Ўзбекистон республикаси олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги мирзо улуғбек номидаги ўзбекистон миллий



Download 5,51 Mb.
Pdf ko'rish
bet70/84
Sana03.07.2022
Hajmi5,51 Mb.
#737399
1   ...   66   67   68   69   70   71   72   73   ...   84
Bog'liq
ФИЗИОЛОГИЯ ФАНИДАН ЛАБОРАТОРИЯ

 
68-расм. Қон айланиши схемаси 
Катта ва кичик қон айланиш доираси, шунингдек коронар қон айланиш 
доираси артериялар, веналар ва капиллярлардан ташкил топган. 
Артериялар-юракдан тўқималарга қон оқиб борадиган томирлардир. 
Шоотомирдан бошлаб ҳар бир артерия диаметри ўзидан кичикроқ артериал 
стволлар ҳосил қилади, булар ўз навбатида артериолалар деб аталадиган 
бирмунча майда артерияларга тармоқланади. Артерияларнинг девори уч 
қаватдан тузилган: 1) ташқи қавати бириктирувчи толалардан иборат; 2) ўрта 
қавати мушак тўқимаси ва эластик толалардан иборат (шу туфайли 
артериялар катта қон босимига бардош беради); 3) ички қавати ҳеч қандай 
тўсиқларсиз қонни бемалол оқишини таминлайдиган ясси хужайралардан 
ташкил топган. 
Веналар-тўқималардаги қонни капилляр тўрдан ўтиб юракка олиб 
келадиган томирлардир. Катта қон айланиш доираси капиллярларидан қон 
жуда майда веналарга-венулаларга тушади, венулалар майда веналар ҳосил 
қилади, сўнгра катта диаметрдаги веналар вужудга келади. Шундан сўнг 
ҳамма веноз қон юқори ва пастки кавак веналар орқали ўнг бўлмага 
қуйилади. Веналардаги босим пастлигидан веналар девори артериялар 


97 
деворидан юпқа. Веналар ичида қоннинг тескари оқишига тўсқинлик 
қиладиган клапанлари бўлади. Веналарда қоннинг ҳаракат қилиши кўкрак 
қафасининг сўриб оладиган таъсири остида ва скелет мушакларининг 
қисқариши туфайли рўй беради. Веналар бўйлаб қон ҳаракатининг бош 
сабабларидан бири юрак чап қоринчасидаги қолдиқ қисқаришининг кучи 
ҳисобланади. 
Артерия қон томирлари учта пўстлоқдан иборат бўлиб: ташқи-
бириктирувчи тўқималардан, ўрта силлиқ мушак тўқималардан ва ички бир 
қатламли ясси эпителиялардан иборат. Улар эластик ва мушак типидаги
артериалларга фарқланади. Биринчи типга кирувчи аорта ва ўпка 
артерияларининг ўртанги қатлами эластик типдаги толалардан ташкил 
топган. Мушак типидаги артерияларга қолган барча артерия томирлари 
киради. Веналар тузилиши бўйича артерия томирларига жуда ўхшаш, фақат 
уларнинг ўртанги қавати сезиларли даражада юпқа бўлиб, уларда қоннинг 
орқага қараб оқишига қаршилик кўрсатувчи клапанлар жойлашган. Веналар 
артерияларга нисбатан бироз кенг. Капиллярларнинг деворлари бир қават 
эпителиал ҳужайралардан ташкил топган бўлиб, улар орасида юлдузсимон 
қисқарувчи Руже ҳужайралари жойлашган. 
Одамлар ва сут эмизувчи ҳайвонларнинг капиллярлар деворлари катта 
миқдордаги сув билан унда эриган тўйимли моддалар ва моддалар 
алмашинувининг охирги маҳсулотлари учун ўтказувчан ва улар орқали 
алвеоляр эпителия ҳужайралари ва капиллярларнинг эпителиал ҳужайралари 
орасида да капиллярлар жойлашган тўқима билан капиллярларни эпителиал 
ҳужайралари орасида газлар алмашади. 

Download 5,51 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   66   67   68   69   70   71   72   73   ...   84




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish