Ўзбекистон республикаси олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги мирзо улуғбек номли


ТАЪЛИМДА ЁШЛАР АҲЛОҚИЙ ФАОЛЛИГИНИ ТАЪМИНЛАШДА



Download 3,35 Mb.
Pdf ko'rish
bet117/161
Sana21.06.2022
Hajmi3,35 Mb.
#689619
1   ...   113   114   115   116   117   118   119   120   ...   161
Bog'liq
MILLIY KONFRENSIYA 202

ТАЪЛИМДА ЁШЛАР АҲЛОҚИЙ ФАОЛЛИГИНИ ТАЪМИНЛАШДА 
ПСИХОЛОГИЯНИНГ ЎРНИ 
 
Д.З.Очилова., 
Қарши тумани
22-мактаб психологи 
 
Бугунги кунда
 
дунёнинг ривожланиши, унда кечаётган турли-туман 
ижтимоий-сиёсий жараёнлар ичида, мамлакатга, ёшларга, шунингдек талаба ва 
ўқувчиларга нисбатан турли таҳдидлар, ёшларимиз онги ва қалбига ёт 
ақидаларни сингдиришга уринишлар давом этмоқда. Бундай ҳолатларда доимо 
халқимиз манфаатлари, ҳақиқат ва адолат йўлидан собитқадамлик билан 
бориш, ўқув-услубий, илмий-тадқиқот ишларини такомиллаштириш ҳамда 
маънавий-мафкуравий ишларимизни демократия тамойиллари билан уйғун 
ҳолда бўлишига, миллий ва умуминсоний қадриятларни муштараклигига, инсон 
омили масалаларига жиддий эътибор бериш талаб этилади.Агар жамият 
ҳаётида маънавий-маърифий омиллар барча давлатлар сиёсатининг асосий 
йўналиши бўлмаса, ахлоқий етуклик, ҳамкорлик, ҳамжиҳатлик, ҳамфикрлик, 
инсонпарварлик, демократия ва қонун устуворлигига таяниш, фан ва техника 
ютуқларидан, ахборот технологиялари ва воситаларидан тараққиёт ва инсон 
манфаатлари йўлида ижобий равишда фойдаланишга эришилмаса, инқирозий 
жараёнлар, фалокатли тўқнашувлар, экологик фожиалар кўпайиб ва кенгайиб 
бораверади.Маънавият, маърифат ва замонавий ахборотлар мажмуаси - 
келажак сари одимлаётган инсоният ва ёшлар олдида қандай миллий,
 
минтақавий муаммолар, қийинчиликлар, синовлар турганлигини етарли 
даражада аниқ тасаввур этишга
 
ўзининг ижобий таъсирини кўрсатади.
 
Ўзбекистон Республикаси биринчи Президенти Ислом Каримовнинг 
“Юксак маънавият – енгилмас куч” асарида маънавият, ғоя ва мафкура 
масалалари бўйича концептуал фикр-мулоҳазалар билдириб, ,,...маънавий 
юксалишга эришиш – бу бир йиллик ёки беш-ўн йиллик иш эмас. Халқ, миллат 
ўз миллий маънавиятини йиллар, асрлар давомида юксалтириб, бойитиб 
боради. Чунки маънавият қотиб қолган ақидалар йиғиндиси эмас, аксинча 
доимий ҳаракатдаги узлуксиз жараён бўлиб, тараққиёт давом этар экан, унинг 
шиддатли юриши туфайли маънавий ҳаёт олдига қўйилган талаблар ҳам 
муттасил пайдо бўлаверади”, деб таъкидланган қарашларидан келиб чиққан 
ҳолда маънавий-мафкуравий ишларни ташкил этиш, олиб бориш ва унинг 
самарадорлигини ошириш борасидаги ёндашув, шакл ва усулларни давр 
талаблари асосида такомиллаштиришни тақозо этмоқда.
Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев таъкидлаб 
ўтганидек, бугунги кунда “Олдимизда турган энг муҳим ва долзарб 
масалалардан бири – юксак маънавиятли, замонавий билим ва касб-ҳунарларга, 
ўз мустақил фикрига эга бўлган ёшларни миллий ва умуминсоний қадриятлар 
руҳида тарбиялашдан иборат эканини яхши тушунамиз. 
Мамлакатимиз аҳолисининг ярмидан кўпини ёшлар ташкил этишини 
инобатга олсак, бу нақадар жиддий масала экани янада яққол аён бўлади. 


243 
Аввваломбор, “оммавий маданият” кўринишида кириб келаётган турли 
таҳдидлар, гиёҳвандлик, диний экстремизм, миссионерлик каби бало-
қазолардан ёшларимизни асрашга, уларнинг таълим-тарбиясига ҳар биримиз 
масъул эканимизни ҳеч қачон унутмаслигимиз керак”, деган сўзлари заминида 
талаба ёшлар ўртасида олиб бориладиган ишларни танқидий таҳлил қилиш, бу 
соҳадаги устувор вазифалар доирасида фаол ишлаш талаб этилмоқда. Таълим 
жараёнининг натижаси ўзлаштириш ички ва ташқи фаолиятини мақсадга 
мувофиқ равишда ўзгартиришдир. Таълим бир одамнинг бошқасига билим ва 
кўникмалар беришидир. Билим, кўникма ва малакалар таълим жараёнининг 
натижасидир. Билимларни ўзлаштириш жараёни муаммоси П.Я.Галперин ва 
Н.Ф.Тализина томонидан ўрганилган. Улар ақлий хатти – харакатларини
босқичма – босқич шакиллантириш назариясини ишлаб чиққанлар.
Муаллифлар ақлий хатти – харакатларни моддий холда ташқи нутқ 
ёрдамида ҳамда ақлий шакилда, фикрда номоён бўлишини изохлаб берадилар. 
Ақлий хатти – ҳаракатларнинг биринси босқичи расм, шема, диаграмма ва 
шартли белгилар тарзида ўз ифодасини топади. Ақлий хатти – ҳаракатларнинг 
иккинчи босқичи кўргазмалардан олган тасаввурлари тўғрисида ўқувчиларнинг 
овоз чиқариб, фикр юритишдан иборат. Учинчи босқич эса, субьект онгида 
тасаввур, тушунча, қонуният, хосса, хусусият, операция, усул тариқасида 
номоён бўлади. Маълумки, ўқувчиларга таклиф этиладиган ахборотлар ақл 
бовар қилмайдиган даражада тезлик билан кўпайиб бормоқда. Шунингдек, 
уларнинг жуда тез эскириб қолиб, янгилашни тақозо этиши ҳам ўз – ўзидан 
маълум бўлмоқда. Тўртинчи босқич бажарилган хатти – харакатлар ички 
режада овоз чиқарилмай бажарилади. Бешинчи босқич эса фаолиятни фикран 
бажаришга ўтилади. Бундан равшан кўриниб турибдики, материялни асосан 
ёдлаб олиш ва ҳотирада сақлаб қолишга асосланадиган таълим ҳозирги 
талабларга қисман жавоб бермоқда. Ўқувчиларга ҳамиша янгиланиб турадиган 
ахборотни мустақил ривишда ўзлаштириб боришга ва ўқишни битириб 
келгандан кейин, кишига жадал сурьат билан ўсиб бораётган фан – техника 
тараққиётидан орқада қолиб кетмаслик имкониятини берадиган қобилятлар 
тараққиётини берувчи тафаккур сифатларини таркиб топтириш муаммоси 
биринчи ўринга чиқиб бормоқда. 
Аммо ўзлаштиришнинг самарадорлигини оширишда муоммала таълим, 
ноанъанавий таълим усулларини қўллаш муҳим аҳамиятга эгадир.
Таълим олувчиларнинг таълим фаолиятига кўра таълимнинг қуйидагича 
методлари ажратилган: 
1) Тушунтирув кўрсатмалилик методи – бу метод репродуктив метод 
бўлиб, унда фаолият ўқитуўчи томонидан оширилиб борилади. Ўқувчилар 
таълим жараёнида билим оладилар, танишадилар. Бу метод жуда кенг 
тарқалган методлардан бири бўлиб, уни такомиллаштирилган усуллари мавжуд, 
бу – программалаштирилган таълимдир. 
2) Репродуктив методда ўқувчи фаолияти кўпсатиб, унда ўқувчига 
берилаётган билимни қайта хотирада тиклаб, олинган билимни нуша сифатида 
қабул қилади. 3) Муаммоли таълим методи – ўқитувчи томонидан ташкил 


244 
этилиб, у продуктив характерга эгадир. Ушбу метод орқали ўқувчи билим ва 
малакани шакиллантиради. Ушбу методни такомиллаштириш йўлларидан бири 
ишчан ўйинларни ташкитл этишдан иборатдир.Ёшлар ўртасида олиб 
борилаётган турли йўналишдаги ўқув, илмий, маънавий-маърифий ва 
тарбиявий ишлар орасида 
 
соғлом рақобат муҳитини яратиш, ибратли 
ёшларнинг ютуқларини жамоа ўртасида кенг тарғиб қилиш масаласи ҳам 
муҳим аҳамиятга эга бўлган йўналишлардан бири ҳисобланади.
Нима учун рақобат, аниқроғи соғлом, ижобий ва ижодий рақобат – бу 
инсон ривожланишидаги энг яхши омил сифатида эътироф этилади? 
Чунки, рақобат – биз фикран ўрганиб қолгандан кўра анча кенг тарқалган 
ҳодиса ҳисобланади. У на фақат сиёсат ва иқтисодни қамраб олган, биз 
болалигимиз пайтиданоқ, то умримизнинг охиригача мактабда, ишда, 
муҳаббатда, оилада ва хатто турли қизиқишларимиз доирасида ҳам баҳслашиб 
келамиз. Рақобат – инсоний муносабатлар доирасида бир томондан, ўзаро 
ҳамкорликда ишлаш элементлари (унсурлари)ни ҳам, иккинчи томондан 
бузғунчилик ҳолатларини ҳам ифода этади. Бунда кўпинча шахсий сифат ва 
аниқ шарт-шароитларга боғлиқ бўлади, ушбу соҳада тадқиқот олиб борган 
мутахассисларнинг фикрича кўпроқ шахснинг маданиятига ҳам боғлиқ бўлади.
Турли 
мамлакатлар 
Университетлари 
ёшлари 
ўртасида 
сўровнома 
ўтказилганда, уларнинг рақобат ҳақидаги фикрлари бир-биридан фарқ қилиши 
аниқланган. Масалан, Японияда талабанинг мақсади ўз устида ишлаш, шахсий 
ўсиш ва ривожланишни, бошқа мамлакат ёшларида Венгрия ва Канадалик 
ёшларда рақиб ва ўзини ўзи такомллаштириш воситаси сифатида қараган, 
эътибор марказида эса шахсий “Мен”лиги турган. Ўзи соғлигига бўлган 
муносабатни ўзгартиради, спорт, соғлом турмуш тарзига риоя қилиш 
малакасини шакллантиради ва бошқалар. Бугунги кунда жамиятимизда 
психологик хизматнинг таркибий мазмуни шахсларнинг индивидуал 
психологик хусусиятларини ўрганиш билан бирга унинг ҳар томонлама камол 
топиши, ҳам маънавий, ҳам ақлий ривожланиши, ўзлигини англаши ва 
қобилиятларини намоён этиши учун тегишли таълим-тарбия ҳамда маънавий-
руҳий шароитлар яратилиши назарда тутади. 

Download 3,35 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   113   114   115   116   117   118   119   120   ...   161




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish