2. «Картография» давлат илмий-лойиҳалаш корхонаси вазифалари ва функциялари
Ўзбекистон Республикасида жойлашган Тошкент картаграфик фабрикаси юртимиз ўқувчилари ва аҳолиси учун турли карталарни яратувчи асосий база ҳисобланади. Бундан ташқари унда ҳўжалик ҳаёти учун зарур бўлган катта теражли маҳсулотлар чоп этилади.
Тошкент картаграфик фабрикасида 180 тага яқин одам ишлайди. Унда раҳбар унинг учта муовини илмий, ҳўжалик, кадрлар ишлари бўйича. Бош муҳандис унинг ёрдамчилари, бош редактор ва редакторлар. Корректорлар, ҳар бир цех директори, цех бригадалари ва бошқалар.
Тошкент картографиу фабрикасида ишлар қуйидагича амалга оширилади:
1.Ҳар йил бошида фабриканинг йиллик режаси тузилади. Йиллик режа қилинган буюртмалар асосида тузилади. Ўз навбатида шу йиллик режа ойлик режаларга тақсимланиши мумкин. Бундан ташқари режада бўлмаган яъни кўзда тутилмаган буюртмалар ҳам бўлиши мумкин. Шундай бўлганда бу буюртмаларни ҳам режага киритишга ҳаракат қилинади. Буюртма қабул қилинаётганда илмий раҳбарлар ва буюртмачи билан келишган ҳолда буюртма кўрсатмалари (назначенияси) тайёрланади.
1. Шундан кейин буюртма фабриканинг Электрон картография ва дизайн бўлимига юборилади. ( бу бўлим фабриканинг 2- қаватида жойлашган).
Электрон картография ва дизайн бўлими
Бу бўлимда қуйидаги мутаҳасислар ишлайди: Бўлим бошлиғи, бош редактор, редакторлар, корректорлар ва операторлар. Бош редактор буюртмани иш билан банд бўлмаган редакторлардан бирига топширади. Редактор буюртмадаги картадаги хар бир элементнинг қандай бўлиши кераклигини (карта масштаби, компановкаси, чизиқлар қалинлиги, қайси ранг неча фоизда бўлиши кераклиги, қандай шрифтларда ёзилиши ва бошқалар) карта кўрсатмасига қараб формулярга ёзиб боради. Тойёр бўлган формулярни редактор операторга беради. Оператор редактор берган формуляр асосида картанинг электрон нусҳасини тайёрлайди. Агар қандайдир ўзгантириш киритилса, у иш жараёнида тузатилиб кетилади. Бу иш жараёнида асосан бир редактор ва бир оператор иш олиб боради. Агар буюртма мураккаб, кўп вақтни талаб қилиб уни қисқа муддатда якунлаш зарур бўлса, яьна бир нечта оператор биргаликда ишлаши мумкин. Бир редактор учун бир йилда ўртачи 7-8 та карта тўғри келади. Битта карта редактор 20-25 кунда, атласни эса 2-3 ойда редактрлаши зарур.
Операторлар ўтирадиган 3 та хона бор. Хамма хоналарда жами 15 та компютерлар мавжуд. Операторлар карталарни яратишда “ Присент “ дастуридан фойдаланиладилар. Дизайн ишлари учун эса “ Пoтoшoп” дастури ишлатилади.
Хар қандай карта 4 та ранг асосида яратилади. Улар сариқ, қизил, ҳово ранг ва қора. Қолган барча ранглар шу 4 та ранг уйғунлашавидан вужудга келади.
Оператор ишни якунлагач бажарилган ишлар корректорлар томонидан корректорланади яъни тешириб чиқилади. Улар редактор ва оператор ишларига баҳо берадилар. Агар улар камчиликни аниқлашса, бу камчилик тузатилади.
Шундан кейин карта махсус инспекция назоратидан ўтади. Улар картадаги барча чегаралар ва жой номлари тўғрилигини текширадилар. Бу ишни 100000 масштабли навбатчи карта асосида амалга оширадилар. Агарда жоҳон карталари бўлса, ташқи алоқалар вазирлиги картани текшириб тасдиқлайди. Махсус инспекция текширувидан сўнг, агар хатолар топилса тузатилади. Иш давомида картани назоратчи редактор, сўнгра бош редактор кўриб чиқади. Агар камчили бўлмаса карта чоп этишга рухсат берилади.
Комьютер ишлари якунлангач картани электрон катаграфия ва дизайн бўлимида жойлашган махсус “Меркатор” номли бўлимган юбориди. (Хозирда техник носозлик сабабли плёнкалар фотовевыд станциясида чиқарилмоқда) Бу бўлимда картанинг негатив плёнкалари тайёрланади. Бу плёнкалар 4 ранг учун (сариқ, қизил, ҳаво ранг ва қора) алоҳида алоҳида тайёрланди. Мисол учун қора ранг плёнкада картадаги қора рангли элементлар жойлашади. 4 ҳил Плёнкалар тайёр бўлгач уларнинг ҳар бирини редакторлар кўриб чиқади, камчилиги бўлча тузатилади.
Нашрёт цехи
Сўнг тайёр бўлган плёнкалар нашрёт цехига (издательский цехга) жўнатилади. Плёнкалар биринчи бўлиб нашрёт цехининг нусха кўчириш бўлимига (копировальный одел) юборилади. (у фабрикнинг 3 қаватида жойлашган)
Нусха кўчириш бўлими
Бу бўлимда монтаж асосида 4 та плёнкага мос 4 та пластина тайёрланди. Бу бўлининг асосий мақсади картанинг машинали нашр формасини тайёрлаб бериб, уни чоп этиш цехиган юборишдир. Бу жараён қуйидагича амалга оширилади: аввалига 4 та махсус эмултьсяланган ёруғликка тасирчан монометалли пластиналар плёнкалар ўлчамига мос равишда тайёрлаб олинади. Сўнг ҳар бир плёнка пластиналарнинг ёруғликка тасирчан қисмига текис қилиб қўйилади ва махсус нусха кўчириш ускунасига жойлаштирилади. Бу ускунада махсус кучли ёруғлик берилади, натижада эса плёнкадаги барча элементлар ўз рангининг тўқ ёки очлигига қараб пластинага ўтиб қолади. Шундан сўнг пластина олиниб махсус уни тозаловчи (проявка қилувчи ванна) ускунада ювилади. Бу бўлимда иккита махсус ускуналар нусха олувчи (копировальная машина) ва пластиналарни ювувчи (проявычная машина)лар жойлашган. Бу бўлимда битта нусха кўчирувчи ва унинг ёрдамчиси ишлайди.
Тайёр бўлган 4 та пластиналар чоп этиш бўлимига юборилади. (бу бўлим фабриканинг 1-қаватида жойлашган ) Чоп этиш бўлимида чоп этиш учун зарур бўлган қоғоз ҳам қирқиб тайёрланади. Картада ишлатиладиган қоғоз қандай бўлиши бошида буюртмачи билан келишиб олинади. Фабрикага келган қоғозлар рулон шаклида бўлади. Карта форматига қараб қоғозлар, қоғоз қирқадиган ускунада қирқиб олинади. Фабрикада бундай ускуналардан 2 та мавжут. Қоғоз қирқишни битта одам амалга оширади. Қоғозлар тайёрлаб олингач карталарни чоп этишга ўтидади.
Карталарни чоп этиш бўлими
Бунда тайёрланган пластиналар чоп этиш ускуналарига жойлаштирилади. Бундай чоп этиш ускуналарининг фабрикада икки ҳил турдагиси бор. Биринчи чоп этиш ускунаи “ Планета “ деб номланади (1-расм). Бу ускуна икки сектордан иборат бўлиб биринчи секторда иккита ранг, иккинчи секторда яъна иккита ранг чоп этилади. Шу сабабли бу ускунанинг иш самараси унчалик юқори бўлмай, фабрикда кўпинча ундан бир ҳил рангдаги маҳсулотларни чоп этишда ишлатилади. Масалан контур карталарни.
Иккинчи чоп этиш ускунаи замонавий бўлиб “Рапида 105” деб номланади. Бу ускуна 4 та бўлимда иборат бўлиб, унинг ютуғи шундаки 4 та ранг бирин кетин бирданига чоп этилади. 4 та пластина 4 та бўлимга жойлаштирилади ва ранглар қуйилиб қоғоз солингандан сўнг, оҳирги бўлимдан тайёр махсулот (карта) чиқади. Рангларни жойлаштиришда бўлимларда қуйидаги тартибга амал қилади сариқ, ҳово ранг, қизил ва қора. Бу тартибнинг бузилиши рангларнинг ўзаро уйғунлашмаслигига олиб келади.
Чоп этилган картани биринчи нусхасини радактор кўздан кечириб чиқади. Агар картада камчиликлар аниқланса улар тузатилади ва картани кўп нусхада чоп этишга рухсат берилади.
Кейинги жараёнда карталарни агарда қирқиш, ёпиштириш, тахлаш, тикиш талаб этилса фабриканинг махсус саралаш бўлимига юборилади.
Саралаш бўлими
Бу бўлимла махсус ускуналар ёрдамида мисол учун ёнма-ён чоп этилган атласлар бетлари қирқилади, бетма-бет тахланади ва тикилади. Барча ишлар ўзига хос ишни амалга оширувчи ускунулар асосида бажарилади. Бу жараёнда албатта кузатувчи қатнашади. Кузатувчи ишни тўғри олиб борилаётганлигини назорат қилиши, ишни узлуксизлигини таьминлаши зарур. Фабриканинг бу бўлимида қоғозларни букловчи (2 та), қирқувчи (3 та), бетма-бет тахловчи (4 та) ва уларни тикувчи (3 та) ускуналар мавжуд. Тайёр бўлган махсулотлар буюртмачи олиб кетиши фабрика омборхонасига жўнатилади.
Ҳулоса қилиб айтганда Тошкент картагрфик фабрикаси конвейр фабрикалардан бўлиб, ундаги ҳар бир бўлимнинг иш жараёни бир-бирига боғлиқ. Бу эса ишнинг узлуксиз, сифатли ва тезкор бўлишини таълаб этади.
Картографик ташкилотларнинг асосий техник – иқтисодий кўрсаткичлари.
Техник – иқтисодий кўрсаткичларнинг тавсифи, уларни туркумларга ажратиш. Янги махсулот ишлаб чиқариш, махсулотни тарқатиш ва сотиш. Мехнат ва маош кўрсаткичлари. Ишнинг унимдорлиги ва уни ошириш йўллари. Асосий фондлар ва оборотда бўлган маблағ. Махсулотни таннархи. Нарх, даромад ва уни тахсимлаш. Картографик ишлаб чиқаришнинг рентабеллиги. Картографик ишлаб чиқаришни такомиллаштириш йўллари.
Do'stlaringiz bilan baham: |