18
Шундай қилиб, маъмурий ҳуқуқий муносабатларнинг (ҳуқуқнинг айнан шу тармоғи давлат
бошқаруви соҳасидаги муносабатларни тартибга солади) асосий усули ҳокимиятни бошқариш
усули бўлиб, унда давлат органларидан бири иккинчисига бўйсунади.
Ҳуқуқий тартибга солиш предмети — ушбу ҳуқуқ тармоғининг нормалари таъсир
ўтказадиган муносабатлар, ҳуқуқий тартибга солиш усули эса — ушбу таъсир ўтказиладиган
восита.
Узбекистон ҳуқуқ тизими ҳуқуқнинг қуйидаги асосий тармоқдарини ўз ичига олади:
конституциявий ҳуқуқ; маъмурий ҳуқуқ; фуқаролик ҳуқуқи; жиноят ҳуқуқи; ер ҳуқуқи;
аграр
ҳуқуқ; меҳнат ҳуқуқи; ижтимоий таъминот ҳуқуқи; экологик ҳуқуқ; молиявий ҳуқуқ; фуқаролик-
процессуал ҳуқуқ; жиноят-процессуал ҳуқуқ; хўжалик-процессуал ҳуқуқ.
Конституциявий, маъмурий, фуқаролик ва жиноят ҳуқуқи асосий ҳуҳуқ тар-моқлари деб
ҳисобланади.
Юқорида санаб ўтилганларнинг дастлабки ўнтаси моддий ҳуқуқ тармоғи бўлса, кейинги
учтаси процессуал ҳуқуқ тармоғидир.
Ҳуқуқ тизимида иккита ҳуқуқий маконни ажратиб кўрсатиш мумкин: омма-вий ҳуқуқ ва
хусусий ҳуқуқ. Оммавий ҳуқуқ давлат билан фуқаролар ўртасидаги муносабатларни тартибга
солади. Бу ҳокимият ва бўйсуниш муносабатларидир. Оммавий ҳуқуқ доирасига конституциявий,
маъмурий, жиноят,
жиноят-процессуал, солиқ ҳуқуқи соҳалари киради.
Хусусий ҳуқуқ ўзаро мажбуриятлар асосида ҳуқуқларга эга бўлувчи субъектлар ўртасидаги
муносабатларни тартибга солади, бу ерда муносабат иштирокчилари тенгдирлар. Хусусий ҳуқуқ
доирасига фуқаролик, мехнат ва оила ҳуқуқи соҳалари киради. Ҳуқуқнинг оммавий ва хусусий
ҳуқуққа бўлиниши қадимги Рим ҳуқуқи давридан буён мавжуд бўлиб, бунга қарийб икки минг
йилча бўлган.
Конституциявий ҳуқуқ конституциявий
тузум асосларини, инсон ва фуқаронинг ҳуқуқ ва
эркинликларини, мамлакатнинг давлат тузилишини, Президент, Олий Мажлис, ҳукумат, суд
тизими, фуқароларнинг ўзини ўзи бошқариш органларининг ҳуқуқий мақомини мустаҳкамлаб
қўяди.
Маьмурий ҳуқуқ давлат бошқаруви, ижроия ҳокимият соҳаси (ҳукумат
фаолияти, ижроия
ҳокимиятнинг бошқа органлари)да юзага келадиган муносабатларни тартибга солади. Фуқаролик
ҳуқуқи мулкий ва у билан боғлиқ шахсий номулкий муносабатлар (исмга эга бўлиш ҳуқуқи, шаън
ва қадрқимматни ҳимоя қилиш, муаллифлик ҳуқуқи ва ҳ.к.)ни тартибга солувчи ҳуқуқ соҳасидир.
Жиноят ҳуқуқи ёрдамида давлат қандай ижтимоий хавфли қилмишларнинг жиноий
эканлигини ва уларни содир этганлик учун қандай жазолар тайинланиши мумкинлигини белгилаб
берувчи нормаларни ўз ичига олади. Бу нормалар Ўзбекистон Республикасининг Жиноят
кодексида жамланган.
Ер ҳуқуқи ерга эгалик қилиш, ундан фойдаланиш ва уни тасарруф этиш соҳасидаги
муносабатларни тартибга солади.
Аграр ҳуқуқ қишлоқ хўжалиги маҳсулотларини етиштириш ва қайта ишлаш соҳасидаги
муносабатларни тартибга солувчи тармоқдир.
Меҳнат ҳуқуқи — меҳнат муносабатларининг келиб чиқиши, ўзгариши ва тўхтатилиши
шартларини белгиловчи, иш куни ва дам олишнинг давомийлигини, меҳнат
интизоми, ўсмирлар,
аёлларни муҳофаза қилиш кабиларни белгиловчи ҳуқуқий нормаларнинг йиғиндиси.
Фуқаролик-процессуал ҳуқуқ нормалари судларнинг фуқаролик, оилавий, меҳнат, ер билан
боғлиқ ва молиявий муносабатлар каби бир қатор муносабатлар соҳасидаги фаолиятини тартибга
солади.
Фуқаролик-процессуал ҳуқуққа ишларнинг хўжалик судлари томонидан кўриб чиқилиши
тартибини бошқарадиган хўжаллик-процессуал ҳуқуқи яқин туради.
Жиноят-процессуал ҳуқуқ судлов, тергов, прокуратура органларининг жиноят ишларини
тергов қилиш ва судда кўриб чиқиш фаолиятини тартибга солади.
Ҳуқуқ институти ҳуқуқ тармоғи таркибидаги маълум муносабатларни тартибга солувчи
юридик нормалар йиғиндисидир. Ҳуқуқ тармоғи ҳуқуқ институтларидан ташкил топган. Масалан,
конституциявий ҳуқуқ инсон ва фуқаронинг ҳуқуқлари ва
эркинликлари, президентлик, ҳукумат
каби институтларни ўз ичига олади. Фуқаролик ҳуқуқи эса мулк хуқуқи, мажбурият ҳуқуқи,
муаллифлик ҳуқуқи, мерос ҳуқуқи каби институтларни қамраб олади.
19
Давлатнинг ички (миллий) ҳуқуқ тизимидан ташқари, халқаро ҳуқуқ тизими ҳам мавжуд.
Унинг принциплари ва нормалари давлатлар, халқаро ташкилотлар ва ушбу ҳуқуқнинг бошқа
субъектлари ўртасидаги муносабатларни тартибга солади.
Халқаро ҳуқуқ тизими бир неча тармоқлардан ташкил топган бўлиб, мисол тариқасида
қуйидагиларни санаб ўтиш мумкин: халқаро ташкилотлар ҳуқуқи, халқаро хавфсизлик ҳуқуқи,
дипломатия ва консуллик ҳуқуқи, халқаро денгиз ҳуқуқи ва бошқалар.
Ўз навбатида, халқаро ҳуқуқ тармоқлари институтлардан ташкил топган. Масалан, халқаро
денгиз ҳуқуқи ҳудудий ҳавзалар, очиқ денгиз, қуруклик ерлари ва бошқаларни ўз ичига олади.
Do'stlaringiz bilan baham: