X. БОЗОР МУНОСАБАТЛАРИ ВА ХАЛҚОРА МЕҲНАТ ТАҚСИМОТИ
1. БОЗОР – сотувчи билан хоридор ўртасида товарни пулга айирбошлаш муносабати. бозор объекти – товарлар хисобланади.
бозор субъектилари – сотувчилар ва хоридорлардир.
Бозор ўзига хос структурага эга:
1. Айирбошлаш объектининг моддий шакли жиҳатидан олганда;
истъмол товарлари бозори
хизмат турлари бозори
ишлаб чиқариш воситалари бозори
инвестиция бозори
қимматли қоғозлар бозори
илмий ғоялар бозори
техникавий ишланмалар бозори
меҳнат бозорлари мавжуд.
2. Айирбошлаш миқёси жиҳатидан;
маҳаллий бозори
регионал бозори
миллий бозори
жаҳон бозори
ички ва ташқи бозорлар бор.
3. Амал қилиш характери жиҳатидан;
тартибсиз бозори
режали ташкил этилган бозори
тартибга солиниб турувчи бозорлар бўлади.
Бозор муносабатлари – бу сотувчи билан харидор ўртасидаги иқтисодий алоқалардир. Бозор муносабатлари бозорнинг турларига қараб хилма-хил бўлиш мумкин;
Масалан: меҳнат бозоридаги муносабатлар махсус товар- иш кучини олди- сотди қилиш борасида бўлса, қимматли қоғозлар бозорида муносабатлар даромод (дивиденд) келтирувчи қоғозларни пулга алмаштиришда юзага чиқади.
Бир хил айрибошлаш муносабати шахсий эҳтийжни қондирса, иккинчи хили даромад топишни кўзлайди.
Бозор муносабатларининг бир қатор қоидалари мавжуд:
1. Бозор муносабатлари эркин, ихтиёрий ва тенг ҳуқуқли бўлиши.
2. Бозор муносабатлари мавжуд, ташкил топган нархлар ва тарифлар асасида юзага чиқиши.
3. Харидор ва сотувчи бир-бирини ўз билганича, ўз ихтиёри билан танлаб олиши.
4. Бозор иштирокчиларидан биронтасининг монопол мавқега эга бўлмаслиги.
5. Бозор иштирокчилари ўртасидаги алоқалар соғлом рақоботга асосланиши лозим.
Бозор муносабатлари ривожланиши айирбошлашнинг кенгайиши ҳисобига миллий доирадан чиқиб, халқаро алоқаларга айланиши, бозор иштирокчилари табақаланиб боришга, стихияли бозордан тартибга солинувчи бозорга ўтишга олиб келади.
Меҳнат тақсимоти – меҳнатни ҳар хил турларга ажратиш ҳамда уларни ишлаб чиқариш қатнашчиларига бириктириб қўйиш.
Меҳнат тақсимотининг мақсади – белгиланган вақтда кам меҳнат ва моддий бойлик сарфлаб, юксак сифатли маҳсулот ишлаб чиқаришдан иборатдир.
Меҳнатни тақсимлаш натижасида турли ишларни бир вақтида бажариш ҳисобига ишлаб чиқариш даври қисқаради ва мутахассислашиш ҳамда ишчилар томонидан ишлаб чиқариш кўникмаларини тезроқ эгаллаб олиш натижасида меҳнат унумдорлиги ортади.
Корхоналарда меҳнат тақсимотининг кенг тарқалган шаклларига қуйидагилар киради:
касб-малака меҳнат тақсимоти (мутахассислигига караб)
маҳсулот ишлаб чиқаришнинг турли босқичларида банд бўлган ишчилар ўртасидаги босқичли меҳнат тақсимоти (пайвандлаш ,тайёрлаш, йиғиш)
операцион меҳнат тақсимоти (бир операцияда қатнашувчилар)
функционал меҳнат тақсимоти ( бир ишни бир киш бажариш)
Меҳнатни тақсимлаш мамлакат территорияси бўйича ишлаб чиқариш моддий элементлари ва меҳнат манбаларини (ишлаб чиқариш кучларини) тўғри жойлаштиришни тақоза этади.
Ишлаб чиқариш кучларини жойлаштиришнинг асосий вазифаларига қуйидагилари киради:
халқ хўжалигининг тармоқ ва территориал ривожини таъминлаш,
ишлаб чиқариш ва бутун хўжаликнинг илмий асосланган территориал мутаносиблигини юзага келтириш,
тармоқлар ва иқтисодий районлар ўртасида ижтимоий маҳнат тақсимотинидоимий такомиллаштириб бориш,
юксак самарадорлик билан табиий бойликлар ва ишлаб чиқаришни ташкил этиш,
табиатни қўриқлаш,
тармоқ ва иқтисодий районларни самарали тараққий эттириш учун илғор фан-техника ютиқларини қўллаш
иттифоқдош райоинлар ижтимоий-иқтисодий тараққтёти вазифаларини ҳал этиш.