3.2.2. Меҳнатни мотивлаштиришнинг шакллари.
Рағбатлантириш турлича шаклда бўлиши мумкин. Аксарият холларда у пул даромади кўринишида бўлади. Бу гурухдаги мотивлар жумласига, иш билан таъминланишга ишонч, тақчил неъматлардан фойдалана олиш, ижтимоий ҳимояланиш кабилар ҳам киради.
Ўз ишларини ўқиш билан ўушиб олиб бораётган ишчилар, ёш болали аёллар, ижодий меҳнат қилувчилар учун – бўш вақт фаолиятларининг муҳим мотиви хисобланади. Фаровонликни ортиб бориши билан бўш вақтни жозибаси ҳам кучайиб боради. Яқин келажакда, ривожланган мамлакатларда мажбурий меҳнат муддатини қисқартирилиши кутилмокда. Бундай хол дунё хўжалигида иқтисодий конъюктуранинг мураккаблиги, табиий ресурслар заҳирасининг камайиб бораётганлиги ва бошқа омиллар орқали асосланади. Бундан ташқари ижодкорлик билан қизиқмайдиган ва рухий мукаммаллашувга мойил бўлмаган одамларнинг дам олиш вақтларини ташкил этиш мураккабдир. Бундай одамлар ўз ҳаёллари билан ёлғиз қолиши қийин кечади,улар зерикади ва безовталикларини алкогол, наркотик моддалар, қимор ўйинлари, номақбул томошалар ва ҳ.к. билан қоплашга интиладилар. Ҳозирги вақтда вақтни бу тариқа ўтказилиш имкониятлари ўсди. Бу эса жиноятчилик даражасини ўсишини мухим омилига айланади. Шундай қилиб иш вақтини қисқартирилиши ҳар доим ҳам мақсадга мувофиқ келавермайди.
Ижтимоий сўровлар натижасига кўра мотивациянинг таркибий тузилмаси кўп жиҳатдан фаровонлик даражасига, анъаналарга, ёшга ва бошқа омилларга боғликдир. Бошқарув амалиётида одамларни- уларни мотивацион тузилмаси бўйича фарқланишини хисобга олиш муҳимдир. Ҳар бир ходим фаолиятининг мотивларини аниқлаш, бу мотивларни кутубхона- ахборот муассасаси мақсадлари билан боғлай олиш ходимлар бошқарувининг асосий масаласи хисобланади.
Рағбатлантирилувчи фаолиятни аниқ миқдор кўрсаткичларида тақдим этилиши лозим. Рағбатлантиришдан самарали фойдаланиш, рағбатлантириш моментини келтириб чиқарувчи аниқ миқдорий мезонларни мавжуд бўлишини таққозо этади. Масалан, агар пуллик рағбатлантириш бўлса, махсулот сотиш ҳажмининг орттирилишига эришганлиги учун сотувчи меҳнати белгиланган комиссион тўловлар ( фоизлар) билан рағбатлантирилади. Маълум бир товар харакатини таъминлаш зарур бўлган тақдирда, айнан шу товарни сотилиши эвазига фоизлар кўпайтирилиши мумкин.
Иш ҳақини кўпайтиришдан тортиб, раҳмат айтиб қўйишгача ҳамма нарса рағбатлантириш турига кириши мумкин.
Моддий рағбатлантиришнинг одат бўлиб қолган шакллари мукофатлаш, иш ҳақига индивидуал қўшимча қилиш, йиллик аттестация якунлари бўйича маошни ошириш, лавозимни ўзгартириб ёки ўзгартирмаган холда иш ҳақини оширишдан иборат. Рағбатлантиришга мотив турини бериш учун уни фаолият натижалари билан боғлаш зарур. Мунтазам равишда чораклик ва йиллик якунлик бўйича бериладиган мукофатлар ходимларни самарали меҳнат қилишга ундайди деган тушунча хатодир. Бундай тўловлар фақат биринчи маротаба, ходимлар учун кутилмаган холда тўланганда рағбатлантириш эффектини беради. Агар мукофатлар мунтазам равишда, ишловчиларнинг қанчалик зўр бериб ишлашларидан қатъий назар берилиб борилса, ходимлар мукофатларни иш ҳақининг бир қисми деб қабул қила бошлайдилар.
Do'stlaringiz bilan baham: |