Темирнинг хоссалари
Қурилишда ишлатиладиган темирларнинг хоссалари махсус тажрибахонада механик ва технологик усуллар воситасида аниқланади.
Темирнинг механик хоссаларига унинг чўзилишдаги мустаҳкамлик чегараси, оқувчанлик чегараси, чўзилувчанлиги, қаттиқлиги, зарбдаги қайишқоқлиги; технологик хоссаларига эса суюқ ҳолатдаги оқувчанлиги; пайвандланиши, болғаланувчанлиги, электр токини ўтказувчанлиги, магнитланиши ва бошқалар киради.
Чўзилишдаги мустаҳкамлик чегараси деганда темир намунани чўзганда унинг узилиш вақтидаги кучланиш тушунилади.
Оқувчанлик чегараси – намунани чўзишда берилган куч ўзгармаган ҳолатда чўзилишнинг давом этиши.
Чўзилиши – темир намунанинг бошланғич ва чўзгандан кейинги ўлчамларининг нисбати.
Э
1-расм. Таркибида ҳар хил миқдорда углерод бўлган пўлатнинг чўзилиши
нг юқори кучланиш вақтида намунанинг чўзилиши билан қўйилган куч орасидаги фарқ пропорционал чегара деб аталади. Намунани синаганда илк бор пластик деформация аломатлари аниқлангандан кейин юк олинади ва қолган кучланишга қайишқоқлик чегараси дейилади. Темир намуналар махсус чўзувчан машинада синалади. Бунда, юкнинг ортиши билан намунанинг чўзилиши эгри чизиқ билан ёзиб борилади ва уни чўзилиш диаграммаси деб аталади. Айрим темир намуналарни чўзганда чўзилиш диаграммасида оқиш чегараси деб аталадиган ясси чизиқ ҳосил бўлади. Бошқаларида эса юкнинг ортиши билан намуна бир текисда чўзилаверади. Таркибида ҳар хил миқдорда углерод бўлган пўлатнинг чўзилиш диаграммасини қуйидаги 1-расмдан қўриш мумкин.
Темирнинг мустаҳкамлиги қаттиқлига орқали ҳам ифодаланади. Темирнинг қаттиқлигини унинг юзасига қўйилган пўлат золдирни катта куч билан босганда қолдирган изининг диаметри ва чуқурлиги орқали аниқланади (Брюнел усули) ёки бўлмаса олмос конусининг ботиш чуқурлиги орқали (Роквелл усули) топиш мумкин.
Темир ишлаб чиқариш технологияси
Чўян ишлаб чиқариш. Чўян – темир рудаси ҳамда темир чиқиндилари ва флюсларни эритиб олинади. Тоғ жинси таркибидаги темир ҳар хил моддалар кислород, олтингугурт ва ҳоказолар билан кимёвий бириккан ҳолатда бўлади. Чўянда темирнинг ҳар хил турлари мавжуд. Жумладан, 72 %гача магнитли темир (Ғе3О4), 70 % қизил темир (2Ғе2О3 3Н2О) лар бунга мисол бўлади. Шунингдек, чўян таркибида легирловчи аралашмалар бўлган (хром, никел, титан, марганец ва бошқ.) рангли темир рудасидан ҳам олинади. Темир рудасидан чўян ва рангли темирларни ажратиб олиш ҳамда эриш ҳароратини пасайтириш мақсадида эритмага флюслар ёки эритувчилар қўшилади.
Чўян ишлаб чиқаришда ёқилғи ўрнида кокс (тошкўмирнинг қуруқ ҳайдалгани) термонитрацит, табиий газ ишлатилади. Темирга 2 % углерод қўшиб эритилса чўян ҳосил бўлади. Унинг таркибидаги Si, Мn фойдали, Р, S зарарли аралашмалар ҳисобланади. Чўян олиш учун темир рудаси флюс, ёнувчан моддалар қатлам-қатлам қилиб домна ўчоғининг энг юқори қисмидан тўкилади.
Домна ўчоғи тик ўрнатилган, ички қисми ўтга чидамли глинозем тошлари билан қопланган пўлат шахтадир (2-расм). Домна ўчоғини қуйи қисмидаги чўян эритмаси билан суюқ тошқолнинг тарновлар орқали тушиши ҳисобига майдаланган хом ашё билан тўлғазиб турилади. Ўчоқнинг қуйи қисмидаги юқори ҳарорат юқоридаги хом ашё қатламларини қуритади ва ниҳоят у эрийди.
Э
2-расм. Домна ўчоғи:
1–суюқ чўян; 2–чўян эритмаси тушадиган тарнов; 3– суюқ тошқол; 4– суюқ тошқол учун тарнов; 5–фурма; 6–ёқилғи; 7–руда; 8– флюс; 9–чўян томчилари.
риган чўяннинг оғирлиги тошқолга қараганда катта бўлгани сабабли, у домна ўчоғининг қуйи қисмига йиғилади (чўяннинг зичлиги 7803 кг/м3, тошқолники 2310 кг/м3 дан 3030 кг/м3 гача) ва тарнов орқали қолипловчи қозонга қуйилади. Чўян эритмаси юзасидаги суюқ тошқол уни оксидланишдан ва тез совишдан сақлайди.
Суюқ чўян (14200С) ўчоқнинг қуйи қисмидаги тарнов орқали қолипларга қуйилади.
Темир саноатида суюқ чўянни босим остида ва марказдан қочирма (қувурлар, ҳалқалар ва ҳ.к.) усуллар билан қолиплаш технологияси кенг тарқалган. Қолипга қуйилган чўян тўла қаттиқ ҳолатга ўтишининг бошланғич дақиқаларида бироз кенгайсада, аммо совиганда 1 % га киришади. Қотаётган чўянни 980–1050°С да 2–3 соат чиниқтирилса, бироз қайишқоқ хусусиятга эга бўлади. Бундай чўянни қотиш жараёнида икки пўлат рўла орасидан сиқиб ўтказилса, юпқа тасмасимон ҳолатга ўтади. Кейин уни тўла қотишидан олдин тешиш, кесиш ёки эгиш мумкин бўлади.
Do'stlaringiz bilan baham: |