Ўзбекистон республикаси Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги Мирзо Улуғбек номидаги Самарқанд Давлат архитектура-қурилиш институти «Қурилиш материаллари, буюмлари ва конструкцияларини ишлаб чиқариш»



Download 7,83 Mb.
bet163/265
Sana12.07.2022
Hajmi7,83 Mb.
#781494
1   ...   159   160   161   162   163   164   165   166   ...   265
Bog'liq
Мажмуа курилиш материаллари Юсупов

Тўлдиргичлар. Тўлдиргичлар кўпинча оқ рангга эга бўлиб, пигментларни тежаш, бўёқга алоҳида хоссалар, масалан юқори мустаҳкамлик, кислотага бардошлик ва оловбардошлик бериш учун эримайдиган анорганик моддалардир. Бўёвчи таркиблар учун тўлдиргичлар сифатида каолин, майдаланган тальк, чангсимон кварц, асбест чанги, слюда ва бошқа хил майдаланган ашёлар ишлатилади.
Кукун тўлдиргичлар қўшилганда бўёқ таркибларнинг хусусиятлари бир мунча ўзгаради, яъни уларнинг мустаҳкамлиги ортади, физикавий хоссалари анчагина яхшиланади. Бу эса бўёқ таркибини кўпгина мойларда ишлатишга имкон туғдиради. Бўёқ таркиблар ва буюм сиртини текислашда туйилган тальк, қум, чангсимон кварц, андезит, диабаз, асбест ишлатилади, қоришмалар тайёрлашда эса асосан каолин чанги ва шунга ўхшаш майин тўлдиргичлар ишлатилади.
Эритувчилар ва суюлтирувчилар. Эритувчилар асосан полимер ва каучукли бўёқ, лак, эмаль ва бошқа баъзи бўёқ таркиблар тайёрлашда қўлланилади. Эритувчи сифатида кўпинча, углеводород маҳсулотларидан: ацетон, скипидар, бензол, локлар керосини, уайт-спирити, сольвент-нафтаси ва аралашма эритгич Р-4 ишлатилади.
Эритувчилар юпқа қатлам ҳосил қилувчи пигментларни эритмасдан фақатгина бўёвчи таркибларни қовушқоқлигини, ёпишқоқлигини камайтириш учун мўлжалланган. Суюлтирувчилар вазифасини қуюқ мойли бўёқларда алиф, сувли эмульсияларда сув бажаради.


Полимерли бўёқ ва таркиблар
Бўёқ таркиблари ва хиллари. Полимер бўёқлар пигментларни полимер ёки перхлорвинил смоласи эритмасидаги суспензияси ҳисобланади. Бино ва иншоотларнинг фасадларини бўяшда кўпинча кремний органик эмаллар, перхлорвинилли бўёқ, эпоксидли-полиамидли композициялар ишлатилади. Бундай бўёқлар ташқи муҳит таъсирига чидамли бўлиб, ўз рангини то 10-12 йилгача сақлаб туради, уни чангдан артиш ва сув билан ювиш мумкин.
Каучукли бўёқлар хлоркаучукнинг эритувчидаги суспензиясидир. Каучук бўёқлар кимёвий чидамли ва юқори сув чидамлиликга эга бўлганлиги сабабли металл ва темирбетон конструкцияларини коррозиядан ҳимоялашда ишлатилади.
Эфирцеллюлозали бўёқлар нитро-ёки этилцеллюлозанинг эритувчилардаги аралашмасидир. Бу бўёқлар нисбатан тез қурийди.

Download 7,83 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   159   160   161   162   163   164   165   166   ...   265




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish