхтиёжлари бўйича бирлаштириб туради. Норасмий ташкилотлар ижтимоий, диний ва х.к жихатларга эга бўлиб расмий ташкилот доирасида ҳам бўлиши ёки бир неча расмий ташкилотлар аъзоларини бирлаштириши ҳам мумкин.
Мураккаб ташкилотлар ўз олдиларига бир эмас, балки бир неча мақсадларни қўйишлари, мураккаб структурага эга бўлиши ва бир вақтни ўзида жуда кўп хил махсулот ва хизматлар бўйича бир неча бозорларга қарата иш олиб боришлари мумкин.
Оддий ташкилотлар бир ёки аниқ чегараланган максадлар доирасини танлаб, бир- икки махсулот тури ва бир бозорга мослашиб нисбатан унча мураккаб бўлмаган тузилмага ( структурага) эга бўлиши мумкин.
Ҳамма ташкилотларга хос умумий тавсифлар мавжуд бўлиб, булар:
-ресурслар, яъни одамлар, капитал, материаллар, технология, ахборот;
-ташқи муҳитга боғлиқлиги;
-ҳар хил функциялар, яъни ўзига хос фаолият тури билан фарқланиб турадиган, блоклар, бўлимлар, қисмлардан иборатлиги;

  • вертикал меҳнат тақсимоти;

  • бошқарувнинг зарурлиги.

Ташкилотни бошқариш- ташкилотни доимий равишда ўзгариб борадиган ички ва ташқи шароитга мослашиб боришидир. Бу фикр замонавий менежмент методологиясининг асосини ташкил этади.
Менежментдаги барча функцияларни мохияти жиҳатидан тўрта умумий функцияга келтириш мумкин. Булар режалаштириш, ташкил қилиш, мотивация ва назорат. Биргаликда бу функцияларни узлуксиз кетма- кетлиги менежмент циклини ташкил қилади. Ўз навбатида ҳар бир функция уни ташкил қилувчи босқичлар, харакатлар мажмуидан иборат.

Download 1,3 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   74   75   76   77   78   79   80   81   ...   158




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish