Ўзбекистон республикаси олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги мирзо улуғбек номидаги ўзбекистон миллий



Download 1,38 Mb.
Pdf ko'rish
bet85/98
Sana24.02.2022
Hajmi1,38 Mb.
#248202
1   ...   81   82   83   84   85   86   87   88   ...   98
Bog'liq
Davlat xizmatchisi etikasi va imiji

ДИПЛОМАТИК ЁЗИШМАЛАРНИ ОЛИБ БОРИШ 
Дипломатик ҳужжатларга давлат арбобларининг нутқлари, ноталар, 
мактублар ва меморандумлар киради. Уларда давлатнинг халқаро миқѐсдаги 
муаммоларга муносабати ва ҳукуматнинг уларга нисбатан тутган мавқеи 
баѐн қилинади. Юқорида кўрсатилган ҳужжатларда бирор-бир давлатни тан 
олиш ва дипломатик алоқаларни ўрнатиш, актуал халқаро муаммоларни ҳал 
этиш бўйича таклифлар, давлат суверенитетини ѐки халқаро ҳуқуқ 


169 
принципларини бузиш ҳаракатларига қаршиликлар каби маълумотлар баѐн 
қилинган бўлиши мумкин. 
Халқаро дипломатик амалиѐтда қуйидаги ҳужжат турлари юритилади: 
шахсий ноталар, эслатма ѐзувлари, меморандумлар, шахсий ярим расмий 
хатлар. Шахсий нота биринчи шахс номидан тузилиб, икки томонни 
қизиқтирувчи бирор-бир ҳодиса ҳақидаги маълумотга эга бўлади. Юқори 
даражадаги муҳим халқаро масалалар ҳақидаги шахсий нота ѐзишмаси 
шахсий мактуб даражасига кўтарилиши мумкин. 
Вербал нота жуда кенг тарқалган дипломатик ҳужжат ҳисобланади. У 
учинчи шахс номидан ѐзилиб, тегишли Ташқи ишлар вазирлиги ѐки 
элчихоналар томонидан кенг қамровли масалаларни, хусусан, сиѐсий, 
иқтисодий, протокол ва огоҳлантирувчи характерга эга бўлган масалаларни 
кўриб чиқиш ва ҳал этиш учун ѐзилади. 
Эслатма ѐзувлар одатда оғзаки қилинган баѐнотнинг муҳимлигини 
таъкидлаб ўтиш учун шахсан топширилади. Улар шахси аниқланмаган ҳолда 
тузилади: «маълум қилинмоқда». 
Меморандум бирор-бир масалани жуда аниқ кўрсатади ва ўзида факт, 
таҳлил ва аргументларни мужассам этади. 
Шахсий хат деярли норасмий ҳужжат бўлиб, расмий шахсларга 
йўлланади ва ѐзишмаларнинг маълум қоидасига қатъи амал қилишни 
кўзламайди ҳамда хат йўлланган шахснинг масъулияти доирасида ҳал 
этилиши мумкин бўлган масалаларни ечиш учун ишлатилади. Бунга мисол 
тариқасида ташкил этилган қабул ѐки концертда иштирок этишдан 
миннатдорчилик билдирилган хатларни келтириш мумкин. 
ТАШРИФНОМАЛАР (ВИЗИТ КАРТОЧКАЛАРИ) 
Келиб берилган ташрифномаларнинг ўнг бурчаги унинг эгаси 
томонидан букиб қўйилади. Бу шахсий ташриф маъносини англатади. 
Юборилган ташрифномаларнинг бурчаги эса букилмайди. 
Олинган ва қабул қилинган ташрифномаларга 24 соат ичида жавоб 
бериш қабул қилинган. 
Ташрифномаларнинг кесмаси тилла рангда бўлиши тавсия қилинмайди. 
Уларнинг ѐзуви қора рангда бўлиши керак. 
Ташрифномалар шахсий гувоҳнома ўрнини эгаллайди. Улар одатда 
инглиз тили ѐки яшаб, хизмат қилинаѐтган давлатнинг расмий тилида чоп 
этилади. 
Ташрифномалар исм, фамилия, лавозим, иш манзили ва телефон рақами 
каби маълумотларни ўзида мужассам этади. 
Ташрифномаларни бошқа кишига бера туриб овоз чиқариб исми-
шарифини айтиб, ўзини таништириш лозим. 
Эр-хотиннинг ташрифномасида уларнинг фақат исм ва фамилиялари 
ѐзилиши лозим, бундай ҳолларда уларнинг иш лавозимлари кўрсатилмайди. 
Одатда, бу турдаги ташрифномалар, асосан, аѐлларга берилади. 


170 
Дунѐнинг кўп мамлакатларида ―отасининг исми‖ деган ибора кенг 
тарқалмагани сабабли рус тилида тайѐрланган ташрифномаларда ҳам 
отасининг исми кўрсатилмайди. 
Ташрифномаларнинг пастдаги чап бурчагида қалам билан қуйидаги 
маъноларни англатувчи ѐзувлар белгиланиши мумкин: 
р.£. 
Табрикнома 
р.r. 
ташаккурнома 
р.с. 
таъзиянома 
p.p. 
масофадан туриб таништир 
р.f.с. 
танишувдан мамнун бўлиш 
р.р.с. 
шахсий ташриф ўрнига (кетиш сафари арафасида) 
р.f.N.а. 
Янги йил муносабати билан табрикнома 
ДИПЛОМАТИК ПРОТОКОЛ 
 
Дипломатик протокол – давлатлараро ҳамкорликда муносабатларнинг 
асосий қоидалари, жумладан, суверенитетни ҳурмат қилиш, тенглик, 
эркинлик, ҳудудий барқарорлик, бир-бирининг ички ишларига аралашмаслик 
каби талабларга риоя қилмасдан туриб, тўлақонли келишувни амалга 
оширилмаган бўлар эдилар. 
Бундай талабларни бажариш учун бу борадаги тажрибадан ташқари 
маълум бир дастуриламал ҳам лозим. Бундай дастуриламал дипломат 
(музокара) баѐнномаси дейилади. Ушбу баѐннома давлатнинг вужудга 
келишидан 
тортиб, 
ҳозирги 
давргача 
бўлган 
ўзаро 
ҳамкорлик 
муносабатларининг қайта ишланган, йиллар давомида таҳрир ва тажрибадан 
ўтган, замонавий талабларни ҳам ўз ичига қамраб олган қоидалар 
мажмуидир.
«Дипломатик луғат» дипломат баѐнномаси тўғрисида аниқроқ тушунча 
бера олади: 
Дипломатик баѐннома – халқаро муносабатларда расмий шахслар, 
вакиллар томонидан, ҳукуматлар томонидан амалга оширилиши лозим 
бўлган умумқабул қилинган анъана, тартиб, расм-русмлар қоидасининг 
мажмуи. 
Музокара баѐнномасининг моҳияти ўзаро муносабатларида давлатлар 
келишувларини ахлоқий маданият доирасида кечиши, яъни давлатларнинг 
келишувларини чиройли тарзда – ахлоқий меъѐрлардан чиқмаган ҳолда олиб 
боришдан иборатдир. 
Аслида, баѐннома ҳужжатларни тўғри шаклга солиш, архивлаштириш 
учун қўлланган. Даврлар ўтиб, у музокара учун қўлланилган бу баѐннома 
тури кенг доирада мазмунан шаклланиб, тантана ва музокара этикети 
сифатида ҳам қўллана бошлади. Ҳозирги даврга келиб музокаралар 


171 
баѐнномаси замонавий талабларга асосан, сиѐсий ҳамда ҳуқуқий ўзгаришлар 
киритган ҳолда илмий ва техникавий тараққиѐт таъсирида бошқача тусга эга 
бўлиб бормоқда. 
Аммо бу ўзгаришлар, бирон бир давлат миқѐсидаги тамойиллар эмас, 
балки тажрибавий асосга эга - бўлиб, жаҳон миқѐсида умумқабул қилинган 
қоидалардир. 
Расман эса музокара баѐнномаси 1814 йилларда Вена конгресси 
томонидан тасдиқланган. Музокара баѐнномаси ўзида этикет ва 
тантанавийликни мужассам этган. Музокара баѐнномасининг асосий қисми 
бўлмиш музокара этикети – давлат вакилларининг ўзаро муносабатларида 
намоѐн бўлувчи гўзал хулқ ва ўзини чиройли тутишдир. Музокара 
этикетининг қоидалари музокарачи вакилнинг ташқи кўринишидан тортиб, 
то имо-ишора, хатти-ҳаракат одобларигача қамраб олган. Музокара 
этикетида муомала, мурожаат музокаранинг турли хил кўринишларида – 
ѐзма, учрашув, қабул ва ташрифга қараб тавсифланган. Зеро давлат арбоби 
бошқа давлат вакилидан бўлган ҳар қандай музокара турларига муносиб 
жавоб бериши, уларни кўриб чиқиши шарт. Хат ѐки таклифга жавоб 
бермасликнинг ўзи ўта одобсизлик саналади. Бунда самимийлик ва 
ҳозиржавоблик катта аҳамият касб этади. Мулоқотдаги арзимас 
эътиборсизлик ҳам шерикни гарчи бунда давлатнинг айби бўлмаса ҳам, 
(вакилнинг хатоси бўлса ҳам) қарорини ўзгартириши мумкин, у ѐки бу 
давлатга нисбатан муносабатни салбий тарафга ўзгариши, музокаранинг 
чигаллашига олиб келиши табиий. 
Умуман олганда, музокара этикетининг бир қанча қатъи қоидалари 
мавжуд. Улар қуйидалар: 
- саломлашиш ва кўришишда исми билан мурожаат қилиш. Бу нафақат 
уни ҳурмат қилишингизни, балки ўзингизга нисбатан ҳам шундай 
ҳурмат билан қарашингизни англатади;
- нигоҳ 
муҳим аҳамиятга эгадир. Самимиятни кўрсатиш учун 
суҳбатдошингиз кўзларига қаранг; 
- саломлашувда ўрнингиздан туришингиз шарт. Ўтириб кўришилмайди. 
Ёш ва жинснинг аҳамияти йўқ; 
- табассум ва ширинсуханлик ҳар қандай вазиятга объектив ѐндашишга 
олиб келади. 
- исмингизни айтиб кўришинг. Биринчи марта кўриб турган бўлсангиз 
исм-шарифингизни айтиб, ўзингизни бир йўла таништиринг. Агар аввал 
ҳам учрашганизга гумонингиз бўлса, исмингизни айтганингиз маъқул – 
бу шеригингизни ноқулай вазиятга тушиб қолишининг олдини олади; 
- Кўришганда қўл бериб кўришинг. Бунда қўлни ҳаддан зиѐд қисиб 
юбориш ярамайди. Шашт билан узатилган қўл муносабатни янада 
мустаҳкамлайди. 

Download 1,38 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   81   82   83   84   85   86   87   88   ...   98




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish