Ўзбекистон республикаси олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги мирзо улуғбек номидаги ўзбекистон миллий


-иш. Сийдик сифат таҳлилини аниқлаш



Download 5,51 Mb.
Pdf ko'rish
bet80/84
Sana03.07.2022
Hajmi5,51 Mb.
#737399
1   ...   76   77   78   79   80   81   82   83   84
Bog'liq
ФИЗИОЛОГИЯ ФАНИДАН ЛАБОРАТОРИЯ

 
2-иш. Сийдик сифат таҳлилини аниқлаш 
 
Сийдикни текшириш фақатгина буйраклар ва сийдик ажратиш тизими 
аъзоларидаги патологик жараѐн ҳақидагина эмас, балки бошқа аъзолар 
ҳолати ҳақида маълумот олинади. Сийдик умумий таҳлили: 1) сийдикни 
умумий хусусиятларини текшириш; 2) кимѐвий текшириш; 3) микроскопик 
текширишлари ўз ичига олади.
Сийдикни текширув учун уни тоза, қуруқ идишга, жинсий аъзолар 
таҳоратидан кейин йиғиб олинади. Сийдикнинг бир неча миллилитри 
унитазга уретра десквамирланган ҳужайраларни йўқотиш учун тўкилади. 
Текширув учун биринчи эрталабки сийдик порцияси олинади. Текширув 
сийдик ажратилгандан кейин 1-1.5 соат ичида ўтказилади. Ажратилган 
сийдик миқдори беморнинг ѐши, овқатланиш характери, суюқлик ичиш 
режими ва сийдик ҳосил қилувчи тизим ҳолатига боғлиқ (1-жадв.). 
Кунлик диурезни 2 л. дан ошиб кетишини полиурия, 0,5 л. дан 
камайишини олигурия деб, умуман сийдик ажралмаслиги анурия деб 
аталади. 
Сийдикнинг меъѐрий ранги катталарда ва катта ѐшдаги болаларда 
унинг концентрланганлигига боғлиқ бўлади ва тўқ сариқ рангдан то сомон 
рангигача ўзгаради. Концентрланган ва нордон сийдик тўқроқ бўялади ва кам 
миқдорда ажралиб, юқори нисбий зичликка эга бўлади ва уни гиперхромурия 
деб аталади. Оч бўялган сийдик паст нисбий зичликка, кам нордон ѐки 
нейтрал реакцияга эга бўлиб, кўп миқдорда ажралади ва уни гипохромурия 


114 
1-жадвал 
Янги туғилган чақалоқ, болалар, ўсмирлар ва катталарнинг бир кеча-
кундузда ажралиб чиққан сийдикнинг миқдори 
Ёши 
24 соат ичида 
сийдик миқдори 
мл да 
Ёши 
24 соат ичида 
сийдик миқдори 
мл да 
Янги туғилган 
0-60 
Катталар: 
10 кунлик 
106-320 
эркаклар 
1000-2000 
1-5 ѐшли 
600-900 
аѐллар 
1000-1600 
5-10 ѐшли 
700-1200 
10-14 ѐшли 
1000-1500 
деб аталади. Рангга нисбий зичлик таъсир қилади – юқори нисбий зичликда 
сийдик тўқ рангга бўялади. Турли алмашинув маҳсулотлари қўшилмалари 
ѐки дори воситалари сийдик рангини ўзгартириши мумкин. Физиологик 
гипохромурия полиурияда, кўп миқдорда сув ичганда, сийдик ҳайдовчи 
воситалар қабул қилганда кузатилади. Физиологик гиперхромурия кам 
суюқлик ичганда, кўп терлаганда бўлиши мумкин. Олигурияда 
гиперхромурия шишлар пайдо бўлганлиги, транссудат ва экссудатлар, 
диспептик бузилишларда, иситмалашда, димланган буйракда кузатилади. 
Кескин гиперхромурия гемолитик ҳолатларда бўлади. Қон ва қон 
пигментлари тушганда сийдик қизил рангда бўялади. «Пиво» рангидаги 
сийдик паренхиматоз сариқликда кузатилади. Сутдек оқ сийдик буйракни 
ѐғли дистрофиясида, нефротик синдромда, шунингдек, йирингли сийдикда, 
фосфатурияда бўлади.
Меъѐрий сийдик тиниқ ва фақатгина турганда бироз хиралашиши 
мумкин. Сийдик тиниқлиги тўлиқ ва нотўлиқ бўлиши мумкин. Тиниқ, кам 
лойқаланган ва кескин лойқаланган сийдик фарқланади. Сийдикнинг 
лойқаланиши тузлар, шиллиқ ажралиши, кўп миқдорда шаклли элементлар, 
бактерия, ѐғларни бўлиши билан боғлиқ. Лойқадан центрифугалаш билан 
халос бўлиш мумкин. Тузли лойқаланишни ишқорлар ва кислоталар қўшиб 
йўқотиш мумкин. Бактериал лойқаланишда сийдик махсус фильтрлар 
ѐрдамида фильтрланади, ѐғли лойқаланишда эса эфир, хлороформ қўшилади. 
Лойқаланиш характери чўкмани микроскопик текширганда аниқланади. 

Download 5,51 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   76   77   78   79   80   81   82   83   84




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish