II. ГЕОДЕЗИЯ, КАРТОГРАФИЯ ВА КАДАСТР ИШЛАРИНИ
БАЖАРУВЧИ ТАШКИЛОТЛАРНИНГ ВАЗИФАЛАР ВА ФУНКЦИЯЛАР
1. Геодезия ва картография миллий маркази вазифалари ва функциялари
ГКММ ДУК фаолиятининг мазмуни бўлиб қуйидагилар хисобланади:
геодезия, топография, картография, геоинформатика, кадастр, кўчмас мулкни рўйхатга олиш, тармоқ иқтисодиёти ва менежмент соҳаларида илмий-тадқиқот, тажриба-конструкторлик ва тажриба-технологик ишларни ўтказиш;
геодезик, топографик, картографик, ва кадастр ишларини метрологик таъминоти;
геодезия, топография, картография, геоинформатика, кадастр, кўчмас мулкни рўйхатга олиш, тармоқ иқтисодиёти ва менежмент сохаларида идоравий меъёрий хужжатлар лойихаларини ишлаб чиқиш;
геодезия, топография, картография, геоинформатика, кадастр, кўчмас мулкни рўйхатга олиш, тармоқ иқтисодиёти ва менежмент соҳаларида Ергеодезкадастр, бошқа ташкилотлар мутахассисларини ўқитиш ва малакасини оширилишини ташкил қилиш ва ўтказиш;
геодезия, топография, картография, геоинформатика, кадастр, кўчмас мулкни рўйхатга олиш, тармоқ иқтисодиёти ва менежмент соҳаларида ўқув-услубий ва кўргазма қуролларини ишлаб чиқиш, ахборот ва рефератив тўпламларни, реклама проспектларини тайёрлаш ва уларни чоп этиш;
топографо-геодезик, муҳандислик-геодезик ишлар;
Ер шакли ва ташқи гравитацион майдон кўрсаткичларини аниқлаш;
Ерни дистанцион зондлаш;
геодинамик тадқиқотлар;
давлат ва махсус мақсадли топографик карталар ва режаларни, тематик карта ва атласларни, ер-кадастр ва бошқа карталарни чизмали, рақамли, фото ва бошқа шаклларда тузиш;
давлат ва махсус мақсадли географик ахборот тизимларини ташкил қилиш ва юритиш;
географик номлар қўлланилишини стандартлаштириш, ҳисобга олиш ва тартибга солиш, топонимик ишлар ва тадқиқотлар;
Ўзбекистон Республикасининг Давлат чегарасидан ўтадиган чизиқни чеклаш ва чегаралашнинг геодезик ва картографик таъминоти;
Давлат кадастрларининг Ягона тизимини яратиш ва юритиш, давлат кадастрларини юритиш соҳасида ваколатли ташкилотлар ва идоралар фаолиятини услубий бошқариш ва мувофиқлаштириш;
кўчмас мулк ҳуқуқларини рўйхатга олишнинг ягона компьютерлаштирилган Миллий тизимини яратиш, кўчмас мулк ҳуқуқларини рўйхатга олиш соҳасида Ергеодезкадастрнинг рўйхатга олиш идоралари фаолиятини услубий бошқариш ва мувофиқлаштириш;
кўчмас мулк ҳақидаги (ер майдонлари, бинолар ва иншоотлар) ягона маълумотлар базасини яратиш ва юритиш, Ергеодезкадастрнинг рўйхатга олиш идоралари, ер тузиш ва кўчмас мулк кадастри хизматларининг, кўчмас мулк ҳақидаги (ер майдонлари, бинолар ва иншоотлар) ягона маълумотлар базасини, индекс карталари ва режаларини яратиш ва юритиш, кўчмас мулкни шакллантириш сохасидаги фаолиятини услубий бошқариш ва мувофиқлаштириш;
кўчмас мулкни баҳолаш;
кўчмас мулк объектларининг техник инвентаризацияси, паспортланиши, кадастрга суратга олиниши;
геодезия, топография, картография, геоинформатика, кадастр, кўчмас мулкни рўйхатга олиш, тармоқ иқтисодиёти ва менежмент соҳаларида манфаатдор ташкилотлар ва фуқароларга маслаҳатлар бериш;
халқ истеъмол молларини ишлаб чиқариш ва сотиш;
аҳолига автотранспорт ва бошқа хизматларни кўрсатиш;
ёрдамчи хўжаликларни ташкил қилиш ва юритиш;
қонунчилик билан ман қилинмаган бошқа фаолият турлари.
ГКММ ДУК қуйидаги соҳаларда тармоқнинг бош ташкилоти вазифасини амалга оширади:
геодезия, топография, картография, геоинформатика, кадастр, кўчмас мулкни рўйхатга олиш, тармоқ иқтисодиёти ва менежмент соҳаларида илмий тадқиқотлар;
Ерни дистанцион зондлаш;
геодинамик тадқиқотлар;
географик номлар қўлланилишини стандартлаштириш, ҳисобга олиш ва тартибга солиш;
Давлат кадастрларининг Ягона тизимини яратиш ва юритиш;
кўчмас мулк ҳуқуқларини рўйхатга олишнинг ягона компьютерлаштирилган Миллий тизимини яратиш;
кўчмас мулк хақидаги ягона маълумотлар базасини яратиш ва юритиш;
энг янги рақамли технологияларни ишлаб чикаришга татбиқ қилиш.
ГКММ ДУК нинг фаолияти қуйидаги мақсадларга эга:
илмий-услубий базасини ишлаб чиқиш, энг янги рақамли технологияларни ишлаб чиқиш ва татбиқ қилиш йўли билан, геодезик, картографик ва кадастр ишлаб чиқаришларни янада ривожлантириш;
давлатга мўлжалланган геодезик ва картографик ишлар, давлат кадастрларини яратиш ва юритиш соҳасидаги давлат буюртмасининг бажарилишини таъминлаш;
истеъмолчиларни геодезик, топографик, картографик маҳсулотлар, турли мақсаддаги геоинформацион тизимлар билан таъминлаш;
ишлаб чиқариладиган маҳсулотлар ва хизматларнинг сифатини рақобатбардошлигини ошириш, уларнинг таннархини пасайтириш;
ходимларнинг моддий фаровонлиги даражасини ошириш, меҳнат ва турмуш шароитларини яхшилаш, ГКММ ДУК, унга қарашли корхоналар ва филиалларнинг мажмуали ижтимоий ривожланиши.
Do'stlaringiz bilan baham: |