Ўзбекистон республикаси олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги мирзо улуғбек номидаги ўзбекистон миллий



Download 5,51 Mb.
Pdf ko'rish
bet76/84
Sana03.07.2022
Hajmi5,51 Mb.
#737399
1   ...   72   73   74   75   76   77   78   79   ...   84
Bog'liq
ФИЗИОЛОГИЯ ФАНИДАН ЛАБОРАТОРИЯ

18–ЛАБОРАТОРИЯ ИШИ. 
Жисмоний юкламани нафас ва юрак ҳаракатига таъсири. 
Ўпканинг тириклик сиғимини аниқлаш. Спирометрия. Нафас олиш 
ва нафас чиқариш механизмини Дондерс тажрибаси ѐрдамида 
кузатиш. 
Ташқи нафас кўкрак қафасининг ритмик нафас олиш ҳаракати 
натижасида юзага келиб, икки фазадан, нафас олиш (инспирация) ва нафас 
чиқариш (экспирация) дан иборат. Бу ҳаракатлар ташқи қовурғааро 
мушакларнинг қисқариши натижасида қовурғанинг ҳаракатига боғлиқ 
бўлади. Қовурғалараро мушаклар қовурғаларни юқорига кўтариб, ўқи 
атрофида бир қадар бурилади ва ѐн томонга йўналтирилади, тўшни эса 
олдинга ва салгина юқорига чиқаради. Бу эса кўкрак қафасининг умуртқага 
перпендикуляр равишда кенгайишига олиб келади. Нафас олиш билан бир 
вақтда, ҳар бир қовурға орқа ва ѐн томонларга қараб айланади, бунинг 
натижасида кўкрак қафаси кенгаяди. 
Кўкрак қафасининг юқоридан пастга қараб кенгайиши диафраг-мадаги 
мушак толаларини қисқариши натижасида юзага келади. Бунинг натижасида 


103 
унинг гумбази қорин бўшлиғи томон силжийди, бу эса қорин бўшлиғи 
аъзоларининг пастга ва олди томонга қараб сиқилишига олиб келади. 
Нафас олишда, кўкрак бўшлиғининг кенгайиши плевралараро оралиқда 
босимнинг пасайишига олиб келади, бунинг натижасида ўпкалар ҳажми 
кенгаяди ва улардаги босим пасаяди. Шунинг учун ҳаво ўпкаларга ҳаво 
ташиш йўллари орқали киради. 
Плевралараро бўшлиқда манфий босим бўлади, бунга сабаб ўпканинг 
ҳақиқий ҳажми кўкрак қафаси ҳажмидан бир оз кичик бўлганлиги, бу эса 
эмбриогенез даврида кўкрак қафасининг ўсишидан, ўпка тўқималарининг 
секин ўсишига боғлиқ. Бунинг натижасида улар максимал нафас чиқарганда
чўзилган ҳолатда қолади. Плевралараро бўшлиқ шароит билан алоқада 
бўлмайди ва ҳаво сақламайди.
Атмосфера босими ўпканинг ички қаватига таъсир кўрсатади ва ўпкани 
кўкрак қафасининг ички деворларига суради. Ўпкаларнинг эластик 
тортишиши, яъни ўпкаларнинг сиқилиш кучи атмосфера босимига тўсқинлик 
қилади. Нафас олиш вақтида плевралараро бўшлиқдаги босим атмосфера 
босимидан 5-9 мм гача(с.у.) паст бўлади. 
Нафас чиқаришда ўпкалар ҳажмининг ўзгариши пассив (суст) равишда 
ўтади ва кўкрак қафаси ҳажмининг кичрайишига боғлиқ бўлади. Бунинг 
натижасида плевралараро бўшлиқда босим ошади, чўзилган ўпка тўқималари 
сиқилади, ўпкаларда босим ошади ва ўпкалардан ҳаво чиқади. 
Нафас олишда ўпкалар ҳажмининг ўзгариш механизмини Дондерс 
тажрибалари ѐрдамида кўрсатиш мумкин (70 ва 71-расмлар). Бу тажрибада 
теги йўқ кенг шишадан фойдаланилади. Шишанинг юқориги тешиги пўкак 
билан бекитилган. Пўкак ўртасига пастки учи икки бошли шиша найча 
ўрнатилган. Найчанинг ҳар бир учига жарроҳлик қўлқопининг бармоқчалари 
боғлаб қўйилган. Унинг юқориги тешиги очиқ. Сув тўлдирилган тоғорага 
шиша идишни туширганимизда, аксинча, бармоқлар ҳаво билан тўлиб 
шишади. 
Ишнинг мақсади:
Нафас олиш ва нафас чиқариш механизми, нафас
олиш аъзоларининг иннервациясининг схемаси, шунингдек ташқи нафасни
текширишда ишлатиладиган баъзи усуллар билан танишиш. 
Ишнинг режаси:
1.Нафас олиш ва нафас чиқариш механизмни ўрганиш. Дондрес 
тажрибаси; 
2.Нафас олиш аъзоларининг иннервациясининг схемасини ўрганиш; 
4.Спирометр ѐрдамида ўпканинг тириклик сиғимини аниқлаш; 
5.Гуруҳ талабаларининг жинси ва жисмонан ривожланганига қараб 
ўпканинг тириклик сиғимини аниқлаш. 

Download 5,51 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   72   73   74   75   76   77   78   79   ...   84




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish