Ўзбекистон республикаси Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги Мирзо Улуғбек номидаги Самарқанд Давлат архитектура-қурилиш институти «Қурилиш материаллари, буюмлари ва конструкцияларини ишлаб чиқариш»


Шиша пахтали гиламлар ва кўрпачалар



Download 7,83 Mb.
bet170/265
Sana12.07.2022
Hajmi7,83 Mb.
#781494
1   ...   166   167   168   169   170   171   172   173   ...   265
Bog'liq
Мажмуа курилиш материаллари Юсупов

Шиша пахтали гиламлар ва кўрпачалар. Бундай буюмлар шиша пахталар юзасини юпқа елимланган шиша толалар билан қоплаш ва тикиш орқали тайёрланади. Бу шиша кўрпачаларнинг ўлчамлари бўйига 100 дан 300 см, эни 20 дан 75 см ва қалинлиги 1 дан 5 см гача бўлади. Шиша пахта гиламларнинг ўлчамлари бўйига 50 дан 500 см, энига 3 дан 25 см ва қалинлиги 1 дан 3 см гача боради. Бу шиша пахта гилам ва кўрпачаларнинг ўртача зичлиги 130-150 кг/м3.
Шиша пахтали гилам ва кўрпачалар текис юзаларни ва цилиндр шаклидаги юзаларни қоплашда иссиқизоляция ашёлари сифатида ишлатилади.
Шиша пахтадан тайёрланган плиталар. Бундай плиталар шиша толаларини синтетик боғловчилар билан аралаштириб гиламлар қолипланади ва иссиқлик ишлов берилади. Сўнгра бу гиламлар керакли ўлчамларда қирқилиб ўрама кўрпачалар тайёрланади. Бу ўрама кўрпачаларни ва плиталарни юзаси сув ўтказмайдиган коғозлар билан қопланади.
Серғовак иссиқизоляция бетонлар. Серғовак иссиқизоляция бетонлар минерал боғловчилар, майин қилиб туйилган қум, шлак ёки куллар аралашмасидан иборат сунъий тош бўлиб, унинг тузилиши кичик ўлчамли ғоваклардан иборат. Бетон тузилишини ғоваклаштириш учун газ ҳосил қилувчи моддалар (алюмин кукуни, водород перекиси) ёки кўпик ҳосил қилувчи моддалар қўшилади.
Боғловчи модда сифатида цемент ишлатилган бўлса, булар серғовак силикат бетонлар, агарда боғловчи модда сифатида оҳак ишлатилган бўлса серғовак бетонлар деб айтилади.
Серғовак бетонлар ва силикатлар ўртача зичлиги бўйича 3 хил гуруҳга бўлинади: иссиқизоляция бетонлар, ўртача зичлиги 500 кг/м3 дан кичик; иссиқизоляция-конструктив, ўртача зичлиги 500 кг/м3 дан 900 кг/м3 гача ва конструктив, ўртача зичлиги 900 дан 1200 кг/м3 гача.
Газ ҳосил қилувчи моддалар асосида олинган иссиқизоляция бетонлари газобетон ёки газосиликат деб, кўпик ҳосил қилувчи моддалар асосида олинганлари эса кўпикбетон ёки кўпиксиликат буюмлар деб аталади.
Серғовак бетонлар ва силикатлар учун энг асосий хом ашёлар юқорида эслатиб ўтилганидек портландцемент, оҳак, газ ва кўпик ҳосил қилувчи моддалар ва сув ҳисобланади.
Серғовак бетонлар ва силикатларни олиш технологияси автоклав буюмлар бўлимида батафсил ёритилган.
Серғовак бетонлар ва силикатлардан ўлчамлари 100х50х50 см блоклар ва плиталар тайёрланади. Бундай плита ва блокларни қалинлиги бўйича 8-20 см қилиб бўлакларга қирқиш мумкин. Бундай ғовак иссиқизоляция буюмларнинг иссиқлик ўтказувчанлик коэффициенти–0,7-0,10 Вт/(м.0К), ўртача зичлиги 250-500 кг/м3 ва сиқилишдаги мустаҳкамлиги 1-3 МПа.
Серғовак бетонлар ва силикатлар биноларнинг қаватлараро ёпма плиталарда, том ёпма плиталарда, кўп қаватли деворларни қуришда изоляция буюми сифатида ишлатилади. Бундай иссиқизоляция буюмларни ҳарорат 4000С гача бўлган қурилмалар тайёрлашда ишлатиш мумкин.

Download 7,83 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   166   167   168   169   170   171   172   173   ...   265




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish