Жиноятнинг глобаллашувига қарши кураш воситалари ва усуллари. Юқорида жиноятнинг глобаллашуви билан боғлиқ масалалар кўриб чиқилди: унинг келиб чиқиш сабаблари; уни таъмин этувчи воситалар тизими; унинг инсониятга солаётган таҳдидлари ва шулар билан боғлиқ масалалар. Бу таҳлиллар шуни кўрсатадики халқаро жиноятчиликнинг турли шаклларига битта давлат миқёсида курашишнинг мутлақо имкони йўқ. Халқаро уюшган жиноятчиликка қарши курашда асосий эътиборни қуйидагиларга қаратиш мақсадга мувофиқ бўларди.
Аввало, халқаро уюшган жиноятчиликка қарши курашда жаҳон ҳамжамияти ҳамкорликда кураш олиб бориши талаб этилади. Мусулмон дунёсида террористик ташкилот деб эътироф этилган баъзи бир ташкилотларнинг Европа мамлакатларида эркин ҳаракат қилиши, ўз офисларига эга бўлиши ўзига норозиликни келтириб чиқаради.
Иккинчидан, халқаро уюшган жиноятчиликка қарши курашнинг сиёсий – ҳуқуқий асосларини ягона стандартлар асосида янада мустаҳкамлаш. Жиноий гуруҳларнинг инсониятга қарши қаратилган қилмишлари жаҳоннинг барча ҳудудларида бирдек жазога тортилиши зарур.
Учинчидан, халқаро уюшган жиноятчиликка қарши курашда Интерпол ташкилотнинг ролини янада ошириш. Интерпол - (инг. Интернатионал Cриминал Полиcе Организатион, ИCПО) жиноятчиликка қарши курашувчи халқаро полиция. Ташкилот 1914 йилда Монако қироли Алъбер И нинг фаол ҳаракатлари билан 14 давлатнинг жиноятчиликка қарши курашувчи органлари ходимларининг 1-Халқаро конгресси уюштирилди. Унда жиноятчиликка қарши халқаро ҳайъат тузишга келишилди. Фақат бу ишга жаҳон уруши тўсқинлик қилди. 1923 йилда жиноятчиликка қарши курашувчи полициячиларнинг 2-Халқаро конгресси ўтказилди. Уставга асосан Ҳайъатга ташкилот жойлашган мамлакат полициясининг бошлиғи раҳбарлик қилиши лозим эди. Шу сабаб унга Австрия раҳбарлик қилди. 1938 йилги аншлюсдан кейин Ҳайъат ишига раҳбарлик Германияга ўтди. Натижада кўпгина давлат Интерполдан чиқиб кетишди. 1946 йилда ташкилот қайта ташкил эитилиб унинг штаб-квартираси Парижга келтирилди. Амалдаги Устави 1956 йилда қабул қилиниб, расман унга Интерпол номи берилди. Аъзолари сони кўплиги жиҳатидан БМТ дан кейин иккинчи ўринда туради - 190 та аъзо. Асосий вазифаси уюшган жиноятчиликка қарши курашувчи ҳар бир давлатнинг интилишларини координациялаш, халқаро жиноятчиликка қарши курашда ягона марказлашган сиёсат юритиш: халқаро қидирув; одам савдоси; уюшган жиноятчилик; наркотик савдоси; қимматли қоғозларни, ҳужжатларни қалбакилаштириш; валюталарни сохталаштириш; иқтисодий жиноятлар ва ш.к. Кейинги пайтларда Интерпол асосий эътиборни ижтимоий ҳавфсизликка, терроризм муаммосига қаратмоқда.
Тўртинчидан, халқаро уюшган жиноятчиликка қарши курашда континентал ташкилотлар ролини янада ошириш. Америпол- Америка давлатлари полициячилари жамияти 2007 йилда ташкил этилган асосан наркотик савдосига қарши курашни ўз олдига мақсад қилиб қўйган. Бу ташкилотга 18 давлат кирган бўлиб улар қуйидаги соҳаларда ҳамкорликда ҳаракат қилишади: ҳавфсизликни таъминлаш; терроризмга қарши кураш; уюшган жиноятчиликка қарши кураш; ҳарбий жиноятчиликка қарши кураш; ноқонуний қурол савдосига қарши кураш; одам савдосига қарши кураш; коррупсияга қарши кураш. Ташкилот Америка қитъасида ички тартиб интизомни мустаҳкамлашга катта ҳисса қўшади. Европол- Европа Иттифоқи полиция хизмати 1998 йилда ташкил этилган бўлиб асосий вазифаси Европа мамлакатлари полиция хизмати фаолиятини йўналтириш, улар ўртасида ахборот хизматини йўлга қўйиш. Европанинг 28 давлати миллий хавфсизлик органлари ўзаро ахборот алмашлаш; жиноятчиликка доир маълумотларни йиғиш, таҳлил қилиш; қидирув-тергов жараёнини информацион йўл билан қувватлаш ва ш.к.