“Ергеодезкадастр” давлат қўмитасига келиб тушган хатлар, телеграммалар ва бошқа корреспонденцияни қабул қилиб олади, кириш дафтарида рўйхатга олади ҳамда уларни қўмита раҳбариятига топширади;
чиқувчи корреспонденцияни рўйхатга олади ва почта орқали тегишли адресатларга жўнатади;
қўмита бўлинмалари томонидан чиқувчи корреспонденциянинг ўз вақтида тайёрланишини назорат қилади;
почта бўйича газеталар, журналлар ва бошқа нашрларни қабул қилиб олдаи ҳамда раҳбариятга танишиш учун ўз вақтида тақдим қилади;
қўмита раиси, унинг ўрнбосарлари ва ишлар бошқарувчисининг бошқа кўрсатмаларини бажаради.
10. Геодезия ва картография бош бошқармаси ходимларининг
функционал вазифалари
Геодезия ва картография бош бошқармаси иккита бўлимдан иборат:
геодезия ва картография бўлими;
давлат чегарасини делимитациялаш ва демаркациялаш бўлими.
10.1. Геодезия ва картография бўлими бошлиғи: давлат геодезия тармоғини яратиш, ривожлантириш ва соз ҳолда тутишни таъминлайди;
давлат аҳамиятидаги ва махсус аҳамиятдаги топографик карта ҳамда планлар яратилишини, янгилаб борилишини ва нашр этилишини таъминлайди.
Топография-геодезия ва картография ишларининг замонавий фан ҳамда техника ютуқлари асосида, маҳсулотни метрологиялаш, стандартлаштириш ва сертификациялаш қоидаларига мувофиқ бажарилишини ташкил қилади;
“Ергеодезкадастр” давлат қўмитаси ваколатларига кирувчи геодезия ва картография масалалари бўйича қарорларни тайёрлашда иштирок этади;
геодезия ва картография соҳасидаги норматив-техник ҳужжатлар ишлаб чиқилишини ташкилқилади ва бу ишларда иштирок этади;
ишлаб чиқариш жараёнларини автоматлаштириш бўйича ўтказиладиган тадқиқотларда, бўлинмаларнинг зарурий ускуналарга, дастурий таъминотга ва ўлчаш воситаларига бўлган талабларини аниқлаш ишларида иштирок этади;
бажариладиган ҳамда режалаштириладиган топография-геодезия ва картография ишларининг турлари бўйича маълумотлар банкини юритиш ва тўлдириб бориш ишига раҳбарлик қилади, уларнинг бажарилиши муддатлари ва сифатини назорат қилади;
қўмита бўлинмаларида ишлаб чиқиладиган, шунингдек бошқа корхона ва ташкилотлардан келиб тушадиган техник ҳамда бошқа ҳужжатларни экспертизадан ўтказиш ишларига бошчилик қилади;
топография-геодезия ишларининг бажарилиши сифатини назорат қилиш бўйича Давлат геодезия назорати инспекцияси билан биргаликда ҳаракат қилади, уларни дала ва камерал текширувларида ҳамда қабул қилишда иштирок этади;
картографияда таҳририят хизматига бошчилик қилади, “Ергеодезкадастр” давлат қўмитаси тизимида чиқариладиган картографик маҳсулотнинг барча турларини яратишда таҳририй ишларга услубий раҳбарлик қилади; ишларнинг перспектив режаларини кўриб чиқиш ва тасдиқлашга тайёрлашда иштирок этади; топография-геодезия ишлаб чиқаришига оид илғор технологияларни ўрганиш мақсадида республика ва ўзга давлатлардаги бошқа идораларнинг картографик хизматлари билан илмий-техник ҳамда ишлаб чиқариш алоқаларини амалга оширади; бўлинмалар таҳририят хизматларининг ишини маҳсулот сифатига қўйилган замонавий талаблар асосида ташкил қилади;
Ўзбекистон республикаси ҳудуди бўйича 1:25 000 масштабдаги базавий топографик картанинг тўхтовсиз тузилиб ва янгилаб борилишини таъминлайди;
янги картографик асарлар – Ўзбекистон Республикаси атласлари, республика тематик карталари ва ҳ.к.лар лойиҳаларини ишлаб чиқишда иштирок этади;
картография ишларини бажарувчи ташкилотлар ўртасидаги низоли масалалар ва келишмовчиликларни кўриб чиқади; ишларнинг айрим турлари ва объектлари бўйича таҳририй режалар ҳамда кўрсатмаларни кўриб чиқади ва тасдиқлайди;
“Картография” илмий-ишлаб чиқариш корхонаси картографик маҳсулотининг босишга берилиши ва босмадан чиқарилишига оид ҳужжатларни текширади ҳамда тасдиқлайди;