Ўзбекистон республикаси олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги мирзо улуғбек номидаги ўзбекистон



Download 8,75 Mb.
Pdf ko'rish
bet15/161
Sana27.06.2022
Hajmi8,75 Mb.
#710534
1   ...   11   12   13   14   15   16   17   18   ...   161
Bog'liq
Микробиология ва вируслогия Ваҳобов А.Ҳ. Иноғомова М. (2)

 
пандора 
 
 


16 
 БАКТЕРИЯ ҲУЖАЙРАЛАРИНИНГ ШАКЛЛАРИ ВА 
МОРФОЛОГИК ТИПЛАРИ
 
 
Эукариотлар ва прокариотлар. 
Микроорганизмларнинг кўпчилиги 
бир ҳужайралидир. Бактерия ҳужайраси ташқи мухитдан ҳужайра пўсти, 
баъзан эса фақат цитоплазматик мембрана билан ажралиб туради. Ҳужайра 
ичида ҳар хил структуралар мавжуд. Ҳужайра тузилишига қараб, 
организмлар икки типга - 
эукариот 
ва 
прокариот 
ҳужайрали организмларга 
бўлинади (2-жадвал). Агар микроорганизм ҳақиқий (чин) ядрога эга бўлса, 
ундай ҳужайраларга 
эукариот 
ҳужайрали организмлар (грекча 
эу 

чин, 
карио - ядро 
демакдир).
2-жадвал 
Прокариот ва эукариот организмлар белгиларини ўзаро таққослаш 
Белгилар
Прокариотлар
Эукариотлар
Ядро
Митоз 
йўли 
билан 
бўлинади 
ядро 
мембранаси йўқ 
Митоз 
йўли 
билан 
бўлинади 
ядроси 
мембрана билан ўралган 
ДНК нинг ҳолати 
Гистонлар 
билан 
боғланмаган 
алоҳида 
молекулалар 
Гистонлар 
билан 
боғланган 
ҳолда 
хромосомаларда 
жойлашаган 
Мембраналарнинг 
таркиби 
Стероллар учрамайди 
Стероллар бор 
Нафас олиш системаси 
Мембраналар 
ёки 
мезосомалар 
нафас 
олиш 
системалари. 
Митохондриялар 
учрамайди. 
Митохондриялар 
мавжуд, нафас олиш 
системалари 
мембраналар 
билан 
ўралган органеллалар 
Рибосомаларнинг 
катталиги 
70S 
80S 
Цитоплазманинг 
ҳаракати 
Цитоплазма 
ҳаракатланмайди 
Цитоплазманинг 
ҳаракати аниқ 
Ҳужайра пўсти 
Химиявий 
таркибида 
пептидогликанлар 
комплекси бор 
Ҳужайра пўсти органик 
ва 
анорганик 
моддалардан тузилган. 
Хивчинлар
Бир ёки бир неча 
фибриллалардан ташкил 
топган жуда нозик ва 
майда 
20 
та 
фибрилладан 
ташқил топган: улар 
2х9х2 
ҳолатидаги 
гуруҳларда тўпланган 
Вакуоласи
Камдан-кам учрайди 
Доим учрайди 
Ҳужайраларнинг қуруқ 
моддаси 
10
-15
-10
-11
г 
10
-11
-10
-7
г


17 
Антибиотикларнинг 
таъсири 
Пенциллинга сезгир ёки 
таъсирчан 
Пенциллинга 
сезгир 
эмас, таъсирчан эмас 
Юқори 
температурага 
чидамлилиги (вегетатив 
ҳужайраси) 
75-90
0
С 
40-60
0
С 
Гамма 
нурларига 
чидамлилиги 
Чидамлилиги юқори 
Чидамлилиги паст 
Анаэробиоз
Факультатив ва облигат Факультатив 
Фотосинтез жараёни 
Бактериохлорофилл 
пигменти, 
қайтарувчилиар: H
2
S ва 
S бошқа бирикмалари, 
органик моддалар 
Хлорофилл а, в, с, д ёки 
е, кислород ажралади, 
қайтарувчи – H
2

Жинсий жараёни 
Мейоз учрамайди, баъзи 
фрагментлари учрайди 
ва 
ирсий 
информациянинг 
маълум бир қисми ўтади
Жинсий 
процесс 
систематик 
ҳолда 
учрайди, мейоз мавжуд 
ва хромосомалар ҳамма 
ирсий 
хусусиятларни 
ўтказади 
Хромосомалар сони 
Битта хромосома 
Бирдан 
ортиқ 
хромосомалар 
Хромосомалар таркиби 
ДНК 
ДНК ва оқсил 
Хромосомалар сони 
Гаплоид
Гаплоид ёки диплоид 
Цитоплазматик ДНК 
Плазмидалар 
ва 
эписомалар (мембрана 
билан ўралмаган) 
Митохондриялар, 
хлоропластлар, 
центриолалар, Гольжи 
аппарати, 
кинетосомалар 
(базал 
таначалари) 
Гаметалар
Организмнинг ўзи 
Организмнинг ўзи ёки 
мейознинг махсус 
маҳсулотлари 
ДНК концентрацияси 
граммларда гаплоид 
ядрога нисбатан 
4,3 
.
10
-15 
1,5 

10
-12 
Эукариотларга замбуруғлар, сув ўтлари, содда ҳайвонлар - протистлар 
кирса, 
прокариотларга 
бактериялар 
ва 
кўк-яшил 
сувўтлари 
(цианобактериялар) киради. Эукариотлар ҳужайрасида ядро ва унда 1 - 2 
ядроча, хромасомалар, митохондрий, рибосомалар, фотосинтез жараёнини 
олиб борувчи организмларда эса хлоропластлар, Гольджи аппаратлари, ДНК, 
РНК ва оқсиллар мавжуд. Рибосомалари эса 80 S ни (Сведберг коэффиценти) 
ташкил қилади.


18 
Ядро аппарати содда (диффуз ҳолда) бўлган микроорганизмлар 
прокариотлар 
дейилади. Прокариот ҳужайраларда ядро билан цитоплазма 
орасида аниқ чегара йўқ, ядро мембранаси бўлмайди. Уларда ДНК махсус 
структурага эга эмас. Шунинг учун прокариотларда митоз ва мейоз 
жараёнлари амалга ошмайди. Рибосомалари эса 70 S ни ташкил қилади. 
Митохондрия ва хлоропластларга эга эмас. Митохондрий вазифасини 
мезосомалар (цитоплазматик мембранадан ҳосил бўлган структура) 
бажаради. 
 
Бактерияларнинг шакллари.
Ташқи кўринишига қараб улар уч 
гуруҳга бўлинади: шарсимонлар - кокклар, таёқчасимонлар - бактериялар ва 
бациллалар, спиралсимонлар - вибрионлар, спириллалар ва спирохеталар.
Шарсимон бактериялар 
кокклар
(коккус - лотинча дон) дейилади. Улар 
сферасимон, эллипссимон, нўхотсимон ва бошқа кўринишга эга бўлади. 
Бактерия ҳужайраларининг бир - бирига нисбатан жойланишига қараб, ҳар 
хил номланади. Шарсимон бактериялар ҳужайраси бўлиниб, айрим 
жойлашса улар 
монококклар, 
ҳужайра бўлиниши натижасида ҳар хил узум 
боши каби тўпламлар ҳосил қилса - 
стафилококклар 
дейилади. Бактериялар 
бўлингандан сўнг иккитадан бўлиб жойлашганлари - 
диплококклар

бўлиниши натижасида узун занжир ҳосил қилса - 
стрептококклар, 
тўрттадан бўлиб жойлашса - 
тетракокклар, 
куб ёки пакет шаклида 
жойлашса - 
сарциналар 
деб аталади. 
Бактериялар
таёқчасимон (цилиндрсимон) ёки эгилган вергулсимон 
шаклларда ҳам бўлади. Таёқчасимон бактериялар узунлиги, катта - 
кичиклиги, кўндаланг кесими, ҳужайра учининг кўриниши, ҳужайраларининг 
ўзаро жойланишлари билан фарқланади. Ҳужайра учлари тўғри кесилган, 
овал ёки ўткирлашган бўлиши мумкин. Бактериялар айрим ёки якка-якка
таёқчалар, иккитадан жойлашган 
диплобактериялар, 
спора хосил 
қилувчилари бўлса 
диплобациллар, 
занжир ҳосил қилувчиларини эса 
стрептобактериялар (стрептобацилла 
) дейилади (4- расм ). 
Баъзан буралган ёки спиралсимон ёки пармасимон буралган 
(спирохета) кўринишга эгалари ҳам учрайди, улар 
спириллалар (
спира - 
лотинча
 
буралган). Спириллаларни бурилишга эга бўладиган калта 
эгилганлари 
вибрионлар (вибрио -
лотинча қайриламан) деб аталади (4 ва 5 
расмлар). 
Бактерияларнинг 
ипсимон
шакллари, кўп ҳужайралилари ҳам бўлиб, 
ҳужайранинг ташқи томони ҳар хил ўсимталар ҳосил қилади. Уларнинг 

Download 8,75 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   11   12   13   14   15   16   17   18   ...   161




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish