Тўртинчи усул – қизиқарли иш. Бу усул яхши ишчилар учун қўлланилади. Агар ходим ишласа ва раҳбарнинг жамоа аъзоларининг эътиборини қозонса, раҳбар унга ўзи қизиқадиган ишни топшириб, ёқмайдиган иш билан шуғулланмасликка рухсат бериб мукофатлайди. Бу усулни кутубхона- ахборот муассасаларида кенг қўллаш мақсадга мувофиқдир. Чунки кутубхона- ахборот муассасалари фаолиятида бевосита китобхонлар билан ишловчилар, адабиётлар билан ишловчилар, шу билан бирга илмий- ижодий ишлар билан шуғулланувчи бўлинмалар мавжуд.
Бешинчи усул- эркинлик. Баъзи кишилар учун доимий назорат ва ғамхўрлик ишдаги тўсиққа ўхшаб кўринади. Агар мана шундай характердаги одам берилган топшириқни яхши бажарса, унга кўпроқ эркинлик бериш мумкин. Масалан, ишнинг бир қисмини уйида бажаришга рухсат бериш ва х.к. Кутубхона амалиётида бу усулдан кўпроқ илмий- тадқиқот ва илмий – услубий бўлим ходимларида қўллаш мақсадга мувофиқдир.
Олтинчи усул – хузур- ҳаловат. Бу усул ҳам унчалик осон эмас, лекин барибир яхши раҳбар ўз жамоаси ишини ҳаммага ёқадиган қилишга харакат қилади. Ҳар бир ишчи ходимнинг кайфиятига улар хизмат қиладиган бинонинг шифтидаги накшлардан тортиб, дераза пардасининг рангигача бўлган оддий бир холат ҳам таъсир қилади. Кайфият эса мухим қўшимча омилдир.
Еттинчи усул – истиқбол. Кўпинча муассасалар ходимларини юқори лавозимга кўтаришга, яъни “ўсишига” имконият бермаганлиги учун яхши ходимларни йўқотиб қўядилар. Бундай холатга чек қўйиш учун раҳбар уларга касбий ўсиш истиқболини кўрсатиши лозим. Бу дегани, ҳамма ходимларни юқори лавозимларга кўтариш эмас, балки бирон жавобгарлиги кўпроқ иш билан таъминлаш ҳамдир. Бунда албатта ишга яраша маош ҳам кўпроқ тўланади.
Юқорида кўрсатиб ўтилган кадрлар сиёсатидаги замонавий усуллар кутубхона- ахборот муассасаларидаги хизмат кўрсатиш самарадорлигини таъминлашда муассаса раҳбарияти билан бир қаторда, ходимларни ҳам ҳал қилувчи ўрни борлигини унутмаслик керак.
Ҳар қандай раҳбар муассасанинг асосий бойлиги унинг хизматчилари эканлигини унутмаслиги керак. Кутубхона- ахборот муассасалари ўзига энг қобилиятли мутахассисларни жалб этиши, уларни малакасини ошириш бўйича доимий иш олиб бориши, ҳар бир ходимга муассаса фаолиятини турли соҳаларида имкон қадар ўз кучини синаб кўриш имкониятни берадиган жойни узгартириш усулларини амалда қўллаши лозим.
Бошқарув жараёнида ташкилот раҳбарларини касбий ва шахсий сифатлари ишни самарали ташкил этишда ҳал килувчи омиллардан бири эканлиги бир неча бор қайд этиб ўтилди. Лекин ҳар қандай муассасанинг асосий бойлиги уни ходимларига, тўғрироғи уни идеал ходимларига боғлиқ. Хўш, идеал ходим қандай бўлади? Бошқариш фанига багишланган адабиётлардаги маълумотларга асосланиб, идеал ходимнинг қуйидаги умумий хислатларини кўрсатиб ўтамиз:
Ишнинг сифатли бажарилишини таъминлайди.
Жавобгарликни хис қилади, ишга қизиқади, ўз ишига садоқатли.
Ўз бошлиғига ҳайрихох.
Ақли билан таваккал қилади.
Ташаббус кўрсатади.
Ишни қандай ташкил қилишни билади, қатъий харакатлар қилади.
Ёрдам беришга ҳар доим тайёр бўлади.
Do'stlaringiz bilan baham: |