Ўзбекистон республикаси Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги Мирзо Улуғбек номидаги Самарқанд Давлат архитектура-қурилиш институти «Қурилиш материаллари, буюмлари ва конструкцияларини ишлаб чиқариш»



Download 7,83 Mb.
bet3/265
Sana12.07.2022
Hajmi7,83 Mb.
#781494
1   2   3   4   5   6   7   8   9   ...   265
Bog'liq
Мажмуа курилиш материаллари Юсупов

КИРИШ


Мамлакатимизда чуқур ўзгаришлар, сиёсий ва ижтимоий-иқтисодий ҳаётнинг барча томонларини изчил ислоҳ этиш ва либераллаштириш, жамиятимизни демократик янгилаш ва модернизация қилиш жараёнлари жадал суръатлар билан ривожланиб бормоқда. Бунда кули фуқаролик жамиятини шакллантириш йўлида белгилаб олинган ва амалга оширилаётган улкан вазифалар мустаҳкам замин яратмоқда.


Мустақил республикамизнинг келажакда кучли ривожланган давлатлар қаторида ўрин олишида олий ўқув юртлари олдига юқори малакали мутухасислар, шу жумладан қурилиш соҳасида мураккаб масалаларни еча оладиган лойиҳачилар, конструкторлар ва муҳандисларни тайёрлашдек муҳим вазифалар қўйилмоқда. Ҳозирги бозор иқтисодига ўтилаётган бир пайтда арзон ва маҳаллий хом ашёлар асосида замонавий қурилиш ашёлари ишлаб чиқариш, илғор технологияларни қўллаш, улардан қурилиш саноати талабларига мос келувчи ва халқ хўжалиги учун зарур бўлган қурилиш буюмлари ва қурилмаларни тайёрлаш муҳим аҳамиятга эга.
Мамлакатимизда капитал қурилиш соҳасига катта эътибор берилмоқда ва уни ривожлантириш учун ҳар йили катта маблағ ажратилмоқда. Қурилиш индустриясини ривожлантирмасдан халқ хўжалигида керакли ютуқларга эришиб бўлмайди. Турар жой, саноат бинолари, коммуникация иншоотлари қурилмасига бўлган талабни қайтадан кўриб чиқиш, маҳаллий хом ашёлардан янги замонавий қурилиш ашёлари, буюм ва конструкцияларни ишлаб чиқаришга доир муаммоларни ҳал этиш ҳозирги замон талабининг асосий вазифаларидан бири бўлиб келмоқда.
Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг “Кадрлар тайёрлаш миллий дастури” ва “Таълим тўғрисида”-ги қонунларида белгиланган вазифалардан келиб чиққан ҳолда таълим, хусусан олий таълим тизимида сифат жиҳатидан чуқур ислоҳотлар амалга оширилмоқда. “Таълим тўғрисида”-ги қонунга мувофиқ кадрлар тайёрлаш соҳасидаги соғлом рақобат муҳитини шакллантириш негизида таълим тизимини ягона ўқув-илмий ишлаб чиқариш мажмуи сифатида изчил ривожлантириш мақсадида олий таълимда ҳам тинимсиз янгиланиш, фан ва тараққиётнинг энг илғор янгиликлари талабалар онгига сингдирилиб борилмоқда.
Мамлакатимиз Президенти ташаббуси билан қабул қилинган “Қишлоқ тарақиёти ва фаровонлиги йили” Давлат дастурига мувофиқ қишлоқларимиз қиёфасини, қишлоқларда ҳаёт даражасини, ишлаб чиқариш муносабатларининг мазмун моҳиятини ўзгартиришга, аграр соҳада олиб борилаётган ислоҳотларни янада чуқурлаштиришга алоҳида эътибор қаратилмоқда.
Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2011 йил 20 майдаги “Олий таълим муассасаларининг моддий-техник базасини мустаҳкамлаш ва юқори малакали мутахассислар тайёрлаш сифатини тубдан яхшилаш чора тадбирлари тўғрисида”- ги П 19-1533 сонли қарорини 2-иловаси 7-бандига асосан ушбу “Қурилиш материаллари ва буюмлари” фанига инновацион таълим технологияларини жорий этиш бўйича ўқув-услубий мажмуа ишлаб чиқилди.
Талаба ҳар томонлама билимли ва малакали мутахассис бўлиб етишиши учун уларнинг дунёқарашини илмий изланишлар ва бошқа кўргазмали воситалар билан оширмоқ зарур. Шу сабабли ушбу ўқув-услубий мажмуада ўқув ва ишчи дастурлар, маърузалар матнлари, назорат саволлари, ўқув-услубий адабиётлар ва бошқа манбалар ёритилган.



Download 7,83 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   2   3   4   5   6   7   8   9   ...   265




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish