Ўзбекистон республикаси олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги мирзо улуғбек номидаги ўзбекистон миллий



Download 1,38 Mb.
Pdf ko'rish
bet74/98
Sana24.02.2022
Hajmi1,38 Mb.
#248202
1   ...   70   71   72   73   74   75   76   77   ...   98
Bog'liq
Davlat xizmatchisi etikasi va imiji

жинсий, мослашув ва бошқалар) эҳтиѐжлар.
2. Ижтимоий эҳтиѐжлар — бу меҳнат қилиш, билиш, эстетик ва
ахлоқий-маънавий эҳтиѐжлар.
Эҳтиѐжларни биологик ҳамда ижтимоий турларга бўлганимиз билан шу 
нарсани унутмаслигимиз лозимки, шахсдаги ҳар қандай эҳтиѐж ҳам 
ижтимоийлашган бўлади, яъни улар ўша жамият ва муҳитдаги қадриятлар, 
маданий нормалар ва инсонлараро муносабатлар характерига боғлиқ бўлади. 
Масалан, энг табиий ва тушунарли ҳисобланган бизнинг овқатланишга 
бўлган эҳтиѐжимизни олсак, у ҳам конкрет муҳитга қараб турлича 
ҳаракатларни келтириб чиқаради. Кишининг дастурхон атрофида ўзини 
тутиши унинг тарбияланганлик даражаси, маданиятлиги ва бошқа бир қатор 
омилларга боғлиқ.
Машҳур америкалик псиҳолог, психиатр ва гуманистик псиҳология 
вакили Абрахам Маслоу (1908-1970) эҳтиѐжларнинг иерархик моделини 
яратган. Унингча, одамлар эҳтиѐжнинг кўплаб турларини бошларидан 
кечирадилар. Муаллиф уларни бир неча гуруҳга бўлиб таҳлил қилган: 
- психофизиологик эҳтиѐжларга ташналик, очлик, дам олиш, уй-жой, 
жинсий алоқага бўлган эҳтиѐжлар киради; 
- хавфсизлик ва келажакка ишонч эҳтиѐжлари  бу эҳтиѐжлар маълум бир 
гуруҳга хос бўлиб, унда инсонларнинг бир-бирини тушуниши, севги 
муносабатлари, ўзаро ижтимоий муносабатларга киришимлилиги, 
боғлиқлиги, қўллаб-қувватлаши кабилар киради. А.Маслоу бу 
эҳтиѐжларни ўсиш эҳтиѐжлари сирасига киритади; 
- ижтимоий мансублик эҳтиѐжлари  жамиятда кераклиги ва ўз ўрни бор 
эканлигини ҳис қилиш эҳтиѐжи. Расмий ва норасмий жамоалар, дўстлик 
ришталари бунга яққол мисол бўлади; 
- обрў, ҳурмат қозониш, ўзини аҳамиятли ҳис этиш эҳтиѐжларибунга 
ўзини ўзи ҳурмат қилиш ва тан олиш эҳтиѐжлари кириб, бу ҳам ўсиш 
эҳтиѐжига тааллуқлидир;


149 
- ўзини намоѐн этиш, ўзидан из қолдириш эҳтиѐжлари (юксалиш) – бу энг 
юқори эҳтиѐж поғонасидир. Унда аҳамиятга молик, қадрланадиган шарт-
шароитларда ва ривожланишида инсоннинг шахс сифатидаги 
такомиллашуви 
назарга 
олинади. 
А.Маслоунинг 
таъкидлашича, 
инсоннинг орзу ва эҳтиѐжлари чексиздир. Ҳар бир инсон бир маррага 
келгандан сўнг дарҳол иккинчи бир маррани мўлжаллай бошлайди. 
―Мақсад 
– 
интилиш 
– 
етишиш‖ 
жараѐнини 
қайта-қайтадан 
такрорланаверади.
- барча юқори эҳтиѐж кўрсаткичлари қатъи иерархик тузилишлар орқали 
амалга ошади. А.Маслоунинг фикрича, эҳтиѐжнинг юқори поғонаси, 
қачонки эҳтиѐжнинг пастки поғонаси (―физиологик, хавфсизлик ва 
ҳимоя‖) қондирилгандагина юзага чиқади. 
А.Маслоунинг 
фикрича, 
соғлом 
ривожланиш 
учун 
бизнинг 
қобилиятларимизни амалга ошириш, кўрсатиш даркор, зеро, психик 
бузилишларнинг аломати ана шу ички имкониятлар, қобилиятларни 
тормозлаш ѐки шу қобилиятларни рўѐбга чиқармаслик натижасида пайдо 
бўлади.
Унинг назарияси ташкилотлар бошқарувида муҳим аҳамият касб этди. 
Раҳбарлар ишчилар нима учун ишлашни хоҳлашади-ю, нега хоҳлашмайди, 
деган нарсани аста-секинлик билан тушунишади. Уларга шу нарса маълум 
бўлдики, шахснинг эҳтиѐж турларига қараб мотивацияси кенг кўламда 
аниқланади. Ўз қўл остидагиларнинг эҳтиѐжларини амалга ошириш йўли 
билан уларнинг муаммоларини ҳал қилиш мумкин. Муаллифнинг фикрича, 
мазкур жараѐнни бадиий асар яратиш, спорт бўйича муваффақиятларга 
эришиш, ҳатто, ота-оналик бурчининг яхши адо этилиши мисолларида 
кўриш мумкин.
Индив идуаллик бу – хулқ-атворнинг ўзига хослиги ва муайян фаолият 
турига мувофиқликни белгиловчи шахснинг хусусияти. Бу шахснинг ўзига 
хослиги, унинг ҳеч кимга ўхшамаслиги. Раҳбарнинг худди шундай 
индивидуал хусусиятга эга шахслар билан ишлашига тўғри келади ҳамда 
улар билан тил топишиши керак бўлади. Инсон хусусиятларининг қуйидаги 
турлари мавжуд: 

Download 1,38 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   70   71   72   73   74   75   76   77   ...   98




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish