Ўзбекистон республикаси Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги Мирзо Улуғбек номидаги Самарқанд Давлат архитектура-қурилиш институти «Қурилиш материаллари, буюмлари ва конструкцияларини ишлаб чиқариш»



Download 7,83 Mb.
bet87/265
Sana12.07.2022
Hajmi7,83 Mb.
#781494
1   ...   83   84   85   86   87   88   89   90   ...   265
Bog'liq
Мажмуа курилиш материаллари Юсупов

Пуццолан портландцемент – портландцемент клинкерига 20– 40 % фаол қўшилма ва 5 %гача табиий гипсни биргаликда туйиб олинган маҳсулотдир. Пуццолан портландцемент очиқ рангли, зичлиги 2,8–2,9 г/см3 га тенг бўлган гидравлик боғловчи моддадир. Қуюқланиш даври портландцементникига ўхшаш бўлсада, аммо қотиши 30 дақиқа давомида секинроқ боради, сўнг тезлашиб кетади. Қуюқланиш ва қотиш жараёнида ўзидан кам иссиқлик чиқариши туфайли пуццолан портландцемент ҳарорати паст шароитларда ҳам ишлатилади.
Тошқолли портландцемент деб портландцемент клинкери билан донадор домна тошқолини бирга туйиб олинган боғловчи ашёга айтилади. Цементдаги тошқол микдори 30–60 %дан ошмаслиги керак. Тошқолнинг 15 %гача миқдорини бошқа гидравлик қўшилма билан алмаштириш ҳам мумкин. Тошқолга бўлган техникавий шартлар қуйидагичадир. Домна тошқоллари асосида кўпинча тошқолли портландцемент, сульфатлашган оҳак, тошқолли цемент каби боғловчилар тайёрланади. Тошқолли цемент ишлаб чиқаришда, айниқса, тез совиган домна тошқоли муҳим аҳамият касб этади. Тошқоллар нам ва ним қуруқ усулларда туйилади.


Назорат саволлари

1. Портландцементнинг махсус турларини таснифланг.


2. Тез қотувчи портландцемент ҳақида тушунча беринг.
3. Пластификацияланган ва гидрофоб цементларни тушунтиринг.
4. Сульфатга чидамли портландцементларни тушунтиринг.
5. Оқ рангли цементларни тушунтиринг.
6. Томпонаж портландцементни тушинтиринг.
7. Пуццоланд портландцементни тушунтиринг.
8. Тошқолли портландцементни тушунтиринг.

16-маъруза. Гилтупроқли цементлар. Кенгаювчи цемент




Режа:

1. Гилтупроқли цементлар. Кенгаювчи цемент


2. Ўзбекистонда цемент ишлаб чиқариш саноати
3. Цементни куйдирмай олиш технологияси


Гилтупроқли цементлар. Оҳактош ва гилтупроққа бой бўлган тоғ жинсларини эригунига қадар куйдириб, клинкерни туйиб олинган, тез қотувчан ва жуда пишиқ гидравлик боғловчи гилтупроқли ёки алюминат цемент деб аталади. Гилтупроқ цементни тайёрлаш учун хом ашё сифатида асосан чўкинди тоғ жинсларидан бокситлар ишлатилади. Бокситлар қизил рангда бўлиб, асосан, гилтупроқ гидратининг темир гидроксиди аралашмасидан ташкил топган. Боксит конлари жуда кам бўлгани учун гилтупроқли цементни ишлаб чиқаришда гилтупроққа бой бўлган саноат чиқиндилари ҳам ишлатилади.
Гилтупроқли цементда 40 % атрофида гилтупроқ (А12О3), 45 % гача кальций оксиди (СаО) ва 5–10 % кремний (SiO2) бор. Гил-тупроқли цемент қотиш жараёнида сув билан тез реакцияга киришиб тез қуюқланувчан ва қотиш хусусиятига эга бўлган икки кальцийли гидроалюминат минералини ҳосил қилади:
2(СаОА12О3)+11Н2О2СаОА12О38Н2О+2Аl(ОН)3.
Гилтупрокли цемент тез қотувчан бўлиб, 5–6 соатда 30 %дан, 1 кунда 90 %дан кўп, 3 кунда 100 % марка мустаҳкамлигини олади. 28 суткадан сўнг унинг маркаси яна 40 %га ортади. Гилтупрокли цементнинг маркаси 1:3 нисбатида (цемент:қум) қилиб тайёрланган намунани уч кундан кейин сиқилишга синаб аниқланади. Гилтупроқли цементнинг техник шартлари 2-жадвалда берилган.

Download 7,83 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   83   84   85   86   87   88   89   90   ...   265




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish