Ўзбекистон республикаси олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги мирзо улуғбек номидаги ўзбекистон



Download 6,37 Mb.
Pdf ko'rish
bet69/111
Sana20.04.2022
Hajmi6,37 Mb.
#566593
1   ...   65   66   67   68   69   70   71   72   ...   111
Bog'liq
Ўзбекистон тарихи Эшов

Сак–массагетлар
Саклар Ўрта Осиё ва Қозоғистоннинг 
тоғлари 
ва 
даштларида 
яшаган 
кўчманчи 
чорвадор 
қабилалардир. Мил.авв.VII – VI асрларда уларга қариндош 
чорвадор қабилалар Қора денгизнинг шимолий соҳилларидан
Хитой чегараларигача бўлган Евросиёнинг кенг ҳудудларида 
жойлашган.
Қадимги форс ёзувлари кўчманчиларни «шақ» деб 
ёритади, 
юнон 
муаллифлари 
эса 
уларни 
«скифлар», 
«сарматлар», «саклар», «массагетлар», «дахлар», «олонлар» 
деб атаганлар. Сакларнинг номлари Эрондаги Сакастон, 
Сеистон вилояти тушунчасида сақланган. 
Аҳамонийлар ёзувларида саклар қуйидаги гуруҳларга 
бўлинганлар: сака тиграхауда («тигра» – «ўткир»
;
«хауда» – «бош 
кийим»), сака хаумаварка – «хаомани улуғлаган саклар», хаома –
«муқаддас ичимлик», «сўғдларнинг нариги ёғидаги саклар» –
сака–тиай–пара сўғдам ва сака–тиай–дарайё – «дарё, денгиз 
нариги ёғидаги саклар». Суза шаҳрида топилган Доро I нинг 


166 
ҳайкалидаги ёзувларда «балчиқ ва тупроқ ўлкаси саклари» 
тилга олинган. Геродот «амиргий» саклар ҳақида хабар беради. 
Олимлар фикрига кўра, «сак» сўзи – бу «қудратли, 
идрокли, эпчил бўлиш», ёки «кучли, азамат, мард» деб 
таржима қилинади. Бехистун ёзувларида кўчманчиларнинг 
юрти умумий ягона бир сўз билан «шак» деб кўрсатилган.
Сакларнинг яшаган ҳудудлари ва жойлашуви чегаралари 
ҳақида жуда кўп илмий адабиётлар мавжуд (В.В.Струве, 
С.П.Толстов, А.Н.Бернштам, Б.А.Литвинский ва бошқ.). 
Сакларнинг ёдгорликлари – қадимги қабристонлар ва мозор–
қўрғонлар жуда кенг ҳудудда топиб текширилган (Каспий, 
Орол денгизи атрофидан Балхаш қўлигача, Помир ва Тангритоғ 
ўлкаларида, Қуйи Зарафшон, Амударё, Сирдарё ерларида). 
Саклар хўжалигида чорвачилик айниқса катта аҳамиятга эга 
бўлган. Бу қабилалар қорамол, майда чорва ҳамда отни кўплаб 
урчитганлар. Сакларнинг ёдгорликларида бронза ва темирдан 
ишланган ҳарбий қуроллар, зеб–зийнат буюмлари, меҳнат 
қуроллари ва сопол идишлар учрайди.
Геродот саклар–массагетларнинг яроғ–аслаҳа ва от–
анжомлари 
ҳақида 
аниқ 
маълумотлар 
келтирган. 
Кўчманчиларнинг 
мозор–қўрғонларида 
шу 
қуроллар 
жумласидан ҳарбий болталар, ханжарлар ва бронза ўқлари 
жуда кўп учрайди. Сакларнинг ўқлари баргсимон, икки ёки уч 
қиррали бўлган, ханжар ва қилич дастасининг боши ёйсимон 
қайириб қўйилган. 
Сак–массагетларни, Геродотнинг айтишича, «баъзилар 
скиф қабиласи деб ҳисоблайдилар». Сакларнинг от–
анжомлари, ўқлари ва ханжарлари скиф яроғ–аслаҳарига 
ўхшайди. Бронзадан ишланган санъат буюмларида ҳам яқин 
хусусиятлар ва катта ўхшашликлар бор. Кўчманчиларни 
мустаҳкам маданий, иқтисодий ва сиёсий алоқалар бир–
бирлари билан боғлаб турган. 
Геродотнинг фикрига кўра, массагетлар ва скифларнинг
турмуш тарзи ҳам бир–бирига ўхшайди ёки «улар отлиқ ва 
пиёда жанг қиладилар”. Кўчманчиларнинг маданий анъаналари ва 
урф–одатлари уларнинг хўжалиги ва яшаш шароитидан келиб 
чиқиб, бир–биридан унча фарқ қилмаган.
Фақат бир жойда “тарихнинг отаси” Геродот хатога йўл 
қўйган. Бу унинг “Темир ва кумушдан ясалган буюмлар 


167 
уларнинг рўзғорида ишлатилмайди, чунки бу металл 
массагетларнинг ерларида умуман учрамайди...” – деган 
сўзларидир. Кўчманчиларнинг мозор–қўрғонларида (Помир, 
Қуйи Сирдарё, Қуйи Амударё, Зарафшон воҳаси) темирдан 
ишланган ханжарлар ва ўқлар топилган.
Массагетлар бу айнан сак қабилаларининг йирик ҳарбий–
сиёсий уюшмасидир. Массагет сўзини икки хил – «улуғ 
гетлар» ёки «йирик сак ўрдаси» деб таржима қилиш мумкин. 
Охирги тушунча «массагет» сўзи маъносига кўпроқ тўғри 
келади. 
Маълумки, «Авесто»да Ўрта Осиёнинг энг қадимги 
чорвадор ва кўчманчи қабилалари “тура”, “дану”, “хъяона” 
номлари билан тилга олинган. Улар кўчманчилар орасида 
ҳарбий–сиёсий қабила уюшмалари вужудга келган даврларда 
яшаганлар. Дастлабки кўчманчиларнинг тарихини ўрганишда 
Қуйи Сирдарёдаги мил.авв. IX–VII асрларга оид Шимолий 
Тагискен мақбараларига эътибор бериш лозим. Улар хом 
ғиштдан 
бино 
қилинган, 
тўртбурчак, 
ҳалқасимон 
мақбаралардир. Тагискен қабрларида кўчманчиларнинг 
сардорлари ва жамоа оқсоқоллари дафн этилган. Айрим 
мақбараларда жуда кўп буюмлар бўлган.
Шу давр «Авесто»да тилга олинган баҳодирлар ва 
подшоларнинг сай–ҳаракатлари, ҳарбий юришлари даврига 
тўғри келади (Кави Xисров ва Франграсён – Афросиёб 
ўртасидаги Чайчаст кўли ёнида жанг, Кави Виштаспнинг 
ғолибона жангида «хьяона ёвузи, сержаҳл» Аштарвант «сохта» 
Аржатасп, «девларни қадрлаган» Даршин устидан ғолиб 
чиқиши, баҳодирлар Вистураш, Кэрсасп ва бошқаларнинг ўз 
душманларига қарши фаолиятлари). 
Демак, бронза давридан бошлаб Евросиёнинг кенг 
ҳудудида чорвадор қабилалар тарқалади. Илк темир даврида 
улар Ўрта Осиёнинг ўтроқ хўжаликларига эга вилоятлари 
(Фарғона, Сўғдиёна, Хоразм, Бактрия, Марғиёна ва Парфия) 
чегараларида 
ҳам 
жойлашадилар. 
Сакларнинг 
мозор–
қўрғонлари Бақтрия ерларида яқин бўлган Помир тоғларида, 
Сўғдиёна чегараларида – Қуйи Амударё сўл ерларида, Қуйи 
Сирдарё ва бошқа жойларда топиб текширилган.
Кейниги даврларда сак–массагетларнинг ерларига бошқа 
кўчманчилар келиб ўрнашганлар. Бу жараён Ўрта Осиёда 


168 
сўнгги даврларда ҳам давом этган. Мил.авв. II минг йилликдан 
бошлаб то ўрта асрларгача чорвадор кўчманчи қабилалар 
деҳқончилик воҳалари чегараларида ва кишлоқ – шаҳар
атрофларида жойлашиб, янги этник, маданий, ижтимоий–
иқтисодий ва сиёсий жараёнларга асос солганлар. Чорвадор 
қабилаларнинг ва деҳқончилик билан шуғулланган аҳолининг 
тарихи узвий боғлиқ бўлиб, Ўрта Осиё халқарининг тарихи ва 
маданияти янги асосда ривожланиб борган. 


169 

Download 6,37 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   65   66   67   68   69   70   71   72   ...   111




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish