165
Ҳўл мевалар столга овқатланишнинг бошида тортилади, уларни қайси
таом тортилишидан қатъи назар истеъмол қилиш мумкин. Балиқ
бутунлигича, бошини энг ҳурматли меҳмонга қаратган ҳолда столга
тортилади. Хитойликлар овқатланиш жараѐнининг ўзидан лаззатланадилар.
Пиѐлада тортиладиган гуручнинг тепа қисми
соус билан аралаштирилиб
ейилади.
Овқатланиш якунида шўрва ва ундан сўнг яна чой тортилади. Шу
тартибдаги овқатланиш ҳазм қилиш учун фойдали ҳисобланади.
РАСМИЙ ҚАБУЛЛАР
Давлат раҳбарлари ўртасидаги расмий муносабатларнинг кенг тарқалган
ва умумий қабул қилинган шаклларидан бири расмий қабулларни
ўтказишдир.
Қабулларни ташкил этиш одати бизга ўтмишдан келган бўлиб,
тинчликпарварлик, яхшилик белгиси ҳисобланган. Меҳмондўстлик эса, шу
кунга қадар давлатнинг шаъни, халқнинг тўкин - сочинлик кўрсаткичи бўлиб
келмоқда.
Расмий
қабул
маросимларида
меҳмоннинг
анъанавий
таомларининг тортилиши меҳмон давлатга бўлган алоҳида ҳурмат-
эътибордан далолат беради.
Ҳозирги кунда халқаро амалиѐтда ҳамма иштирокчилар учун
бажарилиши шарт бўлган ва ўз этикетига хос бўлган бир нечта расмий
қабулларнинг тури мавжуд.
Дипломатик қабуллар чоғида суҳбат олиб борилади, аниқ белгиланмаган
музокаралар, танишув ва бошқа тадбирлар амалга оширилади.
Иштирокчилар бир-бирларининг ўзаро алоқаси, йиғилиш характери,
ѐшига қараб, бир-бирларини тўлиқ исм-шарифларини айтиб ўтишлари ѐки
фақатгина фамилияларини айтиш билан чегараланадилар.
Дипломатик учрашув ѐки дипломатик қабулнинг характери ўзаро
мулоқотнинг меъѐри ва шаклини, саломлашиш даражасини белгилайди.
Бир учрашув бутунлай норасмий, бошқаси - ярим расмий, учинчиси эса -
протокол томонидан олдиндан белгиланган тарзда ўтказилади. Этикет аниқ
ва бир хил тавсияларни кўзламайди.
Дипломатик этикетга кўра, асосий муомала шарти қабул
тури билан
боғлиқдир. Хулқ-атворнинг асосий шарти дипломатик этикетга биноан қабул
маросими билан боғлиқдир.Қабул маросимлари дипломатик корпус
вакиллари ўртасида ҳамда расмий ҳукумат вакилларининг хорижий вакиллар
билан алоқаларини ўрнатиш ва уларни ривожлантиришга қаратилган.
Қабул маросимлари бирор-бир воқеани нишонлаш учун, масалан,
мамлакатга давлат ѐки ҳукумат раҳбари ташрифи ѐки байрам ва юбилей
саналари муносабати билан таниқли шахсларга ҳурмат
белгиси сифатида,
бирор-бир ҳужжатларни имзолаш шарафига ўтказилади. Қабулларнинг
қуйидаги турлари мавжуд:
«Шампан виноси бокали» ѐки
«Вино бокали»
қабуллари кенг тарқалган. Қабулнинг бу тури, одатда, пешинда бошланиб,
166
бир-бир ярим соат давом этади. Бундай қабул тури оддийлиги билан
ажралиб, шартлилиги чекланган. Бундай қабулларда мураккаб музокаралар
олиб бориш мумкин эмас. Ушбу турдаги қабуллар, одатда, инсонларни бир-
бирига таништириш ѐки кейинги учрашувларни
белгилаш учун хизмат
қилади.
«Нонушта» қабули (инглизча - «Ланч») куннинг биринчи ярмида - соат
15.00 да ўтказилади. Қабул таомномасига оддий газаклар, 1-2 турдаги иссиқ
таом ва десерт киради. Қабул сўнгида кофе ѐки чой таклиф этилади. Қабул
пайтида аввал яхна ичимликлар ва пиво берилади. Бу каби қабуллар жиддий
суҳбатга ѐки бирор-бир муаммони муҳокама қилишга имкон яратади. Қабул
пайтидаги танаффус (янги таом тортилишидан ѐки десерт ва чойдан аввал)
таклиф этилган томонларга қисқа вақтга суҳбатдошларни тарк этиб, керакли
масалаларни муҳокама қилишга имкон беради.
Халқаро протокол амалиѐтида кундузги қабуллар кечки қабулларга
нисбатан катта тантанага эга бўлмаган қабуллар ҳисобланади.
«Тушлик» қабули даражаси жиҳатидан муҳимроқ ҳисобланади. Унинг
бошланиш вақти - соат 19.30, 20.00 ѐки 20.30 лар. Таомлар, газак ва шароблар
«Нонушта» қабули кабидир.
«Тушлик» 2-3 соат ѐки ундан зиѐд давом этади.
«нонушта» каби
«тушлик» ҳам турли усулда ўтказилади. Усуллардан бири
меҳмонларни алоҳида ўтказишни назарда тутади. Ушбу ҳолатда меҳмонлар
қабул ўтказиладиган жойда хоналарнинг бирида белгиланган вақтда
тўпланадилар. Уларга яхна ичимликлар, пиво, виски ва шарбатлар тортилади.
Енгил газаклар тавсия қилиниши мумкин. Шундан сўнг меҳмонлар
умумий
столга таклиф этилиб, уларга ўрнатилган тартибда таом ва винолар
тортилади. Десерт вақтида мезбон ва асосий меҳмон ўртасида қадаҳи сўзлар
(тостлари) билан фикр алмашилади. Сўнгра меҳмонлар алоҳида ажратилган
жойга ўтадилар ва уларга чой ѐки кофе ҳамда
коньяк ва ликер таклиф
қилинади.
«Нонушта» каби
«тушлик» қабули ҳам муҳим суҳбат ва танишувлар
учун имконият яратади.
«Нонушта» ва «Тушликнинг бошқа бир тури бу
«Тушлик» - буфет"
бўлиб, одатда у соат 18.00-20.00 ларда бошланади. Қабул пайтида таомлар
алоҳида столда жойлашган бўлади, меҳмонлар ўрта ҳажмдаги столлар
атрофида жой эгаллаб, ўз-ўзларига хизмат қиладилар. Меҳмонларга винолар
таклиф этилиши мумкин. Баъзан винолар алоҳида
кичик столчага
жойлаштирилади ва меҳмонлар ўзлари туриб тарелкаларига алоҳида
столдаги таомлардан солгани каби виноларни ҳам олишлари мумкин. Чой ва
кофелар ҳам шу тарзда таклиф қилинади.
Do'stlaringiz bilan baham: