Ўзбекистон республикаси Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги Мирзо Улуғбек номидаги Самарқанд Давлат архитектура-қурилиш институти «Қурилиш материаллари, буюмлари ва конструкцияларини ишлаб чиқариш»



Download 7,83 Mb.
bet152/265
Sana12.07.2022
Hajmi7,83 Mb.
#781494
1   ...   148   149   150   151   152   153   154   155   ...   265
Bog'liq
Мажмуа курилиш материаллари Юсупов

Илиқ асфальт-бетон учун суюқ ёки ним қуюқ битумлар ишлатилади (БНД 130/200, БНД 200/300,); уиинг йўлга ётқизилаётгандаги ҳарорати 60–90°С га тенг бўлиши керак. Илиқ асфальт-бетон қоришмасининг йўлга зичлаб ётқизилгандан кейинги мустаҳкамлиги совугандан кейин лойиҳадаги мустаҳкамлигининг 80 %ини ташкил этиши керак. Юзаси силлиқ майда ва йирик тўлдиргичларни илиқ асфальт-бетон ишлаб чиқаришда тавсия этилмайди. Илиқ асфальт-бетоннинг иссиқ хилига қараганда сувга ва совуққа чидамлилиги паст бўлади. Илиқ асфальт-бетонни йўлга ётқизиш пайтида тўлдиргич юзасига ёпишган битум пардасининг қалинлиги 0,01 мм. га тенг бўлади.
Совуқ асфальт-бетон учун маркаси МГ 70/130 ёки СГ 70/130 га тенг бўлган суюқ битум ишлатилади. Бундай асфальт-бетоннинг ишлатилаётгандаги ҳарорати атроф-муҳит ҳароратига тенг бўлиши керак, аммо +10°С дан паст бўлмаслиги лозим.
Агар зарурият бўлса, илиқ ва совуқ асфальт-бетонлар заводдан чиқаётган ҳароратда (80–100°С) ҳам йўлга ётқизилиши мумкин. Асфальт-бетоннинг қуйидаги турлари мавжуд:
– зичлитига (ғоваклигига) кўра – ғоваклиги 3–5 %га тенг бўлган – зич ва ғоваклиги 6–10 %ли ғовак тузилишдаги асфальт-бетонлар;
– зичлаш услубига кўра оғир катоклар, тебраткичлар ва шиббаловчи ускуналар воситасида зичланадиган ва қуйма асфальт-бетонлар;
– тўлдиргичларнинг майда-йириклигига қараб йирик донали (шағал ёки чақиқ тош йириклиги – 5– 40 мм) ва майда донали (қумлар – 5–20 мм) асфальт-бетон.
Иссиқ ва илиқ асфальт-бетонлар ишлаб чиқаришда йирик донали тўлдиргичларни ишлатиш мумкин.
Минерал тўлдиргичлар
Асфальт-бетон тузилишини ва ҳажмини ташкил этувчи энг муҳим таркибий қисм ундаги майда, йирик ва минерал кукуни каби тўлдиргичлардир. Асфальт-бетон қоришмасини тайёрлашда минерал тўлдиргичлар аввал қиздирилади кейин боғловчи сифатида битум қўшилади. Иссиқ тўдииргичлар билан қориштирилган битум уларнинг юзасида битум пардасини ҳосил қилади ва тез суръатда оксидлаш реакцияси бошланади, натижада, тўлдиргич юзасидаги битумнинг парда сифати яхшиланади.
Чақиқ тош. Асфальт-бетонда ишлатиладиган йирик тўлдиргич сифатида мустаҳкам, зарарли муҳит ва совуққа чидамли вулқондан отилиб чиққан метаморф ва чўкинди тоғ жинслари ҳамда аста-секин совутилган Бекобод тошқоли ишлатилади. Чақиқ тошнинг майда-йириклигига қараб йирик тўлдиргичлар 60 дан 3000 гача бўлган маркаларга эга. Тоғ жинсидан олинган чақиқ тошни махсус ускунада синалганда юзасининг силлиқланиши 25–33 %, тошқолники эса 35 %гача бўлиши мумкин. Чақиқ тош юзаси нотекис, ундаги игнасимон ва япалоқ доналар миқдори 13–26 %дан ортмаслиги керак. Совуққа чидамлилиги эса музлатиб эритганда 50 циклдан кам бўлмаслиги лозим. Чақилган тўлдиргич таркибида йирик тош қисми 80 %дан кам бўлмаслиги керак.
Қум – қаттиқ минералларнинг, асосан, кварцнинг сочилувчан майда доначалари ва уларнинг тўплами. Қумнинг тозалиги ундаги чанг ва лой миқцори билан ўлчанади. Тоғ жинсининг мустаҳкамлигига қараб қум икки хил маркада ишлаб чиқарилади, яъни 800 ва 400. Узбекистон шароитига мос асфальт-бетон учун ишлатиладиган қум қуйидаги давлат стандартлари талабига жавоб бериши лозим.

Download 7,83 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   148   149   150   151   152   153   154   155   ...   265




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish