10.5. Давлат чегарасини делимитациялаш ва демаркациялаш бош мутахассис:
топографик-геодезик, картографик ва географик номлар (топонимлар, оронимлар ва транскриблаш) бўйича техник таъминот ишларини юритади, тайёрланадиган картографик материалларни тизимга солади ва таҳлил қилади, экспертлик хулосаларини тайёрлайди, делимитация ва демаркация карталарига тузатишлар киритади, Давлат чегараси чизиғи баённома-таърифини таҳрир қилади;
Давлат чегараси ўтиш чизиғини дала шароитида рекогносцировкалаш текширувида (дарёлар, каналлар ўзанларининг ва Давлат чегараси чизиғи ўтадиган бошқа объектларнинг ўзгаришини аниқлашда) бевосита иштирок этади, картографик материалларнинг жойнинг ҳозирги кундаги ҳолати билан таъриф санасига солиштиради;
делимитация ва демаркация ишларини бажариш учун техник топшириқлар тайёрлайди, делимитация ва демаркация карталарини нашрга тайёрлаш бўйича тажриба ҳамда илғор услубларни ўрганади ва жорий қилади.
11. Давлат кадастри бошқармаси ходимларининг функционал вазифалари
Давлт кадастри боқармаси иккита бўлимдан иборат:
Давлат кадастрлари ягона тизими бўлими;
бино ва иншоотлар давлат кадастри бўлими.
11.1. Давлт кадастри боқармаси бошлиғи:
бошқарманинг бутун ишига раҳбарлик қилади, вазифаларни бўлимлар ўртасида тақсимлайди ва уларнинг ижро этилишини назорат қилади;
жойлардаги давлат бошқаруви органлари ва давлат ҳокимияти органларининг давлат кадастрларини юритиш соҳасидаги фаолиятларини мувофиқлаштиришни таъминлайди;
Давлат кадастрлари ягона тизимини яратиш ва юритиш ишларини ташкил қилади;
бино ва иншоотлар давлат кадастрини юритиш, шунингдек уларга бўлган ҳуқуқларни давлат рўйхатидан ўтказиш бўйича чоралар кўради;
бошқарма ходимлари томонидан меҳнат интизоми, меҳнат муҳофазаси ва техника хавфсизлиги қоидалари ҳамда нормаларига риоя этилишини таъминлайди;
меҳнатни ташкил қилишни такомиллаштириш, қулай иш шаритлари яратиш чораларини кўради;
бошқарманинг тезкор ва бир маромда ишлашини таъминлайди, бўлимларнинг ишини режалаштиради ва ташкил қилади;
“Ергеодезкадастр” давлат қўмитаси раҳбариятига тақдим этиш учун ҳисоботларнинг ўз вақтида тузилишини таъминлайди;
давлат кадастрларни юритиш соҳасида қонун ҳужжатларини такомиллаштириш, норматив-ҳуқуқий ҳужжатларни ишлаб чиқиш, келишувдан ўтказиш ва тасдиқлаш ишларини ташкил қилади;
қўмита раҳбариятининг қонунлар, Вазирлар Маҳкамасининг қарорлари, бошқа қонун ҳужжатлари лойиҳаларига хулосалар тайёрлаш бўйича топшириқларининг ўз вақтида ижро этилишини таъминлайди;
бошқарма ва ҳудудий хизматлар мутахассисларини тайёрлаш ҳамда уларнинг малакасини ошириш ишларини ташкил қилади;
ҳудудий бўлинмаларга белгиланган тартибда техник ва услубий ёрдам кўрсатади;
бошқарма ва унинг бўлимларининг фаолиятини таҳлил қилади.
Do'stlaringiz bilan baham: |