Эмульсиялар ва пасталар
Битумли ва қатронли эмульсиялар дисперсли тизимлар бўлиб, уларда сув дисперсион муҳит, битум ёки қатрон доначалари (ўлчамлари 1 мкм га яқин) эса дисперсион фаза ҳисобланади. Эмульсиянинг турғунлигини сақлаш учун унга эмульгаторлар киритилади. Буларга актив юзали моддалар бўлмиш сульфит-спирт бардаси, ёғли кислота, смолали органик кислоталар, сульфит-дрожжали барда ва шу кабилар киради. Қаттиқ эмульгаторларга майин гилталқони, оҳак, цемент, тошкўмир талқони ва кукунлари киради. Эмульсияларни махсус қорғич машиналарда: диспергаторларда, гомогенизаторларда ва ультратовуш тебранишларидан фойдаланиладиган жиҳозларда тайёрлайдилар.
Пасталар юқори концентрланган эмульсия ва қаттиқ эмульгаторли эмульсия бўлиб, керакли қуюқликга сув ва буғдан ҳимоялаш қатламларини ҳосил қилишда ёки қатронли қоришма ва бетонлар тайёрлаш учун боғловчи сифатида, ўрама ва донали ашёларни ёпиштиришда гидроизоляцияланувчи асосларни текислашда қўлланилади.
Назорат саволлари
1. Қандай томбоп гидроизоляцион ашёларни биласиз.
2. Томбоп гидроизоляцион материалларнинг хоссалари
2. Мастика ниа ва қаерларда ишлатилади.
3. Эмульсиялар ва пасталар
28-маъруза. Асфальт-бетон.
Режа:
1. Асфальт-бетон таркиби унинг тузилиши ва минерал тўлдиргичлари.
2. Битум хоссаларининг асфальт-бетонга таъсири.
3. Сирти фаол минерал тўлдиргичлар.
4. Асфальт-бетон қоришмаси, уни тайёрлаш технологияси.
5. Асфальт-бетоннинг деформатив хоссалари.
6. Эски асфальт-бетонни ишлатиш (регенерация).
Асфальт-бетон шағал ёки чақиқ тош, қум, минерал кукуни ва боғловчи битумни махсус технология асосида қориштириб ва зичлаб ётқизилган қурилиш ашёсидир.
Зичлаб ётқизилган асфальт-бетон совийди, кейин мустаҳкамлашади. Минерал ашёлар билан битум қориштирилгандан кейин мураккаб физик-механик жараён бошланади. Асфальт-бетоннинг сифати унинг таркибидаги ашёларнинг хоссаларига боғлиқ. Битумли боғловчилар асосида олинадиган барча Қурилиш материалларининг ички тузилиши ниҳоятда мураккаб бўлиб, уларнинг хоссалари кўп омилларга боғлиқ.
Асфальт-бетон хоссаси ҳарорат таъсирида сезиларли ўзгаради. Оддий ҳароратда асфальт-бетон қайишқоқ-эгилувчан ҳолатда, совуқ шароитда эса қаттиқ, мўрт бўлади. Масалан, 50°С ҳароратда сақланган асфальт-бетоннинг мустаҳкамлиги 1–2 МПа бўлса, ~35°С гача совитилганда мустаҳкамлиги 30–40 МПа гача ортади. Шу сабабли, асфальт-бетоннинг хоссаларини олдиндан билиб уни бошқариш мумкин.
Асфальт-бетон ўзининг хусусиятлари, битумнинг қуюқ-суюқлиги ва асфальт-бетон қоришмасини йўлга ётқизилаётгандаги ҳароратига кўра иссиқ, илиқ ва совуқ гурухларга бўлинади. Иссиқ асфальт-бетон қоришмаси учун ишлатиладиган қуюқ битумнинг маркалари - БНД 90/130, БНД 60/90; БНД 40/60; БН 90/130, БН 60/90. Қоришмани йўлга ётқизиш вақтида унинг ҳарорати 130– 1бО°Стенг бўлади.
Do'stlaringiz bilan baham: |