Ўзбекистон республикаси олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги мирзо улуғбек номидаги ўзбекистон


изоморф бўлиниш (изо -  тенг) дейилади. Кўпинча  гетероморф



Download 8,75 Mb.
Pdf ko'rish
bet53/161
Sana27.06.2022
Hajmi8,75 Mb.
#710534
1   ...   49   50   51   52   53   54   55   56   ...   161
Bog'liq
Микробиология ва вируслогия Ваҳобов А.Ҳ. Иноғомова М. (2)

изоморф
бўлиниш (изо - 
тенг) дейилади. Кўпинча 
гетероморф
бўлиниш кузатилади. 
Агар ҳивчинли ҳужайра бўлинса, қиз ҳужайрада кўпинча ҳивчинлар 
бўлмайди улар она ҳужайрада қолади. Кейинчалик қиз ҳужайрадан ҳивчин 
ўсади. Демак, она ҳужайра бирламчи ҳужайра девори, фимбрийлар, 
ҳивчинларга эга бўлади. Спирохеталар, риккетсийлар, баъзи ачитқилар, 
замбруғлар, содда ҳайвонлар (протистлар) кўндалангига бўлиниб кўпаяди. 
Миксобактериялар 
“чўзилиб” ёки 

тортилиб” («перетяжка» ҳосил қилиб

кўпаяди. Аввал ҳужайра бўлинадиган жойидан тораяди, сўнгра ҳужайра 
девори икки томонидан ҳужайранинг ички томонига қараб бўртади ва 
охирида, иккига бўлинади. Қиз ҳужайра ўзи цитоплазматик мембранаси 
бўлгани холда, ҳужайра деворини вақтинча сақлаб қолади.
 Sellibera
авлодига 
мансуб бактериялар куртакланиш йўли билан кўпайиши кузатилган. 
Азотобактернинг кўпайишида ҳужайра аввал саккизга ўхшаш бўлади, ундан 
иккита ҳужайра ҳосил бўлади. Ҳосил бўлшини К. И. Рудаков сут кислота 
ҳосил қилувчи бактерияларда кузатган. Бунда бактерия ҳужайраси гўё 
спорангийга ўхшаб қолади ва унинг ичида етилган гонидиялар ташқарига 
чиқади. 
Баъзи бактерияларда жинсий жараён ҳам кузатилиб, унга 
конъюгация 
дейилади. Бу хил кўпайиш ҳақида «Бактериялар генетикаси» мавзусида 
маълумот берилади. 
Шундай қилиб, ўсиши ва кўпайиши натижасида микроорганизмлар 
колонияси
ҳосил бўлади. Уларнинг кўпайиши жуда катта тезликда амалга 
ошади. Генерация вақти микроорганизм тури, ёши, ташқи муҳит (озиқ муҳит 
таркибига, температурага, рН) га боғлиқ. Генерация вақтининг энг оптимал 
муддати 20-30 минут бўлса, 2 соатда 6 та генерация олиш мумкин. Одамнинг 
шунча авлодини олиш учун эса 120 йил вақт лозим бўлади. Аммо 
бактериялар узоқ вақт 20 минутлик генерация ҳосил қилиш йўли билан кўпая 
олмайди. Агар улар бир хил жадалликда кўпайганда эди, бир дона ичак 
таёқчаси Е. соli 24 соатдан сўнг 2
72
ёки 10
22
авлод қолдирган бўлар эди, бу эса 
10 минглаб тоннани ташкил қилади. Бактериянинг ўсиши шу тарзда давом 
этса, 24 соатдан сўнг тўпланган масса ер шари массасидан бир неча марта 
оғир бўлиб чиқар эди. Аммо, амалда бундай бўлмайди, чунки озиқа 
моддаларнинг етишмаслиги ва ҳосил бўлган маҳсулотлар бактериянинг 
кўпайишини чеклайди. Озиқа муҳити оқиб турганда бактериялар ҳар 15 - 18 
минутда бўлиниб туради. Суюқ озиқ муҳитда бактериялар ўсиш тезлигининг 
вақтга қараб ўзгаришини кузатиш мумкин. Озиқ муҳитга тушган 
микроорганизмлар аввало унга мослашади, сўнг тезлик билан кўпаяди ва 
максимумга чиқади. Озиқ моддаларнинг камайиши ва ҳосил бўлган 
маҳсулотларнинг кўпайишига қараб, ўсиш секинлашади ва тўхтайди (25-
расм). 
 
Агар бактериялар янги тайёрланган озиқ муҳтига экилса, биринчи 
даврда улар кўпаймайди, бу давр 
лаг-фаза
 
даври дейилади, лаг-фаза даврида 
бактериялар озиқ муҳитга мослашади. Озиқ муҳитнинг рН и ёки унинг 
таркиби организм учун қулай бўлмаса, унда лаг-фаза узоқ давом этади. 


54 
Булардан ташқари, бактериялар ҳужайраси бўлинишга тайёр бўлмаслиги ёки 
захира озиқ моддалар етарли бўлмаслиги, энергия етишмаслиги натижасида 
ҳам лаг-фаза даври чўзилиб кетади. Қулай шароитда лаг-фаза жуда тез ўтади: 
1.
Лаг-фаза 
даврида ҳужайраларда нуклеин кислоталар миқдори 
кўпаяди, бу эса кўплаб оқсил синтезланишига олиб келади. Ҳужайралар 
сувга тўйинади, ферментларнипг активлиги ортади, буни И. Л. Работнова ва 
бошқалар (1959) аниклаганлар. 
2. Лаг-фазадан сўнг 

Download 8,75 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   49   50   51   52   53   54   55   56   ...   161




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish