Ўзбекистон республикаси олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги мирзо улуғбек номидаги ўзбекистон


Халқаро кредит мунособотлари. Кредит олиш усуллари



Download 2,61 Mb.
bet81/95
Sana25.02.2022
Hajmi2,61 Mb.
#270750
1   ...   77   78   79   80   81   82   83   84   ...   95
Bog'liq
6. Маъруза матни

4. Халқаро кредит мунособотлари. Кредит олиш усуллари.
Кредит - пул воситаларини, товар ва хизматларни маълум устама (процент) тўлаб қайтариб бериш шарти билан маълум муддатга қаризга бериш.
қаризга маблағ берувчи томон кредитор, ссуда олувчи томон эса қариздор дейилади.
Ҳозирги вақтда кредит асосан пул шаклида, тўғридан-тўғри банк орқали берилади. Вақтинчалик бўш пул маблағлари банклар системасида тўпланади ва умумдавлат ссуда фондини ташкил этади. Шунинг учун хам банклар кредитор вазифасини ўтайди.
Банк кредитининг асосий қоидалари:
муддатлилги,
аниқ мақсадга йўналтирилганлиги,
процент тўлаш шартлиги,
моддий таъминланганлиги.
Кредитлар икки хил бўлади:
қисқа муддатли (1 йилгача) – корхона ва ташкилотларнинг айланма фондларини шакиллантиришга хизмат қилади.
узоқ муддатли (вақти белгиланмаган) – моддий ишлаб чиқариш тармоқларига капитал маблағлар ажратиш манбаи ҳисобланади.
Банкдан олинувчи кредит билан бирга корхона ичидаги, истъмол, табиий, халқаро ва башқа кредит шакиллари мавжуд.
Кредит иқтисодни режали бошқариш, унинг самарадорлигини ошириш механизимида товар-пул муносабатларини юзага келишини таъминловчи муҳим восита хисобланади.
Кредит самарадорликни ошириш ва ташқи иқтисодий алоқаларни кенгайтиришда молия-қариз механизмининг таъсирини кучайтиришга, сўмнинг харид қувватини оширишга ва унинг муқобиллигини доимий таъминлаб туришга кўмаклашувчи восита хисобланади.
Чет элдаги банкларнинг ўз омонатчилари томонидан олинаётган буюмлар ва кўрсатилган хизмат учун тез ҳисоб қилиш воситаси сифатида кедит карточкаси ташкил этилган. Кредит карточкасидан фойдаланганлиги учун банк ўз омонотчиларидан ҳар йил маълум тўлавлар олади (АҚШда 15-20 доллар).
Одатда банк берган кредит бир ой мобайнида тўланиши шарт, акс ҳолда ўз вақтида тўланмаганлиги учун кредитнинг умумий миқдоридан 20% ҳисобида тўлов олинади.
Кредит берувчи муассасалар-банклар, суғурта компаниялари, жамғарма банклари, ломбардлар бўлиш мумкин.
Кредит алоқаларида ишлатиладиган қоғоз пуллар олтин ўрнига пайдо бўлган у қарз берувчи ва қариздор ўртасида ҳамда банк воситасида амалга ошадиган харакатларда қўлланилади.
Кредит пулининг 4 тури мавжуд:
Вексель – товар насияга сотилганда харидор, товар эгасига топширадиган қарз ҳақидаги тилхати.
Банкнот - қарз олиш-бериш мунособотларида ишлатиладиган пул сифатида банк чиқарган хужжат. Банкнот (заёмлар) қариздорларнинг товарлари ва банкнинг қўлидаги олтин билан таъминланган бўлади.
Чек – банкда жорий ҳисоби бор пул эгасининг ёзма тариздаги буйруғи бўлиб, унда кўрсатилган суммадаги пулни банк бошқа кишига нақд равишда беради ёки унинг жорий ҳисобига ўтказади. Чек пул сифатида хамма ерда қабул қилинади.
Кредит карточкалари – банк томонидан бирор киши номига берилган пул хужжати бўлиб, унда пул эгаси жорий ҳисобидаги сумма кўрсатилади. Кредит карточкасига биноан харидор ҳисобидаги пул суммаси унинг ихтиёридан олинб, товар сотган корхона ҳисобига ўтказилади.
Кредит олиш шартлари.
Кредит олиш учун кредитор ва қариз олувчи ўртасида «Кредит шартномаси» тузилади. Бу шартномада кредит берувчи шартномада кўрсатилган суммда қариз беришни ва қариз олувчи олинган суммани шартномада кўрсатилган устама фоизи билан қайтаришни ўз зиммасига олади.
Кредит шартномаси фақат ёзма равишда бўлиши шарт. Бошқа шакилдаги шартномалар кучга эга эмас.
Кредит берувчи қуйидаги ҳолларда қариз беришдан бош тортиши мумкин:
қариз олувчининг тўлаш қобилятининг йўқлигида,
шартнома шартларини бажармаган холларда,
шартнома шартларини бузган холларда
кредитдан мақсадли фойдаланилмаганда,
қариз олувчи қариз олишдан бош тортганда шартномада қариз олиш муддати келмасдан олдин кредиторни ёзма равишда огоҳланитриши лозим.

Download 2,61 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   77   78   79   80   81   82   83   84   ...   95




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish