Кўпикполистирол - сферик заррали полистиролнинг бир-бирига туташидан ҳосил бўлган ғовакли моддадан иборат бўдлган иссиқ изоляцион материалдир. Ўртача зичлиги 15÷60 кг/м3. Иссиқлик ўтказувчанлиги 0,03÷0,04 Вт/м·К. Кўпикполистирол – қурилишда деворларни, шифтларни ҳамда юпқа деворли панелларни иссиқ изоляциялаш мақсадида ишлатилади. Кўпикполистирол алюминий, асбестцемент ва шишапластикалар билан яхши туташади.
Мипора – мочевиноформальдегид смола асосида блок шаклида тайёрланади. Мипоранинг ўртача зичлиги 10÷20 кг/м3, иссиқлик ўтказувчанлиги 0,03 Вт/м·К. Мипоранинг мустаҳкамлиги жуда кичик бўлганлиги учун иссиқ сақлагич тўлдирувчи ва товуш ютувчан материал сифатида ишлатилади.
Сотопластлар - қоғоз ёки газламларни оловдан ҳимояловчи модалар ва синтетик смолалар шимдириш ва уларни бир-бирига елимлаш натижасида тайёрланади. Сетопласт ковакларини иссиқизоляция материаллар билан тулдириб, ковакларнинг икки томони мустаҳкам материал варақалари шишапластика, алюминий, фанера ва бошқалар билан беркитилади, натижада енгил ва етарли даражада мустаҳкам материал ҳосил бўлади. Бу материалларни тўсиқ деворлар, шифт деворлари сифатида ишлатиш мумкин.
Сотопластларнинг ўртача зичлиги 15÷20 кг/м3, иссиқлик ўтказувчанлиги 0,04÷0,05 Вт/м·К.
Анорганик иссиқ изоляцион ашёларга кўпчитилган вермикулит, перлит, керамзит, кўпик шиша, минерал (шиша) пахта ва улар асосидаги буюмлар, среғовак бетонлар, иссиқ изоляцион сопол ашёлари ва буюмлари, асбестли иссиқ изоляцион ашёлар киради.
Кўпчитилган вермикулит – табиий тоғ жинсиғ вермикулитни 1000-11000С ҳароратда пиширб кўпчитиш йўли билан олинади. Кўпчитилган вермикулитнинг ўртача зичлиги донадор зарраларнинг ўлчамларига боғлиқ бўдиб 80 дан 400 кг/м3 гача боради, иссиқлик ўтказувчанлиги 0,05 дан 0,9 Вт/м·К.
Перлит - вулқондан ҳосил бўлган тоғ жинсларини куйдириб олинади. Пишириш натижасида тоғ жинсларидаги сув буғланиб юмшалган массани кўпчитишга олиб келади. Перлитнинг ўртача зичлиги 250 кг/м3, иссиқлик ўтказувчанлиги 0,5÷0,6 Вт/м·К.
Керамзит - гилтупроқли жинсларни пишириш ва кўпчитиш натижасида олинади. Гилтупроқларни пишириш жараёнида тупроқ таркибидаги карбонатли ва сульфатли минераллардан газларни ажралиб чиқиши натижасида ўз ҳажмини кенгайтириб ғовакли шағални ҳосил қилади. Керамзитнинг ўртача зичлиги 150 дан 600 кг/м3 гача, иссиқлик ўтказувчанлиги 0,05÷0,08 Вт/м·К ни ташкил этади.
Вермикулит, перлит ва керамзит шағал тошлари енгил иссиқ изоляцион бетонлар тайёрлашда тўлдирувчи сифатида ишлатилади, шунингдек иссиқ изоляцион тушама қум ва шағал сифатида ишлатилади.
Шиша пахта – кварц қуми, натрий сульфат (сода), дала шпати, поташ, еарбонатли тоғ жинслари ва бошқаларни эритиб шиша эритмасини тайёрлаш ва уларни толага айлантириш йўли билан олинади. Шиша толаларни олишнинг уч хил, яъни фильер, пуфлаш ва штабик усуллари бор.
Фильер усулида шиша эритмаси кичик тешикчалардан (фильердан) ингичка ип сифатида тортиб олинади ва совуган шиша толалари тез айланувчан барабанларга ўраб олинади.
Пуфлаш усулида эриган шиша буғ ёки юқори босимли иссиқ газ (ҳаво) билан пуркаб олинади. Бу усулда олинган шиша пахталардан асосан иссиқизоляция ашёлари тайёрланади.
Штабикли усулда шиша таёқчалар эриган ҳолатигача қиздирилади ва эриган шиша томчилари пастга оқиб тушиши натижасида шиша эритмалар ингичка толаларни тортиб туширади. Бу толалар хумдон пастига ўрнатилган айланувчи барабанларга тушиб, ундан ўрамлар ҳосил қилади.
Олинган шиша толалардан гиламлар, плиталар ва буюмлар тайёрланиб истеъмолчиларга юборилади. Тайёр шиша пахта буюмлар коғоз ёки пахта газламалар билан қопланиб усти ёпиқ хоналарда сақланади.
Do'stlaringiz bilan baham: |