7. Патент хуқуқи (гувоҳнома, ёрлиқ):
Биринчидан - Хусусий тадбиркорлик фаолияти билан шуғулланишга рухсат берувчи гувоҳнома. Патентнинг ўзи ёки ундан фойдаланиш олди-сотди қилинади. Хусусий тадбиркорлик фаолияти учун патентларни молия органлари беради. Патент билан кичик хусусий ишлаб чиқаришга рухсат берилади.
Иккинчидан - Илмий кашфиёт ва ихтирога муаллифликни тасдиқловчи гувоҳнома. Патент ихтирочининг ўз ихтиросига мутлоқ эгалиги хуқуқини беради.
Патент муайян давлат худудидагина ўз кучига эга. Патентнинг амал қилиш муддатини белгилашда қонунлаштирилган кашфиёт ва ихтиро эскириб, ўз қадриятини йўқатиш даври ҳисобга олинади.
Патент олиш учун талабнома ва уни бериш тартиби мамлакат патент қонунчилиги билан тартибга солинади. Патент давлат томонидан берилади, кашфиёт, ихтирони давлат патентлаштиради.
Патент ўз эгасини ички ва ташқи рақоботчилардан химоя қилади. Патентланган техника ва технологияни халқаро бозорга олиб чиқиш савдо хажмини оширади.
Ташқи иқтисодий фаолиятни юритиш, қўшма корхоналар ташкил этишда патент катта аҳамиятга эга.
8. Ноу-хау (билиш,қандай қилиш) –расмийлаштирилган, аммо патентланмаган ишлаб чиқаришнинг техникавий, конструкторлик ва бошқа сирлари ёки маҳсулот ишлаб чиқаришда фойдаланиш мумкин бўлган техникавий, тижорат ва бошқа билимлар ҳамда ишлаб чиқариш тажрибалари.
Бундай сирлар ва билимларга қуйидагилар кириши мумкин:
1). Технологиядан фойдаланиш тартиби.
2). Тажриба натижалари.
3). Маҳсулотни тайёрлаш усули ва тартиби.
4). Маҳсулотнинг тузилиш жихатлари.
5). Бошқариш, тижорат ва ишни ташкил этиш маълумотлари ва қарорлари.
6). Ишлаб чиқариш ва ўтказилаётган тажриба натижалари.
Ноу-хау бу маҳсус билимсиз маҳсулот тўғрисида берилган аҳборатлардан, ундан фойдаланиш тўғрисидаги кўлланмалардан ёки маҳсулот нусҳасидан фойдаланиб кайта ишлаб чиқариш мумкин бўлмаган сир ҳисобланади.
Ноу-хау маҳсулотни ишлаб чиқаришнинг барча босқичларига; техник қорорларга, технологияга, ишлаб чиқариш босқичларига, ундан фойдаланишга. уни ўзлаштиришга, унга хизмат кўрсатишга ўрнатилади.
Фирма ўз маҳсулотининг кайси жиҳатларига ноу-хау белгилашни ва қайси жихатларини патентлашни ўз ҳал қилади.
Ноу-хау жахон бозорларида сотилади ва сотиб олинади. Бунинг учун томонлар ўзаро келишадилар. Бу келушувда сотувчи хоридорни ноу-хау билан таништиради ва ўз навбатида хоридор танишилган ноу-хау учун лицензия расмийлаштиради, акс ҳолда хоридор бу ноу-хау шартларидан фойдаланиш хуқиқига эга эмас.
Do'stlaringiz bilan baham: |