Фольгарубероид - аллюминий фольгасидан тайёрланган сувдан ҳимояловчи ашё бўлиб, икки томонидан битумли мастика билан қопланган. Бу ўрама ашё алюминий фольгасининг қалинлиги билан фарқ қилувчи икки маркада ишлаб чиқарилади. Фольгарубероиднинг узилишдаги мустаҳкамлиги юқори ва узоқ муддатга чидамли. Ер ости ва гидротехник иншоотларда гидроизоляцион қатлам ҳосил қилиш учун қулланилади.
Гидроизол - асбестли картонни нефтли битум билан шимдириш йўли билан олинадиган ўрама (гидроизоляцион) сувдан ҳимоя қилувчи ашёдир. Бу ашё билан биноларнинг ер ости қисмларида ва гидротехник иншоотларда гидроизоляцион ва коррозиядан ҳимоялаш қатламлари ҳосил қилинади.
Гидроизол асоан икки хил маркада (ГИ-Г ва ГИ-К) ишлаб чиқарилади. Буларнинг асосий хоссалари 1 жадвалда келтирилган.
Жадвал 51.
Гидроизолни физикавий-механикавий хоссалари
№
|
Хоссаси
|
ГИ-Г
|
ГИ-К
|
1
|
Бир суткадан кам бўлган вақт давомида босим остида 5 см баландликдан келаётган сувни ўтказмаслиги
|
30
|
20
|
2
|
Масса бўйича фоиз ҳисобидаги 24 соатдан ортиқ бўлмаган сув шимувчанлиги
|
6
|
10
|
3
|
Энсиз (50 мм дан кам бўлмаган) лентани чўзилишдаги юк кўтариш қобилияти, Н, паст бўлмаслиги керак
|
350
|
300
|
Бризол - ишлатилиб, эскирган автомобиль ғилдираклари резиналарини майдалаб, нефтли битум, асбест толалари ва пластификаторлар билан бирга қориштириб тайёрланган ўрама ашёдир. Бризол то 40% ли сульфат кислотасига, 20 % ли хлорид кислотасига ва то 600С иссиқлик ҳароратига чидамлидир. Ўрамалар узунлиги 50 мгача, эни 425-1000 мм, қалинлиги эса 1,5-2,5 мм қилиб чиқарилади.
Изол - резина-битумли компонентлардан тайёрланадиган асоссиз ўрама гидроизоляцион ва томбоп ашё. Изол рубероидга қараганда 2 маротаба узоқ муддатга чидамли, эластикли, биочидамли, ўзидан сувни ўтказмайди., сув шимувчанлиги жуда паст. Совуқда эгилса ҳам синмайди. Изол эни 800 ва 1000 мм, қалинлиги 2 мм ва умумий юзаси 10-15 м2 қилиб чиқарилади. Ҳавзаларни, сув омборларини, бино ва иншоотларнинг ер ости қисмларини гидроизоляцион ҳимоялашда, темир қувурларда антикаррозион қатлам ҳосил қилишда, икки ва уч қаватли ясси томларни ёпишда изол қўлланилади. Изол совуқ ёки иссиқ мастикалар билан ёпиштирилади.
Қатронли қоплама ўрама ашёлар ва унинг турли хилларини, шунингдек гидроизоляцияловчи пардаларни ўз ичига олади. Тол-қоплама картонни қатронга шимдириб, қум ёки минерал талқонлар билан сепиб тайёрлаб олинадиган ўрама ашёдир.
Йирик доналар сепилган тол текис том қопламасининг устки қатламида, қум сепилган тол эса вақтинчалик иншоотларнинг пойдеворини гидроизоляциялашда ишлатилади.
Гидроизоляцион ва том ёпма ашёлар сув ўтказмаслиги, сув шимувчанли, иссиқққа чидамлилиги ва механикавий мустаҳкамликлари бўйича қўйилган талабларни таъминлашлари керак. Сув ўтказмаслиги ҳар бир ашё учун алоҳида белгиланган гидростатик босим остида синаш билан аниқланади. Масалан, шишарубероидли ашё 0,07 МПа гидростатик босим остида синалади ва 10 дақиқа давомида намунанинг юзасида сув сингиб чиқмаслиги керак. Сув шимувчанлик жуда минимал миқдорда бўлиши керак. Масалан, шишарубероид учун 0,5% дан ошмаслиги керак. Бундай ашёларнинг иссиқга чидамлилиги сепгичларнинг ажралиб тушмаслиги, қоплама қатламларда пуфакчалар ва бошқа деффектларни ҳосил бўлмаслигига мос келувчи энг юқори ҳарорат билан характерланади. Битумли ашёларнинг (рубероид, шишарубероид) иссиқга чидамлилиги 800С дан, толники 450С дан, қатрон-битумли ашёларники эса 700С дан паст бўлмаслиги керак. Механик мустаҳкамлик 50 мм кенгликдаги ашё тасмасини узиш кучи билан характерланади. Бу кўрсатгич рубероид учун 320-340 Н дан, шишарубероид учун 300 Н дан кам бўлмаслиги лозим.
Do'stlaringiz bilan baham: |