Ўзбекистон республикаси олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги мирзо улуғбек номидаги ўзбекистон миллий



Download 5,51 Mb.
Pdf ko'rish
bet77/84
Sana03.07.2022
Hajmi5,51 Mb.
#737399
1   ...   73   74   75   76   77   78   79   80   ...   84
Bog'liq
ФИЗИОЛОГИЯ ФАНИДАН ЛАБОРАТОРИЯ

6.Топшириқ. 
Керакли жиҳозлар:
Муляж ва плакатлар, Дондерс модели, спирометр 


104 
70- расм. Нафас олиш ва нафас чиқариш механизмини Дондерс 
тажрибаси асосида кўрсатиш. А – нафас чиқарилгандан кейин;
Б – нафас олинган пайтда. 
27 - расм. 
Дондерс тажрибаси: I - 
қуѐн ўпкаси билан; II - 
резина бармоқ билан 


105 
Бу ҳаракатлар нафас олиш ва нафас чиқаришни кўрсатади. Шиша идиш 
ичида герметик бўшлиқ бўлади чунки у бир томондан пўкак билан бошқа 
томондан сув билан чегараланган. Шунинг учун шиша идиш юқорига 
кўтарилганда бўшлиқ ҳажми кенгаяди, лекин ҳаво миқдори ўзгармайди. 
Натижада шиша идиш ичидаги босим атмосфера босимидан паст бўлади ва 
ташқи ҳаво қўлқоп бармоқчаларга сўрилади, нафас олишдаги ўпкаларга 
ўхшаб шишади. Шиша идишни сувга туширганимизда бўшлиқ ҳажми 
кенгаяди, босим ошиб, қўлқоп бармоқлари пучайиб қолади. Бу моделда 
шиша идиш деворлари кўкрак бўшлиғи деворлари ўрнида, тоғорадаги сув 
диафрагма ролида, резина бармоқлар ўпкалар ўрнини босади. 
Нафас олиш ҳаракатининг бошқарилиши нафас олиш маркази билан 
боғлиқ бўлиб, марказий асаб тизимининг турли бўлимларида жойлашган асаб 
ҳужайраларининг йиғиндисини ташкил қилади.
Узунчоқ мияда жойлашган инспиратор ва экспиратор марказлари 
муҳим аҳамиятга эга. Уларнинг иши ўз навбатида Варолев кўпригининг 
юқори қисмида жойлашган пневмотоксик марказ орқали бошқарилади. 
Нафас олиш марказларида вақти-вақти билан асаб импульслари ҳосил бўлиб, 
бу импульслар орқа миянинг бўйин ва кўкрак қисмини ҳаркат марказларига 
пастга тушувчи асаб йўллари орқали ўтади. У ердан диафрагма ва қовурғааро 
мушакларга ўтгандан кейин нафас олиш цикли бошланади. 
72-расм. Ўпкани 
тириклик 
сиғимини ўлчаш 
(А) ва Спиро-
метрни тузилиши 
(Б). 
Ичига сув тўлдирилган ташқи цилиндир; Ички цилиндир; Ички цилиндрни 
мувозанатга келтириб турадиган юк; Ўпкадан чиғадиган ҳавони спирометрга 
олиб борадиган най; Муштукли резина най; Спирометрга чиқазилган ҳаво 
ҳажмини белгилаб берадиган шкала; Тиқин.деворларида


106 
73- расм. Ўпка хажми ва сиғими. Ўпканинг тириклик сиғими ва қолдиқ хажм 
катталиги (расмнинг ўнг томонида) жинсга ва ѐшга боғлиқ бўлади (Р.Шмид 
ва Г.Тевс бўйича, 1986). 
жойлашган рецепторлар қўзғалиб, улардаги импульслар экспиратор марказга 
ўтади. 
Экспиратор 
марказнинг 
қўзғалиши 
инспиратор 
марказнинг 
активлигини оширади. Бунинг натижасида нафас мушакларининг бўшашига 
ва қисқаришининг тугашига олиб келади, бу эса ўз навбатида кўкрак 
бўшлиғининг ҳажмини камайишига ва ўпкалардаги ҳавонинг ташқарига 
йўналишига олиб келади. 
Тинч ҳолатда нафас олинганда ўпканинг пастки учдан икки қисми 
чўзилади. Альвеолаларнинг бир қисми тинч ҳолатида бўлиб, кучли нафас 
олинганида чўзилади. Тинч ҳолатдаги нафас олиш ва нафас чиқаришнинг 
ҳажми 500 мл ни ташкил қилади, ана шу ҳаво ҳажми нафас ҳавоси дейилади. 
Одатдагича нафас олгандан сўнг, зўр бериб нафас олингандаги ҳавони 
қўшимча нафас ҳавоси деб аталади. Одатдагича нафас чиқарилгандан кейин, 
зўр бериб нафас чиқариш йўли билан яна 1500 мл атрофидаги ҳавони чиқарса 
бўлади. Бу ҳаво ҳажмини резерв ҳаво дейилади. 
29–расмда ўпка хажми ва сиғими жадвали берилган. 


107 
Шу тарзда максимал нафас олиш ва максимал нафас чиқаришдаги 
ҳавонинг умумий ҳажми - нафас ҳавосидан, қўшимча ва резерв ҳаволардан 
иборат бўлади. Булар маси ўпканинг тириклик сиғимини (3500-4000) ташкил 
қилади. Ўпканинг тириклик сиғими одамнинг ѐшига, жинсига, жисмонан 
ривожланганлигига, физиологик тузилишига ва яшаш шароитига боғлиқ. 
Нормал ўпканинг тириклик сиғими одамнинг бўйини
узунлигини (см билан) эркакларда 25, аѐлларда 20 коэффициент 
кўпайтмасига тенг. 
Бу асбоб икки цилиндрдан иборат. Катта ташқи цилиндр ичига 
ағдарилган ҳолда кичик ички цилиндр жойлашган, улар орасига ташқи 
цилиндр ойнаси белгисигача сув тўлдирилган. Ичкаридан металл найча ўтиб, 
у цилиндр марказидан то тагигача вертикал кўтарилади. Ташқаридан унга 
мундштукли резина трубка кийгизилади. Ички цилиндр тагига ҳаволи балон 
маҳкамланган, шунинг учун у чиқарилган ҳаво босими остида енгил 
кўтарилади. Чиқарилган ҳаво ҳажми кўтарилиш баландлигига пропорционал 
бўлиб, ойначадаги миллиметрга бўлинган шкала орқали белгиланади. 
Ўпканинг тирикли сиғимини аниқлашдан олдин спирометр нол ҳолатга 
келтирилади, бунинг учун ички цилиндрнинг қопқоғидаги пўкак очилади ва 
шкаланинг нол белгисигача шу цилиндр сувга туширилади. Кейин пўкак 
жойига қўйилади. Мундштук сув билан ювилади ва спиртли пахта билан 
артилади. 
Ўпканинг тириклик сиғимини ўлчаш учун синалувчи одам галма-гал 
чуқур нафас олиб сўнг чиқаради, кейин яна бир марта чуқур нафас олганидан 
кейин, нафасни ростлаб спирометрга ютилган ҳавони чиқаради. Ҳавони 
йўқотмаслик учун бурун сиқилади. 
Нафас ҳавосини ўлчаш учун 4-5 марта спирометрга нафас чиқарилади 
ва нафас чиқариш ўлчанади. Қўшимча ҳавони ўлчаш учун одатдагича нафас 
олингандан кейин, спирометрдан қўшимча максимал нафас олинади ва 
шкаладан унинг ҳажми аниқланади. Захира ҳавони ўлчаш учун одатдаги 
нафас чиқарилгандан кейин спирометрга қўшимча максимал нафас 
чиқарилади ва шкала орқали аниқланади. 
Вазифа:
1. Нафас олиш аъзоларини, нафас олишни бошқарилишини ва Дондарс 
тажрибасини схемаларини чизинг. 
2.Назарий йўл билан ўпканинг тириклик сиғимини ҳисобланг, уни 
спирометр ѐрдамида аниқлаб солиштиринг ва хулоса қилинг. 
3.Талабаларнинг ҳар бирида ўпканинг тириклик сиғимини ўлчанг, 
натижаларини 
жадвалга 
ѐзиб, 
уларнинг 
жинси 
ва 
жисмоний 
ривожланганлигига қараб таҳлил қилинг. 

Download 5,51 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   73   74   75   76   77   78   79   80   ...   84




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish