Ўзбекистон республикаси олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги мирзо улуғбек номли


ОИЛАДА БОЛАНИ АЛЬТРУИСТИК РУҲДА ТАРБИЯЛАШНИНГ



Download 3,35 Mb.
Pdf ko'rish
bet141/161
Sana21.06.2022
Hajmi3,35 Mb.
#689619
1   ...   137   138   139   140   141   142   143   144   ...   161
Bog'liq
MILLIY KONFRENSIYA 202

ОИЛАДА БОЛАНИ АЛЬТРУИСТИК РУҲДА ТАРБИЯЛАШНИНГ 
МИЛЛИЙ ХУСУСИЯТЛАРИ 
 
Н.Б.Атабаева, 
ТДПУ докторанти
 
 
Шахс камолоти, акмеологик ривожланиши масаласи барча даврларда 
муҳим аҳамиятга эга бўлган. Айниқса, боланинг илк ижтимоийлашув маскани 
бўлмиш оиланинг бола ҳулқини ривожланишида ўрни беқиёсдир. Хусусан, 
2019 йил 7 июнь куни қабул қилинган Вазирлар маҳкамасининг №472-сонли 
қарорида қабул қилинган “Психология соҳасида кадрларни тайёрлаш тизимини 
янада такомиллаштириш ва жамиятда ҳуқуқбузарликнинг олдини олиш чора-
тадбирлари тўғрисида”ги қарорнинг 14 –бандида келтирилган “Психологик 
саломатлик йўлида Ўзбекистон” борасида белгиланган вазифалар бунинг яққол 
мисолидир.
Ҳар 
қандай 
миллатнинг 
миллийлигини 
сақлаб 
қолиш 
ва 
ривожлантиришда оиланинг ўрни ва таъсири беқиёсдир. Чунки, инсоннинг 
дунёқараши, энг соф ва покиза туйғулари оилада, ота-она, бобо-буви, ака-ука, 
опа-сингил таъсирида шаклланади, ўзгаради, ривожланади. Зеро, “Қуш уясида 
кўрганини қилади”, деган нақл бежизгамасдир. Шарқ мамлакатлари ва 
уларнинг миллий менталитети ҳақидаги сўз юритишдан олдин алоҳида 
таъкидлаб ўтиш жоизки, мазкур халқлар 3 та катта диний-мафкуравий 
босқични (зардўштийлик, буддавийлик, ислом) ўз бошидан кечирганлиги ва 
ҳар бир мафкуравий-диний таъсирлар даври тугагунча неча авлодлар 
алмашганини ва бу жараёнларнинг миллат феъл-атворида ўчмас из 
қолдирганини унутмаслик керак. Лекин шунга қарамай, ҳар бир диний-
мафкурада эзгулик, яхшилик масаласи ўз қадрини йўқотмаган. Шахсда 
альтруизмдек миллий хусусият мотивларига асосланган хулқни тарбиялаш 
масаласи муқаддас манбалар, жумладан, энг қадимги қўл ёзмалардан 
ҳисобланган «Авесто» да ҳам «болани эзгу фикр, эзгу сўз, эзгу амал қилишга 
ўргатиш» тарзида баён этилган. Болада албатта, эзгу сўз, фикр, амал оила 
қуршовида тарбияланади. 


294 
Дарҳақиқат, бола оила даврасида энг муҳим миллий қадриятларни 
ўзлаштиради. Бундай қадриятлардан энг муҳими хушмуоамалалик, мулойимлик 
каби миллий хусусиятларни намоён этишга ёрдам берадиган қадрият – бу 
тилдир. Тил лексикаси ҳам алоҳида олинган одамни фикрлаш тарзининг 
индивидуал хусусиятлари даражасида автоном яшайди, ҳам маданий жиҳатдан 
универсал – идиомалар, фразеологизмлар, мақоллар ва маталлар шаклларида 
мавжуд. Айнан фарзанд тарбиясида идеома, мақол ва маталлардан фойдаланиш, 
уларда илгари сурилган инсонпарварлик ғояларини шахс онгига сингдириш 
миллий хусусиятларни тарбиялашда катта аҳамиятга эга. Жумладан, 
кишиларнинг ўзаро бир-бири билан саломлашиши ҳам тил, миллат 
маданиятини билдиради. 
Ҳақиқатан, ҳар бир ота-она фарзандига тарбия-одоб бериб, болада ахлоқий 
дунёқарашни шакллантирар экан, энг аввало, саломлашишни ўргатади. 
Жаҳонда одобнинг бу жиҳатига эътибор бермайдиган бирор миллат ёки халқ 
йўқ. Бежизга доно халқимиз «Гапнинг боши – калом, одоб боши – салом», 
демаган. Бирор нотаниш киши билан кўришиб-танишмоқчи бўлсангиз, салом 
беришингиз билан гап-гапга қовушади, ўртадаги бегонасираш, ноқулайлик 
барҳам топади. Саломлашиш туфайли кишилар ўртасида ўзаро ҳурмат, 
самимият ва бир-бирига нисбатан меҳр-муҳаббат пайдо бўлади. “Сизга тинчлик 
тилайман” деган инсоннинг қалбида ҳамиша меҳр-оқибат туйғуси уфуриб 
туради. Шу боисдан, болага ўргатиладиган дастлабки сўзлар қаторида 
“Ассалому алайкум”, “рахмат” сўзлари катта аҳамиятга эгадир. 
Бундан ташқари, тил маданиятини ўзида мужассам этган ва оила 
даврасидан бошқа жойда олиш мумкин бўлмаган, онанинг болага меҳри 
тимсоли ҳисобланган оналарнинг алласини олсак:
Сендан келар гул иси, алла, болам, алла. 
Ота-онамнинг бириси, алла, болам, алла. 
Сен кўзимнинг нурисан, алла, қўзим, алла, 
Жасур, мард суянчимсан, алла, қўзим, алла. 
Шу каби аллада ишлатилган сўзлар орқали она ўз фарзандининг жасур, 
мард, суянса бўладиган, маъсулиятли фарзанд бўлиши билан боғлиқ 
психологик дастурни унинг онг остига йиллар давомида сингдириб боради. 
Натижада, инсон психофизиологиясига мувофиқ бола ўз хулқида шундай 
миллий хусусиятларни шаклланиши учун интила бошлайди. Бунинг ижтимоий 
психологик сабабларидан бири – она ўз фарзандига алла айтаётганда ўз 
ижтимоий кутувларини алланинг сўзларига жойлаштиради. Аллада 
қўлланилаётган ибораларни амалдаги ижросини кўриш учун эса ўз тарбиячилик 
маҳоратини ишга солиб, фарзандига бор меҳрини беради. Бу она меҳри ва 
шахсий намунаси таъсирида бола чиндан ҳам меҳрибон, жасур, маъсулиятли 
бўлиб вояга етади.
Фарзандда миллий хусусиятларни тарбияланишига таъсир этувчи миллий 
қадриятлардан яна бир – бу меҳмондўстликдир. Ўзбеклардаги меҳмондўстлик 
болада атрофдагиларга хушмуомала бўлишни, ўзгаларга ғамхўрлик қилишни, 
уйни саришта тутишни, конструктив мулоқот ўрната олиш қобилиятини, 


295 
толерантликни ва эмпатия, шу билан бир қаторда беғаразлик, беминнатлик 
ҳисларини тарбиялашда муҳим ўринга эга.
Меҳмон деб аслида, бошпана, егулик ва ичгулик билан таъминлашингиз 
учун уйингизга мусофир ҳолда вақтинча нозил бўлувчи кишига айтилади.
Зиёфат, яъни меҳмоннавозлик ва меҳмон кутиш олийжаноб хулқлардан 
бўлиб, фозил кишилар бу нарсага қадим-қадимдан бери амал қилиб 
келадилар. Халқимиз меҳмондўстлиги, меҳмоннавозлиги билан шуҳрат 
қозонган. Бирор ўзбек хонадони, оиласи йўқки, меҳмонни хурсандчилик билан 
кутиб олмаган, уйидаги бор неъматларни дастурхонга келтириб тўкмаган бўлса. 
“Меҳмон – отангдан улуғ”, “Меҳмон келар эшикдан, ризқи кирар 
тешикдан”, “Меҳмон олдида ҳатто мушугингни пишт дема” каби мақол ва 
ҳикматлар бежизга айтилмаган. 
Меҳмондўстлик ажойиб ҳислат бўлиб, одамлар ўртасидаги дўстлик, 
биродарлик 
ришталарини 
мустаҳкамлашга 
хизмат 
қилади. 
Ўзбек халқи «Меҳмонхонанг тор бўлса ҳам меҳру дилинг кенг бўлсин», 
дейишади. 
Меҳмон эҳтиёж юзасидан келган бўлса, уни ортиқча саволлар билан 
қийнамай, буни айтишига имкон бериш керак. Гапларини диққат билан 
тинглагач, уни ҳижолатга қўймай, сўраганини беришга ёки илтимосини 
бажаришга ҳаракат қилинг. Баъзида келган меҳмон юзини сидириб, ўз 
муддаосини айтишга журъат қилолмаслиги мумкин. Шундай ҳолатда сезгирлик 
ва фаросатни ишга солиб, унинг дилидагини топа билиш фозил одамларнинг 
ҳислати.
Қадимги арабларда олийжанобликнинг шундай бир кўриниши бор экан: 
Муҳтожроқ киши бадавлат одамларни зиёрат қилганда, ҳалиги бадавлат киши, 
ҳол-аҳвол сўрагандан сўнг, хизмат(?), дея келиш сабабини сўрарди. Шунда 
зиёратга келган муҳтож киши: “Сизга салом бергани ва карамли юзингизни 
зиёрат қилгани келдим”, дер эди. Шунинг ўзида бадавлат мезбон ташриф 
буюрган киши ёрдамга муҳтожлиги англар ва у ҳеч нарса сўрамаса, ҳам унга 
эҳсон ва мурувват қиларди. Мана шу ҳолатнинг ўзиёқ меҳмондўстлик шахсда 
альтруизм мотивларига асосланган миллий хусусиятларни шаклланишига сабаб 
бўлишини кўрсатиб беради.
Ўзбек халқининг қон-қонига сингиб кетган қадриятлардан яна бири – 
қарияларни эъзозлашдир. Катталарни, кекса ота-оналарни, нуронийларни 
эъзозлаш, уларга ҳурмат кўрсатиш негизида ўзаро ғамҳўрлик, меҳр-мухаббат, 
ўзгаларни қадрлаш, уларга беминнат ёрдам кўрсатиш каби инсонпарварлик 
ҳислари тарбияланади. Шу ўринда бир ривоятни келтирсак.
“Қадим-қадим замонда бир мамлакатда қарияларни ўлдиришдек мудҳиш 
одат бўлган экан. Подшо саройида хизмат қиладиган бир йигит эса, кекса 
отасини жуда яхши кўраркан. Шу боис уни бемаврид ўлимдан асраб қолиш 
илинжида тоғ этагидаги хилват ғорга яширибди. Сўнгра вақти-вақти билан ҳол-
аҳволидан хабар олиб турадиган бўлибди.
Иттифоқо, бир куни подшо ов қилиш учун тонг саҳарлаб ўша тоғ томон 
отланибди. Тушга қадар ўлжаларни қува-қува чарчагач, парилар маскани 


296 
аталмиш чоғроққина кўл бўйида дам олмоқчи бўлиб, мулозимларига чодир 
тикишни буюрибди. Ўзи баланд қирғоқ ёқасида туриб, пастга қараган экан, сув 
ичра ярқираётган тухумдай гавҳарга кўзи тушибди. Навкарларига дарҳол уни 
олиб чиқишни буюрибди. Йигитлар бирин-сирин сувга шўнғийверибди, аммо 
бирортаси ҳам гавҳарни тополмай қуруқ чиқаверибди. Бундан асаби қўзиган 
шоҳ “Энди амр қиламан: бу сафар ким гавҳарни олиб чиқса, мукофотланади, 
акс ҳолда, ўлимга маҳкум этилади!” деган шарт қўйибди. Шунда ҳалиги йигит 
“Бунақада мен ҳам ўлиб кетишим муқаррар. Баски, вақт ғаниматида отам билан 
видолашиб кела қолай!” деб, ҳеч кимга сездирмай, ғор сари ошиқибди. Уни 
ғамгин қиёфада кўрган отаси сабабини сўрабди. Воқеани эшитгач, “Кўл бўйида 
дарахт борми?” деб сўрабди. “Ҳа!” жавобини олгач, “У ҳолда, дарахтга чиқиб, 
яхшилаб қара: балки шохида қуш уяси, ичида гавҳар бордир. Унинг шуъласи 
сувга тушиб жилоланаётгандир!” дебди. 
Йигит отаси ўгитига амал қилибди. Подшога “Мен сувга чуқурроқ 
шўнғимоқчиман, дарахтдан сакрашимга изн беринг!” дебди. Рухсат теккач, 
дарахтга чирмашиб чиқиб, кўл узра тарвақайлаган шохини кўздан кечирибди. 
Қараса, пастга энгашган бир инда ростданам гавҳар ярақлаб турганмиш. Уни 
пастга олиб тушиб, подшога узатибди. “Гавҳар кўл тубида эмас, дарахт шохида 
эканлигини қандай билдинг?” деган саволга жавобан ноилож отаси билан 
бўлган суҳбатни айтиб берибди. Бу гавҳар борлигини шу макон эгалари – 
парилар ҳам билишмаган экан. Чолнинг зукколигига тан берган подшо 
қарияларни ўлдириш қонунини бекор қилибди.” 
Бу “Қари билганни пари билмас”, “Қари бор уйнинг зари бор”, “Қарида 
ҳислат кўп”, “Қарияли уй – мактаб”, “Ақлли қария – оқиб турган дарё”, “Қария 
– қариндошлар пойтуғи” “Ҳар кексада – бир нақл” сингари мақолларимизнинг 
яратилиши тарихига нисбат берилган ривоятдир. Мазкур нақлларнинг 
барчасида кексаларнинг оқилу донолиги, бой тажрибага эгалиги, доимо адолат 
юзасидан иш кўриши бебаҳо ҳислатлар сифатида улуғланади ва катталарга 
ҳурмат, энг аввало, ота-онага эътибордан бошланиши уқтирилади. Энг муҳими, 
мана шу нақлларнинг амалдаги тадбиқи болада олтин-кумушнинг эскиси 
бўлмаганидек, зурриётларига меҳрибон-ғамхўр, содиқ-вафодор, моддий-
маънавий мададкор ота-онанинг ҳам баҳоси бўлмаслиги ҳақидаги тушунчани 
тарбиялаб боради. 
Хулоса қиладиган бўлсак, ота-онанинг хулқ - атвори модели бола учун 
тайёр намунадир. Шуларни ҳисобга олган ҳолда шахснинг миллий ўзлигини, 
миллий мансублигини кўрсатиб турувчи миллий хусусиятлар оилада 
шаклланади. Шу боисдан ота-оналар фарзанд тарбиясида “шахсий намуна” 
вазифасини бажаришларини унутмасликлари ва болага миллий хусусиятлардан 
бўлган ўзаро ёрдам, ўзаро ҳурмат, ўзаро ғамхўрлик ҳисларини сингдириб 
боришлари ҳамда тарбияда миллий анъаналар, урф-одатлар, эртак 
қахрамонлари образларидан ҳам унумли фойдаланишлари даркор. Шундагина 
шахсда миллий хусусиятлар барқарор характерга эга бўлиб, шахс қадриятлари 
тизимига сингиб кетади. 

Download 3,35 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   137   138   139   140   141   142   143   144   ...   161




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish