Ўзбекистон республикаси Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги Мирзо Улуғбек номидаги Самарқанд Давлат архитектура-қурилиш институти «Қурилиш материаллари, буюмлари ва конструкцияларини ишлаб чиқариш»



Download 7,83 Mb.
bet179/265
Sana12.07.2022
Hajmi7,83 Mb.
#781494
1   ...   175   176   177   178   179   180   181   182   ...   265
Bog'liq
Мажмуа курилиш материаллари Юсупов

Рангли темирлар ва қотишмалар
Алюмин ва унинг қотишмалари. Алюмин — енгил, кумуш оқ рангли темир. Унинг афзаллиги зичлигининг кичиклигида, мустаҳкамлигининг етарли даражада юқорилигидадир. Алюминнинг зичлиги пўлатга қараганда уч баробар кичик, чўзилишдаги мустаҳкамлик чегараси тоза алюминники 10 МПа, қўшилмали конструкциябоп алюминники 62 МПа гача бўлиши мумкин. Чўзилиш даражаси 20—30 %га тенг. Алюмин билан пўлатга бир хил юк қўйилса, алюминнинг деформацияси катта бўлади. Алюмин боксид, нефелин, алюмин каби тоғ жинсларидан олинади. Хом ашёларни комплекс равишда қайта ишлаганда алюминдан сода, поташ, цемент, сульфат кислотаси, ўғит ва бошқа маҳсулотлар ҳам олиш мумкин. Тоза алюмин машина қисмлари, алюмин кукуни, бетон учун (бўёқ, газ ҳосил қилувчи) кўп кавакли алюмин қоғози (фольга), электр симлари олишда ишлатилади. Таркибида Cu, Мn, Мg, 51 бўлган алюмин қотишмаларнинг мустаҳкамлиги 50 МПа га тенг. Алюмин, мис, магний ва марганеидан ташкил топган қотишмаларни дюралюмин деб аталади. Иқтисодий фойда келтирадиган конструкциялардан алюмин тахталари орасига кўпикполимер тўлғазилган уч қатламли томбоп плиталар, полимер билан қопланган ойна ва эшик ромлари, товушдан муҳофаза қилувчи енгил деворбоп икки ва уч
қатлймли панеллар каби конструкцияларни қурилишда кенг миқёсда ишлатилаётганлиги маълум. Кўпикполимерли 1 м2 алюмин панелнинг оғирлиги темирбетонга қараганда 8—10 марта енгилдир. Иншоот деворлари ва томини алюмин ашёларидан ишланса, унинг оғирлиги 80, монтажга кетадиган меҳнат ва қурилиш муддати 2—3 мартага камаяди.
Қурилишда юқори самарали кўпикалюмин ашёлари ҳам ишлатилади. Бунинг учун эриган суюқ алюминга ўзаро кимёвий бирикиши натижасида газ чиқарадиган темир гидридлари (титан, барий ёки цирконий) қўшилади. Натижада, кичик ҳажм окирликдаги серғовак, енгил, иссиқлик ўтказувчанлиги кичик бўлган алюмин ҳосил бўлади. Зичлиги 100—300 кг/м3 га тенг бўлган кўпик-алюмин пластик хоссага эга. Уни кесиш, улаш ва ёпиштириш қийин эмас. Меъёрий ва техник шартларга кўра, алюмин қотишмаларини қуйидаги шароитларда ишлатиш мумкин: зарарли муҳит бўлмаганда қайта қиздириб ишланмаган алюмин марганеили ёки магнийли бўлса, парчаланадиган ва пайвандланадиган харибоп конструкцияларда; зарарли муҳит учун зангламайдиган қайта қиздириб ишланган алюмин кремнийли; зарарсиз муҳитда юқори мустаҳкам конструкциялар учун дюралюмин ишлатилиши тавсия этилади.
Рух — осон эрувчан (419°С), зичлиги 7000 кг/м3 гача бўлган енгил темир. Асосан қотишма таркибида бўлиб мих, болт, томбоп пўлат каби темирларда рух ишлатилади. Одций ҳароратда мўрт бўлади. 150°С га қиздирганда пластик ҳолатга ўтади. Рухни сульфидли рух тоғ рудасидан (2п5) олинади.

Download 7,83 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   175   176   177   178   179   180   181   182   ...   265




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish