Ўзбекистон республикаси олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги мирзо улуғбек номидаги ўзбекистон


Ўзлаштиручи хўжаликларга асосланган ибтидоий



Download 6,37 Mb.
Pdf ko'rish
bet44/111
Sana20.04.2022
Hajmi6,37 Mb.
#566593
1   ...   40   41   42   43   44   45   46   47   ...   111
Bog'liq
Ўзбекистон тарихи Эшов

 
Ўзлаштиручи хўжаликларга асосланган ибтидоий 
(уруғчилик) жамият белиглари 
 
Ўзбек халқи, Ўрта Осиё халқлари ва уларнинг аждодлари 
тарихида илк давлатчиликнинг вужудга келиши масаласини 
ўрганиш долзарб вазифадир. Ўрта Осиёда илк давлатчилик 
тузумига бронза давридаги суғорма деҳқончилик ривожланиши ва 
ихтисослашган ҳунармандчилик замин яратган эди. Алоҳида 
таъкидлаш жоизки, Ўрта Осиёда давлатчилик тизимига ўтиш 
жараёни фақат ички сабабларга боғлиқ бўлмай, Шарқдаги юқори 
даражада ривожланган анъанавий тарихий–маданий алоқаларга ҳам 
боғлиқ эди. Бақтрия ҳудудидан топилган юқори сифатли олтин, 
кумуш ва бронза буюмлари ташқи савдо ва ўзаро алоқаларнинг 
ривожланганлигидан далолат беради. Қадимги Шарқ давлат 
марказлари билан маданий муносабатлар муаммоси долзарб мавзу 
бўлиб, археология маълумотлар ўзаро алоқалардаги мавжуд 
технология ва иқтисодий таъсирни кўрсатади. 
 
Ишлаб чиқарувчи хўжаликларга асосланган ибтидоий 
жамиятнинг белигалари 
Ҳудудий белгилари
Ижтимоий-иқтисодий белгилари 
Қон-қариндошлик алоқалар, умумий уй-
жой ва турмуш тарзи бирлаштирган 
Умумий меҳнат, жамоа фаровонлиги учун 
ҳамма баравар ишлаган 
Умумий мулк, меҳнат қуроллари ва озиқ-
овқат заҳиралари 
Аҳолининг жойлашувидаги қон-
қариндошлик тамойили, маълум ҳудудда 
қариндош уруғ аъзоларининг жойлашуви 
Ҳудуддаги табиий маҳсулотларни 
ўзлаштириш 
Ҳудудий белгилари
Ижтимоий-иқтисодий белгилари 


111 
Илк давлатларнинг ҳудудий асосини бир–бирига яқин 
жойлашган қўшни деҳқончилик туманлари ташкил этган. Хўжалик 
юритиш мақсадида ўзлаштирилган ҳудудларда аҳоли зич 
жойлашган бўлиб, улар қадимги деҳқончилик туман–воҳалари деб 
аталган. Уларнинг ҳар бирида ҳосилдор ерлар ва суғориш 
тизимидан ташқари уй– қўрғонлар ва манзилгоҳлар, экин 
экилмаган ерлар ва яйловлар мавжуд бўлган. Қадимги деҳқончилик 
туманларининг тузилиши табиий–географик, ижтимоий–иқтисодий 
ва маданий муҳит билан боғлиқ эди. Бир неча туманлар вилоятни 
ташкил этган. 
Юқорида кўрсатилган омиллар билан боғлиқ ҳолда 
бошқарувнинг ҳудудий функциялари ҳам вужудга келган. Ушбу 
функциялар туман, вилоят ҳудудларида жойлашган қишлоқ 
жамоалари, туман аҳолиси (бир неча қишлоқ жамоалари) ва вилоят 
(бир неча туман) аҳолисининг муносабатларини назорат қилиш ва 
бошқариб туриш заруриятидан келиб чиққан. 
Шу тариқа илк давлатчиликка ўтиш жараёни бошланган. 
Иккинчи босқич жамоанинг ўзини–ўзи бошқарув муассасаларининг 
йўлбошчи ҳокимиятига тўла бўйсундирилиши билан боғлиқ бўлиб, 
ушбу жараёнда жамоа аъзолари ўртасидаги ички ва ташқи 
алоқаларнинг ҳуқуқий тартиби янада такомиллашиб боради. Бу 
ҳолат эса давлат тизимидаги турли вазифаларнинг ҳуқуқий 
тартибга солиниши ва ҳокимиятнинг ҳуқуқий жиҳатдан 
расмийлаштирилишига олиб келади. 
Юқоридагилардан хулоса қилиб айтиш мумкинки, Қадимги 
Шарқнинг илк давлатлари тарихи дастлаб жамиятнинг қуллар ва 
қулдорларга бўлинишидан бошланмаган экан. Ушбу жараённинг 
муҳим омилларидан бири мулкий табақаланиш бўлмасдан, синфий 
Катта оилаларнинг ажралиб чиқиши 
Алоҳида уй-жойлар, хусусий мулк, 
томорқа, чорва, озиқ-овқат захиралари ва 
ишлаб чиқариш қуроллари 
Ўзини иқтисодий жиҳатдан таъминлай 
оладиган катта оила жамоаларининг 
вужудга келиши 
Аҳолининг аралаш жойлашуви, бир 
ҳудудда турли уруғ намояндаларининг 
жойлашуви 
Янги ҳудуддий ташкилот - ҳудудий 
қўшничилик жамоасининг вужудга келиши 


112 
қарама–қаршиликка алоқаси бўлмаган жамиятнинг ижтимоий–
амалий вазифалар жиҳатидан бўлинишидир. Бу ҳол, энг аввало, 
ижтимоий–иқтисодий, ҳарбий ва диний омилларга боғлиқ бўлган. 
Давлатчиликнинг асослари, сиёсий институтлар шакллангандан 
кейинги чуқур ижтимоий табақаланиш жараёнининг бошланиши 
билан изоҳланади. 
Илк давлатларнинг ишлаб чиқариш фаолиятида дастлаб озод 
жамоа аъзоларининг меҳнати муҳим ўрин тутади. Аҳоли сонининг 
ўсиши ҳамда янги аҳоли жойлаша оладиган ҳудудларга, бўз ерлар 
ва чорва учун яйлов, маъданларга бой манбаларга эга бўлиш 
эҳтиёжи катта ё кичик урушларга сабаб бўлган. Доимий ҳарбий 
тўқнашувлар шароитида баъзи бир давлатлар тор–мор этилиб, 
баъзи бирлари эса кучайиб борган. Саноқсиз асирлар ва хонавайрон 
бўлган жамоа аъзолари қулликка маҳкум бўлганлар. Уларнинг 
меҳнатидан ишлаб чиқариш мақсадларида кенг фойдаланилган. Шу 
тарзда тарихда Қадимги Миср, Оссуриядек ўртамиёна ҳудудга эга 
давлатлардан (ўрта подшоликлар) кейинчалик йирик, дунёвий 
миқёсдаги аҳамонийлар салтанатидек давлатлар вужудга келган. 
Археологик ва ёзма манбаларни ўрганиш шуни кўрсатадики, 
илк темир даври Бақтрия ва Сўғд жамоаларидаги асосий ишлаб 
чиқарувчи кучларни бир неча кичик оилалардан иборат уй 
жамоалари (катта оила вакиллари) ташкил этган. Уй–қўрғонлар 
жойлашувининг ташқи белгилариёқ, уй–жамоалари афтидан анча 
йирик ҳудудий қўшни жамоаларни ташкил қилганидан далолат 
беради. Бошқарув тартибида катта оилалар (уй жамоаси) 
бошлиқлари ёки уй эгалари, шунингдек, алоҳида қишлоқ 
қўрғонларини бошқарувчи жамоалар катта аҳамиятга эга бўлган.
Алоҳида уйлар ўртасидаги қариндошчилик муносабатлари 
каби белгилар афтидан, иккинчи даражали бўлиб борган. Бу шунда 
кўринадики, ҳар бир катта оила мумкин бўлган қариндошчилик 
алоқаларига қарамасдан, алоҳида хусусий мулкка, ўз уй–жойига, 
ишлаб чиқариш қуролларига, шунингдек, қишлоқ хўжалик 
махсулотлари ва чорваларига эга бўлишган, бир сўз билан 
айтганда, улар ўзини иқтисодий жиҳатдан таъминлай оладиган 
хўжаликни акс эттирганлар. Катта оилали жамоалар шакли 
жамоадаги ишлаб чиқариш ва хўжалик ҳаракертига боғлиқ бўлиб, 
улар жамоатнинг иқтисодий жиҳатдан мустаҳкамланишига олиб 
келди. 


113 
Уй–қўрғон эгаларининг ҳуқуқлари анча юқори бўлиб, улар 
оила ва жамоадаги иш юритувчилар сифатида анъанавий қишлоқ 
хўжалик шаклларини ривожлантириш, озиқ–овқат маҳсулотларини 
кўпайтириш мақсадида турли муносабатларни бошқариб турган. 
Бу ижтимоий тузумда айрим гуруҳлар деҳқончилик хужалиги 
билан машғул бўлган. Шунингдек, тузумда уй чорвачилиги, 
ихтисослашган 
ҳунармандчилик, 
қурилиш 
ишлари 
билан 
шуғулланувчилар, умуман, ишлаб чиқарувчилар бор эди. Ундан 
ташқари, ишлаб чиқариш жараёнида банд бўлмаган ёки хўжалик 
ишлари билан камдан–кам шуғулланадиган шахслар ҳам мавжуд 
бўлиб, бу тоифа кишиларига - уй–қўрғон эгалари, жамоа 
оқсоколлари, диний арбоблар, туман ва вилоят ҳокимлари кирган. 
Уларнинг барчаси жамият ҳаёти ва ишлаб чиқариш тартибида 
тутган ўрни билан бошқалардан фарқ қилган. 
Ўзбекистонда илк давлатлар деҳқончиликдан иқтисодий 
ихтисослашган ҳунармандчиликнинг ажралиб чиқиши туфайли 
шаклланган шаҳар марказлари асосида пайдо бўлган. Шаҳар 
марказларининг аҳамияти, айниқса ҳарбий тўқнашувлар пайтида 
янада ошиб, улардан туман аҳолиси учун бошпана, ижтимоий 
мулкнинг асосини ташкил этувчи чорва подалари учун пана жой 
сифатида фойдалнилган. 
Тарихий маълумотларга кўра, илк темир даврида Ўзбекистон 
жанубидаги жамоаларда “уй эгаси”, “қишлоқ оқсоқоли”, 
“оқсоколлар кенгаши”, “туман ҳокими” каби мансаблар мавжуд 
эди. Ижтимоий тузумнинг бу поғонаси илк дивлатчиликнинг юқори 
даражаси бўлиб, у жамоаларнинг ижтимоий ҳаётида ўз обрў– 
эътибори ва аҳамитини сақлаб қолди. Жамоа учун ташкилий 
бошқарув кенг қўламдаги қурилиш, суғориш ва деҳқончилик 
ишларини ташкил этиш пайтида зарур эди. Йўлбошчи 
ҳокимларнинг 
бошқалардан 
ажралиб 
туришига 
қадимги 
шаҳарларнинг ички қалъасида уларнинг алоҳида жойлашган сарой 
қўрғонлари мавдужлиги ҳам гувоҳлик беради. Бу ҳокимият 
жамоанинг ички ва ташқи муносабатларини бошқариб турган.
Ўзбекистон ҳудудида илк давлатчилик тизимига ўтиш бронза 
даврида бошланади. Сурхондарёдаги Ўлонбулоқсой – Шеробод 
қадимий зироатчилик воҳаси ёдгорликларнинг ўрганилиши 
(Сополли, 
Жарқўтон) 
деҳқончилик, 
меъморчилик 
ва 
ҳунармандчиликнинг юксак тараққий даражасини очиб берди. 
Жарқўтонда алоҳида жойлашган ибодатхона Қадимги Шарқдаги 


114 
саждагоҳлар сингари, эътиқодга оид вазифасидан ташқари, ибодат–
хўжалик мажмуаси моҳиятига эга бўлган. Бронза даврида ибодат 
меросимларини ташкиллаштирувчи ва ижро этувчи маҳсус 
ижтимоий гуруҳлар – коҳинлар пайдо бўлади.
Мил.авв. IX–VIII асрларда дашт чорвадор қабилалари кўчиб 
юрадиган чорвачилик шаклига ўтадилар. Кўчманчилар қурол–
яроғни ривожлантириш, ўқ отиш ва суворий жанг қилиш соҳасида 
катта ютуқларга эришиб, ўтроқ деҳқончилик аҳоли учун жуда 
хавфли кучга айланадилар. Бу даврда суворий–жангчи ва ҳарбий 
йўлбошловчиларнинг мавқеи ошади. Шу тариқа “ҳарбий 
демократия” тамойилларига асосланган қўчманчи қабилаларнинг 
уюшмалари вужудга келади. Бунга ўхшаш уюшманинг маркази 
Қуйи ва Ўрта Сирдарё ҳавзаси даштларида жойлашган. 
Мил.авв.VII–VI асрларда Шарқий Каспий бўйи, Жанубий ва 
Шарқий Оролбўйи оралиғи ҳудудларида жойлашган сак–массагет 
қабилаларнинг ҳарбий уюшмаси пайдо бўлади.
Мил.авв. VII–VI аср ўрталарида деҳқончилик воҳа–туманлари 
асосида давлатчилик Бақтрия, Суғд, Хоразм ва Фарғона водийсида 
ривожланади. Мил.авв. IX–VII асрлар тарихига оид “Авесто”да 
йўлбошчилар ва ҳукмдорларнинг унвонлари белгилаб берилган – 
“кави” (ҳукмдор, подшо), “састар” (ҳарбий йўлбошчи), “зантупати” 
(қабила йўлбошчиси). Бақтрия ва Сўғд давлатчилик шакли 
“дахиюсасти” (барча вилоятлар ҳудудий бирлашуви)га анча яқин 
бўлган.
Қадимги Шарқдаги илк давлатларнинг пайдо бўлиши ва 
ривожланиши кўпгина умумий жиҳатларга эга эканлигини 
таъкидлаш жоиздир. Айнан мана шунинг учун ҳам Ўрта Осиёда 
илк давлатларнинг пайдо бўлиши Қадимги Шарқ давлатчилиги 
тарихи билан узвий боғлиқдир. 
Бронза давридаёқ сунъий суғоришга асосланган дехқончилик 
ва чорвачилик Ўрта Осиё хўжалигининг асосини ташкил этган. 
Суғорма дехқончиликнинг юқори унумдор шакллари жамиятда ҳал 
қилувчи ўзгаришларга олиб келди. Хусусан, дехқончилик ва 
чорвачилик ривожи натижасида қўшимча маҳсулот ва ҳусусий 
мулк кўринишлари пайдо бўлди. 
Ўрта Осиёда давлат уюшмалари сунъий суғориш бирмунча 
қулай бўлган Амударё (юқори, ўрта, қуйи) оқимлари бўйларида, 
Мурғоб воҳасида, Зарафшон ва Қашқадарё воҳаларида шаклланиб 
ривожланади. Бундай ҳолатни дунё тарихидаги дастлабки 


115 
давлатлар – Миср (Нил) ва Месопотамия (Дажла ва Фрот) мисолида 
ҳам кузатишимиз мумкин.
Дастлабки шаҳар марказларининг пайдо бўлиш муаммолари 
давлатчилик пайдо бўлиши масалалари билан узвий боғлиқ мавзу 
ҳисобланади. Илк ёзма манбалар Ўрта Осиё ҳудудларида
давлатлар вужудга келиши ҳақида нисбатан аниқ маълумотлар 
бермайди. Бу ўринда археологик маълумотларнинг аҳамияти 
беқиёсдир. 
Жамият ҳаётида металлнинг кенг ёйилиши – дастлабки 
шаҳарлар ва давлатчиликнинг асосий омилларидан бири 
ҳисобланади. Ҳозирги кунга келиб кўплаб бронза ва илк темир 
даври 
ёдгорликларидан 
(Сополли, 
Жарқўтон, 
Қизилтепа, 
Кўзалиқир, Афросиёб, Даратепа, Чуст, Далварзин ва бошқ.) ишлаб 
чиқарувчи хўжалик билан бевосита боғлиқ бўлган темир қуроллар 
топиб ўрганилган. Меҳнат қуролларининг металлдан ишланиши 
меҳнат унумдорлигининг янада ошишига кенг имкониятлар яратди.
Бронза даврида ҳунармандчиликнинг ихтисослашуви ва 
алоҳида хўжалик тармоғи сифатида шаклланиб ривожланиши 
жамиятдаги иқтисодий тараққиёт учун муҳим аҳамиятга эга бўлиб, 
асосини илк шаҳарлар ташкил этган давлатчиликнинг пайдо 
бўлиши учун муҳим бўлган қўшимча маҳсулот кўпайишига туртки 
бўлди. Илк давлатларнинг пайдо бўлишида илк шаҳарлардаги 
ўзаро 
айирбошлаш, 
савдо–сотиқ 
ва 
маданий–иқтисодий 
алоқаларнинг ҳам аҳамияти ниҳоятда катта бўлган. Сўнгги бронза 
даврига келиб шимолдаги кўчманчи чорвадор қабилалар ва 
жанубдаги ўтроқ дехқончилик аҳолиси ўртасида ўзаро мол 
айрбошлаш ва маданий алоқалар янада жадаллашади. Жанубий ва 
шимолий ҳудудларидан аниқланган топилмалардаги жуда кўпгина 
ўхшашликлар бу ҳудудлар ўртасидаги ўзаро иқтисодий ва маданий 
алоқалардан, қадимги йўлларнинг тараққий этганлигидан далолат 
беради.
Ўзбекистонда энг қадимги давлатларнинг шаклланиш жараёни 
дехқон–чорвачилик иқтисодиёти, ихтисослашган ҳунармандчилик 
ва шаҳар марказларининг пайдо бўлиши билан узвий боғлиқдир.

Download 6,37 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   40   41   42   43   44   45   46   47   ...   111




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish